222
2. Марказий Давлат архиви материаллари. Фонд №Р-34. Опись №1.
Дело №1181 О распределении запасов учебников и учебных пособий.
Протокол № 28 заседания коллегии наркомпроса. 18 декабр 1921 г. 30
оборотных листах.
3. Қори Ниѐзий Т.Н. Совет Ўзбекистони
маданияти тарихидан
очерклар. –Тошкент: ЎзССР Фанлар Академиясининг нашриѐти, 1956. – 513
б
.
ФРАНЦИЯ ВА ФИНЛАНДИЯ ДАВЛАТЛАРИДА ПЕДАГОГ
КАДРЛАРНИ КАСБИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
А.Турекеева
Нукус давлат педагогика институти
Бир қатор ривожланган мамлакатларда педагог кадрларнинг касбий
компетенцияларини ривожлантиришга давлат сиѐсати
даражасида эътибор
қаратилмоқда. Шундай давлатлар сирасига Франция ва Финландия ни
киритиш мумкин.
Францияда бошланғич синф ўқитувчиларини
ишга қабул қилишда
қуйидаги йўналишлардаги тажрибалар синаб кўрилади:
• педагоглик касбини эгаллашга нисбатан мойилликни аниқлаш (бўлажак
талабалар махсус суҳбатдан ўтгандан кейингина таълим йўналишларига
йўналтирилади);
• бошланғич синф ўқитувчининг танланган курслар кесимида шахсий
фазилатларини шакллантириш (онг интеграцияси,
глобал фикрлаш, кенг
қамровли ахборотларга эга бўлиш);
• турли этник гуруҳлардаги болаларни мактабга мослаштириш каби
муаммоларни ҳал қилишга тайѐргарлик кўриш;
• педагогика ва психология фанларини ўқитишда амалий йўналишларни
танлаш (тест топшириқлари ва унинг кодларини
билан ишлаш ва уларни
аниқлашни билиш).
Бошланғич синф ўқитувчиларнинг касбий тайѐргарлигини таъминлашни
таъминлайдиган педагогик амалиѐтни модернизациялаш қуйидаги учта
моделга мувофиқ амалга оширилади:
1) педагогик амалиѐт назария билан боғлиқ
тарзда амалга оширилади;
2) педагогик амалиѐт давомида талабалар ўрганган методик усулларни
қўллашни ўрганадилар;
3) педагогик амалиѐт давомида талабалар таҳлилий
педагогикадан
фойдаланадилар.
Франция педагогик таълимида бундай йўналишларда педагогик
амалиѐтни ислоҳ қилишнинг қуйидаги тенденциялари мавжуд:
• педагогик амалиѐт муддатини узайтириш;
• педагогик амалиѐтни ўтказишда амалиѐт
майдончалари сонини
кўпайтириш;
• педагогик амалиѐтнинг аста-секинлик билан унинг вазифаларини
мазмунан тизимлаштириб бориш;
223
• барча илғор ва энг яхши тўпланган
таълим муассасалари ва
марказларида педагогик амалиѐтни амалга ошириш.
Достарыңызбен бөлісу: