266
ПЕДАГОГИК ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Х.Дусяров, Х.Маматқулова
ТерДУ
Инсон ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги, шахс
манфаатларини рўѐбга чиқаришнинг шароитлари ва механизмларини яратиш,
эскича тафаккур ва ижтимоий хулқ-атвор андозаларини ўзгартириш,
республикада амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва
ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой замонавий маданияти,
иқтисодиѐт, фан, техника ва технология соҳасидаги ютуқлари асосида
мутахассислар тайѐрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон
тараққиѐтининг муҳим шартидир. Ўзбекистон Кадрлар тайѐрлаш миллий
дастури асосида жамиятнинг потенциал
имкониятларини юзага чиқариш,
кучли интеллектуал ва маънавий салоҳиятни шакллантириш жараѐни
босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Фуқаролик жамиятини барпо этиш
концепцияси бевосита таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, янги
технологияларни лойиҳалаш ва педагогик амалиѐтга тадбиқ этиш билан узвий
боғлиқдир.
Олий таълимда таълим-тарбия олаѐтган талабалардан таълимнинг давлат
таълим стандартлари асосида фан, амалиѐт илғор педагогик тажриба бирлиги
ҳамда ўзаро алоқадорлигида унинг самарадорлигини таъминлаш учун зарур
бўлган таълим меѐрлари, қоидалари, даража ва сифат кўрсаткичларини
ўзларида мужассамлаштириб малакали мутахассис бўлиб етишишни талаб
қилади. Талабаларнинг олган мутахассислигига тайѐргарлик даражаси замон
талабларига, бозор иқтисодиѐтига жавоб бериши лозим. Бу
эса биз
ўқитувчилар олдига ижодий изланиш ўқитишинг прогрессив усулларини
қидириб топиш, фанлар ютуқларидан ўқитишнинг ноанъанавий услубларидан
унумли фойдаланиш каби талабларни қўймоқда.Олий таълимда ўқув
фаолиятини бошқаришнинг ўқитувчи томонидан эмас, балки ўқитувчи
бошқарувида, талаба томонидан ўқув жараѐнини олиб боришнинг янги
услубларини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундай ҳолда талабаларда олий
таълимнинг мазмуни, ўқув фаолиятининг таркибий қисмлари,
унинг
педагогик-психологик хусусиятлари ва қонуниятлари, уни таркиб топтириш
йўллари, воситалари, ўзлаштириш, эгаллаб олиш усуллари англанган асосда
сингдириб борилиши лозим.
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»нинг амалдаги иккинчи босқичи
узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, ўқувчи-
талабаларнинг қобилиятлари ва имкониятларига
қараб табақалаштирилган
таълимга ўтиш, ўқув-тарбия жараѐнини юқори сифатли ўқув адабиѐтлар ва
илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш, ахборотлаштириш, Олий
ўқув юртларида масофавий ўқитишни кенг йўлга қўйиш каби вазифаларни
амалга оширишни кўзда тутади. Бу вазифаларни амалга оширишда олий
таълим тизимида фаолият кўрсатаѐтган ўқитувчилар юксак касбий маҳорат ва
компютер саводхонлигига эга бўлишлари талаб этилади.Бугунги кунда
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» талабларидан бири таълим жараѐнида
267
янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш, тайѐргарликнинг модул
тизимидан
фойдаланган
ҳолда
таълим
олувчиларни
ўқитишни
жадаллаштириш саналади. Республикамизда таълим жараѐнида педагогик ва
ахборот технологияларини қўллашга доир кенг кўламда иш олиб борилмоқда.
Ушбу муаммонинг
илмий-назарий асослари, ҳар бир педагогик
технологиянинг ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқилиб, етарли даражада
тажрибалар тўпланди.
Педагогик технология – таълим шаклларини оптималлаштириш
мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараѐнининг инсон салоҳияти
ва техник ресурсларни қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон
берадиган тизимли методлар мажмуасидир.
Технология деганда, субект
томонидан обектга кўрсатилган таъсир натижасида субектда сифат
ўзгаришига олиб келувчи жараѐн тушунилади. Технология ҳар доим зарурий
восита ва шароитлардан фойдаланиб, обектга йўналтирилган аниқ мақсадли
амалларни муайян кетма-кетликда бажаришни кўзда тутади. Педагогик
технологиялар ўқув-тарбия жараѐни учун лойиҳаланади ва
белгиланган
мақсадни ечишга қаратилади. Таълим-тарбия жараѐнида педагогик
технологиярларни қўллаш аввало, педагогик муносабатларни ривожлантириш
ва демократлаштиришни талаб этади, чунки уларни амалга оширмай туриб
қўлланган ҳар қандай педагогик технология кутилган самарани бермайди.
Ахборот технологиялари объект, жараѐн ѐки ходиса (ахборот маҳсулот)
холати ҳақида янги сифатдаги маълумотларни олиш учун фойдаланадиган
маълумотларни (бирламчи) йиғиш, ишлов бериш ва ўзатиш воситалари,
ҳамда усуллари мажмуасидир.
Таълимда замонавий ахборот ва коммуникация
технологияларини кенг
жорий этилиши:
-фан соҳаларини ахборотлаштиришни;
ўқув фаолиятни интеллектуаллаштиришни;
-интеграция жараѐнларини чуқурлаштиришни;
-таълим тизими инфратузилмаси ва уни бошқариш механизмларини
такомиллаштиришга олиб келади.
Педагогик таълим жараѐнларини замонавий ахборот технологиялари
асосида самарали ташкил этиш натижасида , масофавий ўқув курсларини ва
электрон
адабиѐтларни
яратувчи
жамоага
педагоглар, компьютер
дастурчилар, тегишли мутахассисларнинг бирлашувини, педагоглар ўртасида
вазифаларнинг тақсимланишини, таълим жараѐнини ташкил қилишни
такомиллаштириш ва педагогик фаолиятнинг
самарадорлигини мониторинг
этишни тақозо этади.
Достарыңызбен бөлісу: