Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


ТАЪЛИМ МУХИТИДА ТОЛЕРАНТЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ



Pdf көрінісі
бет118/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   164
1-секция

ТАЪЛИМ МУХИТИДА ТОЛЕРАНТЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ 
ПЕДАГОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Д.Т.Саматов
Андижон давлат университети
 
Маълумки, толерантлик тафаккури қадимданоқ ўзбек халқининг таълим 
ва тарбия миллий концепциясининг энг муҳим инсоний қадриятлар тизимига 
киритилган бўлиб, толерантлик одамларнинг ўзаро тинчлик ва осойишталик 
асосида мулоқот қилиши, уларни ўзаро бир-бирига мослашиш асосида 
яшаши, одамларнинг ҳамжиҳат бўлиши зарурлиги, ҳурмат, мулойимлик, 
эътиборлилик, ширин сўзлик, очиқлик каби хусусиятлар асосида 
ривожлантирилган. Хозирги кунга келиб XXI асрдаги бутун дунѐ бўйича 
глобаллашув шароити, молиявий инқирозларнинг инсонлараро зиддиятларни 
кескинлаштириб юбориши, иқтисодий, маънавий, маданий муносабатларнинг 
умумлашиши, давлатлардаги инсонлар ва мафкуралараро қарашлар ва 
эътиқодлараро фикрлар ва дунѐқарашлараро зиддиятларнинг ортиши, 
толерантликни таълим тизимининг асосий бўғини олий таълим мухитида 
қўллаш вазифасини кўндаланг қўяди. Чунки жамият бошқарувига етук 
салохиятли кадрларни олий таълим етказиб беради. Аслида толерантлик 
тафаккурининг бугунги замонавий мазмуни сўнгги 20 йиллик ичида ўзгарди, 
бойиди ва фуқаролик жамияти асослари билан такомиллаштирилди. 
Замонавий жамиятлардаги тез ва мунтазам ўзгараѐтган иқтисодий, ижтимоий, 
сиѐсий жараѐнлар толерантлик мазмунига ўз таъсирини 
ўтказди.[З.Қодирова: 4]
Бугунги кунда толерантлик тамойили ўзининг кенг қиррали ва мураккаб 
мазмунли фалсафий, ахлоқий, психологик, антропологик, педагогик тушунча 


213 
эканлигини намоѐн этади. Ўзбек миллатининг этик-эстетик, ахлоқ ва одоб, 
маънавий ва маърифий, фалсафий қадриятлари тизимида толерантлик ғоялари 
энг қадимги даврлардан бошлаб ривожлантирилган. [Д.Алимова: 18] Ўтган 
давр педагог олимларнинг толерантликни тарбиялаш зарурлиги борасидаги 
фикрларига қўшилган ҳолда, шуни таъкидлаш керакки, толерантлик 
тамойили асосида таълим мухитини барқарорлаштиришнинг ўзига хос 
педагогик ва психологик аспектлари, миллий-ментал томонлари, шунингдек 
ўзига хос қийинчиликлари ҳам мавжуд. 
Улар:
- бир томондан, талабаларнинг дунѐқараши ва ижтимоий хаѐтига виртуал 
оламнинг таъсири кундан кун ортиб бораѐтган бўлса (турли интернет 
ижтимоий каналлари: facebook, telegram, watsaph, odnaklasniki.ru ва 
бошқалар);бу орқала селфипарастлик эгоцентризм худбинлик авж олмоқда. 
- иккинчи томондан, таълим мухитида ўқитувчининг интелектуал 
салохияти яъни унинг ўзи ўтаѐтган фанини чуқур ўзлаштираѐтганидан 
ташқари педагогик хусусияти талабалар билан яхши чиқиша олиши, 
ижтимоий тармоқларда ва хозирги кунда дунѐда бўлаѐтган воқеа 
ходисалардан хабардорлиги ва уларга муносабатини, уларнинг барчаси 
таълим берувчи сифатида ўзини намоѐн қилиши билан;
- учинчидан эса, ўқитувчиларнинг ўзини айнан бугунги кундаги 
толерантликнинг педагогик мазмуни билан таништириш лозимлиги 
(профессор - ўқитувчиларни таълим мухитида бош педагог ва таълим 
жараѐнини ташкил қилувчилар сифатида толерантликнинг кўпқиррали 
замонавий мазмунига доир билим ва малакалар билан қуролланиши 
зарурлиги) билан;
- тўртинчидан эса, таълим мухитининг ўзига хос бетакрор маънавий-
рухий анъаналари, таълим берувчи ва таълим олувчилар (профессор – 
ўқитувчи ва талабалар) ўртасидаги яқин, меҳр ва мурувватга асосланган 
алоқаларининг мавжудлиги (мана шу таълим мухитидаги анъанавий 
қадриятларни сақлаб қолган ҳолда, толерантликнинг замонавий мазмунини 
ҳам таълим мухитига сингдириш зарурлиги) билан белгиланади.
Демак, 
таълим 
мухитини 
барқарорлаштиришда 
толерантлик 
тамойилининг педагогик асослари, таълим муассасаларида, хусусан умумий 
таълим мактаблари, академик лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларида 
толерантлик тафаккурини шакллантиришдан бутунлай фарқ қилади. 
Шунингдек, толерантликни анъанавий тушуниш билан, уни замонавий 
талқини асосида қўллай олишда жуда катта илмий ва информацион фарқ 
мавжуд. Агар таълим тарбия жараѐнида толерантлик кўпроқ анъанавий 
хусусиятлар ва ахлоқий нормаларнинг шакллантирилишига асосланса, 
бугунги давр талаби мана шу анъанани такомиллаштириб, толерантликнинг 
замонавий мазмунига доир билим ва малакалар асосида таълим мухитини 
барқарорлаштириш долзарб вазифага айланади. [Д.Бўронова: 144]
Бизнинг фикримизча, таълим мухити мунтазам тарзда ўзгариб, ислох 
қилиниб, такомиллашиб борувчи педагогик ходиса ҳисобланади. Таълим 
мухити нафақат иқтисодий-ижтимоий шартшароитлар таъсирида, шу билан 
бирга ўз ички ривожланиш қонуниятлари асосида ҳам ўзгариб боради. Шу 
боис, бугунги кунда, таълим мухити мамлакатамиз равнақини таъминлаш 
каби функциялар билан бир қаторда, мустаҳкам ―маънавий ва мафкуравий 


214 
қўрғон‖, инсон ўз аслини психологик жиҳатдан кўрсата олувчи макон
инсоннинг ўзлигини топиш жараѐни, мураккаб дунѐ муаммолари ичидаги 
тинчлик ва осудалик қирғоғи сифатида ҳам амал қилмоқда. Дунѐ мураккаблик 
сари юз тутаѐтган бир даврда, таълим тарбия жараѐни – инсонни турли 
зиддиятлардан асраб қолувчи ва унинг истиқболини таъминловчи ижтимоий 
институт сифатида ўзини намоѐн қилмоқда. [Х.Шайхова Қ.Назаров: 54] Шу 
боис, бизнинг фикримизга кўра, тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, 
ўзгаларни англаш, биродарлик хусусиятларини ўзида мужассам этган 
толерантлик тамойилини доимий равишда таълим жараѐни аъзолари ўртасида 
тарғиб ва ташвиқ этиш лозим, шундагина биз таълим мухитини 
барқарорлигини таъминлаган бўламиз. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет