249
2. Давлат ѐки амлоқ ерлари, 3. Хусусий ерлар 4. Вақф ерлари. Бундан тақари
қишлоқ жамоасига қарашли ерлар, кўл, ва адирлар ҳам бўлиб, улардан аҳоли
умумий асосда фойдаланишган [Т.Худойқулов: –Б 65-66.].
Жумладан, империяси ҳукуматининг ўлкадаги аграр сиѐсатини асосий
мақсадларидан бири бўлган пахта хом ашѐсини етиштириш кўпайтириш ва
товар сифатида йўлга қўйиш, суғориладиган ерлардан бошқа қишлоқ хўжалик
экинларини,
биринчи навбатда, деҳқончилик экинларини сиқиб чиқариш
учун ўлкадаги ерларни қонуний равишда давлат тасарруфига ўтказила
бошланди. Пахтачиликнинг ривожланиши билан ўлкада суғориш тизими ва
ерларнинг мелиоратив холатини мунтазам яхшилаш зарурати келиб чиқди.
Бу каби холатлар Россия имперяси ҳукумати Туркистон ўлкасида
мавжуд ер-сув муносабатларини ўрганишга мажбур этар эди. Кўплаб мавжуд
бўлган архив ҳужжатларда келтирилишича, К.П.Кауфман ер масаласининг
янги босиб олинган ўлкада янги ҳокимиятнинг сиѐсий ўрнини
мустаҳкамлашда жуда ҳам муҳимлигини англаган. Натижада, 1867-1881
йиллар давомида К.П.Кауфман ерга эгалик
масаласида бир неча янги
лойиҳаларни ишлаб чиқишга бошчилик қилиб, бази ҳолатларда эса бу соҳада
тажрибалар ўтказишга ҳам рухсат берди[А.П. Савицкий: –С. 14.].
У Ўрта Осиѐдаги мавжуд ер эгалигининг тузилишини ўрганиш ва янги
ер эгалигининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, умумий ва аниқ муаммолар
бўйича бир қатор мутахассисларни ҳам ишга жалб қилди. Ўлкадаги
мусулмонлар шариат ва одат ҳуқуқи нормаларини тадқиқ қилиш мақсадида
таниқли шарқшунослар билан алоқалар ўрнатиб, уларни ўлкага доимий ишга
таклиф қилди. Масалан, К.П.Кауфман 1868 йилнинг бошида маҳаллий аҳоли
ва кўчманчиларнинг ер ҳуқуқларини ўрганиш ҳамда аниқлаш, ундан ташқари
ҳукумат ер ва мулк эгалиги масаласида қайси ер ҳуқуқига риоя қилиши
кераклигини хал килиш мақсадида, ―Ҳарбий округ кенгаши‖ аъзоси бўлган
полковник М.Н.Николаевга тошириқлар берди.
Бундан ташқари, 1869
йилнинг май ойида Петербургдаги кутубхоналарда ва илмий муассаларда
Туркистон ўтроқ аҳолисининг ер эгалиги ҳуқуқларини ўрганиш мақсадида
Генерал
штаб
штабс-капитани
В.Комаров
ҳам
жўнатилган
эди
[А.П.Савицкий: –С. 15.].
1869 йилнинг ўзидаѐқ полковник М.Н.Николаев, штабс-капитан
В.Комаров ва шарқшунос А.Л.Кун тўплаган материаллар ўлкадаги ер
эгалигининг назарий ва юридик тарафларига аниқлик киритди. 1869 йилнинг
11 августида Туркистон генерал-губернаторлиги канселярияси ҳисоботида
тақдим қилди. К.П.Кауфман каснелярия маслаҳатига қулоқ солди ва 1869 йил
6 октябрда 67-сонли буйруғи билан маҳаллий маъмурлар ҳамда, аҳоли
вакилларидан иборат янги комиссия таркиби тузилди. Буйруққа кўра,
Туркистон генерал-губернаторлигининг канселярияси бошлиғи А.И.Гомзин
раис этиб тайинланди. Мазкур комиссия берган хулосага кўра, ишлов
берилган ерлар шариъат бўйича уч тоифа: 1) хурри-холис, 2) мамлюк (мулк),
3) амлок ерлардан иборат бўлинганлигини айтиб ўтади [А.П.Савицкий: –
250
С.37.]. Комиссия мулк ерларини шариъат қонун-қоидалари асосида тузилган
хужжатлари мавжуд бўлган тақдирдагина у ҳақиқий ҳисобланган.
Шунингдек, империя маъмурияти вақф мулкчилиги соҳасида катта
ўзгаришлар қилишга шошилмади. Хусусан, 1865-1866
йилларда Туркистон
вилояти ҳарбий губернатори лавозимида бўлган М.Г.Черняев олиб борган
сиѐсат вақф мулкларига анча юмшоқлиги билан ажралиб туради. Бу даврда
ҳарбий губернатор девонидан чиқишда ҳужжатлар таҳлили вақф
хўжаликлари фаолиятини юритиш ва муаммоларни ҳал қилишда имкон қадар
Қўқон
хонлиги
давридаги
анъаналарга
таянилгани
яққол
кўзга
ташланади[Ў.А.Султонов: –Б. 220.].
1867 йилга келиб, Туркистон генерал-губернаторлиги вақф тизимида
ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширишди. Жумладан,
Туркистон генерал-
губернаторининг 1869 йил 6 октябрда 67-сонли буйруғи билан маҳаллий
маъмурлар ҳамда аҳоли вакилларидан иборат янги комиссия биргина Сирдарѐ
вилояти бўйича (Хўжанд уезди билан бирга) 1869 йилда аҳолидан қабул
қилинган 2364 та вақф ва хусусий мулкчиликка оид ҳужжат асосида иш олиб
бориди. Бу хужжатлар 1874 йилда эгаларига қайтариб берилган
[П.В.Благовещенский. –C. 22.]. Бу борада 1886 йилги ―Туркистон ўлкасини
бошқариш‖ тўғрисидаги Низомда мустаҳкамлаб қўйилган янги ер эгалиги,
хусусан вақф мулкларини таъсис этиш генерал-губернатор рухсати билан
амалга оширилиши, вақф мулкларнинг ҳуқуқий мақоми ва вақф мулклар
назорати каби янги қоидалар асос қилиб олинди. Лекин XIX асрнинг 80-90-
йилларида вақф мулклари оммавий тарзда
тафтиш қилиш вақтида вақф
хўжаликларини бутунлай тугатиш ва давлат фойдасига солиққа тортиш билан
якунланди.
Бундан ташқари, ўлка маъмурияти ер эгалиги соҳаси назорати ва
бошқарувини ―енгиллаштириш‖ мақсадида қатор тафтиш комиссияларини
ташкил қилди. Турли йилларда тузилган комиссиялар ер мулклар
ҳужжатларини текшириш ишларини олиб борди. Туркистон ўлкасидаги
мавжуд бўлган ерларнинг барчаси ҳужжатлари ўрганилиб, ҳужжатларида
камчилиги борлари дастлабки босқичда, колганлари аста секинлик билан
давлатга тегишли ерлар айлантирилди ва
давлат томонидан рухсат
берилмагунча ердан фойдаланиш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Россия империяси бу борадаги сиѐсати шулар билангина тўхтаб колмади ва
бундай ишлар ХХ аср боларида ҳам давом этди.
Хулоса ўрнида, XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси
томонидан Туркистон ўлкасини эгаллаб олингандан сўнг, биринчи навбатда
ўлкада ўзинниг мустамлака сиѐсатини конуний мустаҳкамлаб олиш
мақсадида барча ерларни давлат мулки деб эълон қилиш ва улардан
белгиланган тартибда солиқларни ундириш иборат бўлган. Россия
империясининг Туркистон ўлкасида амалга оширган ер эгалиги соҳасидаги
ислоҳотлари ҳам унинг мустамлакачилик сиѐсатига йўналтирилди. Ўлкада
рус маъмурияти маҳаллий аҳолини ер эгалиги борасидаги тартибга солишда
―одил ҳакам‖ ролини ўйнашга интилди. Аслида соҳада
олиб борилган
251
ислоҳотлар ўлка қишлоқ хўжалиги, айниқса, паха экиладиган ер
майдонларини кўпайириш ва рус саноат корхоналарини пахта хомашѐси
билан таъминлашдан иборат бўлган.
Достарыңызбен бөлісу: