Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет105/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

15.4. Ташкилотда ташкилий ўзгаришлар, 
ривожланишлар ва уларни бошқариш
Кўпгина компаниялар ва йирик корпорациялар- 
нинг бўлимларини, мутахассис олимларнинг ф ик­
рича, йилда бир марта аста-секин қайта тузиш ва 
4-5 йилда бир марта бутунлай ўзгартириш мақсадга 
мувофиқ деб ҳисоблайдилар. Ташкилот ичидаги ўзга- 
ришлар одатда ташқи муҳитдаги ўзгаришга муноса- 
батни билдиради. Бу ҳақца ўтган мавзуларда айтиб 
ўтилган эди.
Раҳбар шуни унутмаслиги лозимки, ҳар қандай 
ўзгаришлар бир-бирлари билан боғлиқ, биргина ўзга- 
рувчининг ўзгариши албатта бошқасига таъсир қилади.
214
www.ziyouz.com kutubxonasi


Компьютерларнинг қўлланилиши тузилмада ўзгариш- 
ни келтириб чиқаради (ахборот алмашиш тизими ва 
ташкилотдаги ваколат тузилмаси), меҳнат неъматла- 
рининг ўзгариши (уларнинг сони, малакаси, муно­
сабати ва фаолияти) ва масалаларнинг бажарилиши 
даражаси ва ҳатто масалаларни аниқлашда ўзгариш- 
лар бўлади.
Ташкилотнинг келажагини ўйлаган раҳбарият дои- 
мий равишда ўз мақсадларини, ташқи муҳитни ва 
ўзининг таш килотини ўзгаришларга мос равишда 
олиб бориши керак. Бунда мақсадлар, тузилмали ўзга- 
ришлар, технология ва одамларга катта эътибор бе­
риш лозим.
Ўзгаришларни бош қариш ўта мураккаб тизим. 
Шунга қарамай Лэрри Грейнер ташкилий ўзгариш- 
ларни муваффақиятли бошқариш андозасини ишлаб 
чиқци. У қуйидагилардан иборат: тазйиқ ва истак, 
воситачилик ва эътиборга қайта хабардорлик топиш, 
ташхислик ва иқрор бўлиш, янги ечимлар топиш ва 
унинг бошқарилиши бўйича мажбурият, эксперимент 
ва аниқланиш, мадат ва розилик, ташкилотда ўзга- 
ришни муваффақиятли ўтказиш чоралари, ташкилот­
даги ўзгаришларни амалга ошириш учун бошқариш- 
да ходимларнинг қатнашишларидан фойдаланишда 
ваколатни тақсимлаш, бир томонлама ҳаракатлар, 
ваколатга вакил қилиб юбориш.
Ташкилотнинг ривожланиши ташкилот ўз қоби- 
лиятини такомиллаштириши ва янгилаши бўйича, 
муаммоларни ечиш ва ўзгаришларга таъсир кўрса- 
тиш бўйича узоқ мудцатли ишини ифодалайди. Бун­
да ташкилотнинг маданиятини самаралироқ бошқа- 
риш га, ай н и қса расм ий ишчи гуруҳларга, хулқ 
ҳақидаги фаннинг услубий фикрларига ва ўзгариш- 
ларга вакилларни жалб этишга алоҳида эътибор бе­
рилади. Ташкилотнинг ривожланиш омиллари унинг 
фаолият кўрсатишини яхшилашга каратилган ишлар­
ни ифодалайди. Уларга таш қислик омиллари, ж а­
воб қайтариш, билим олиш ва малака ошириш, ту­
зилмали ўзгаришлар, ташкилий жараёнлар бўйича
215
www.ziyouz.com kutubxonasi


маслаҳатлар, гуруҳларни шакллантириш ва гуруҳла- 
раро фаолиятлар киради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет