бўлишига ўрин қолмайди. Бунинг муҳим шароити-
дан бири ҳар кимнинг тутган ўрнини тўғри
тузиш
(ёки қуриш)дир, хусусан, ташкилот тизимидаги ушбу
тутган ўриннинг моҳияти ва ўрни, мазмунига нис
батан тўғри асос шакллантиришдир.
Яна шуни унутмаслик лозимки, барча киШилар
бирдек эмаслар. Кишининг барча тавсифларида унинг
фа’рк.и намоён бўлади. Кишилар бўйи, вазни, ёши,
жинси, маълумоти билан фарқланадилар, ҳар хил
тилда сўзлашадилар, бир хил ҳаракатни турлича ба-
жарадилар, ўхшаш ҳолатларда ўзларини
турлича ту-
тадилар. Бу турли-туманлик ташкилотнинг имкони-
яти ва салоҳиятини сезиларли кенгайтиради. Худди
шу турли-туманлик ташкилотни бошқаришда қий-
инчилик келтириб чиқаради, киши билан ташкилотли
қамровнинг ўзаро таъсирида
муаммолар, келишмов-
чиликлар, ихтилофлар, низолар, асаб бузар ҳолат-
лар, қарама-қарши вазиятлар пайдо бўлишига сабаб-
чи бўлади.
Киши ўрнини яратаётганда, ташкилот стандарт-
лашга ва бир хилликка интилади. Аммо кўпгина хиз
мат ўринларини стандартлаш мумкин бўлса, кўпгина
кишиларнинг хулқи стандартлашга қийинчилик би
лан мос тушади. Киши хулқининг ҳар хиллиги ва стан-
дартлаштириш қамда киши хулқи билан ташкилотли
қамровнинг меъёрлари
орасидаги қарама-қаршилик-
ни ажратиш учун киши хулқи ҳал қилувчилигини ту
шуниш ва б#шиш керак, яьни ўзи ва қамровни у қан-
дай ўзлаштиришини, у ёки бу рағбатлантирувчи таъ-
сирларни у қандай ҳис қилишини, унинг учун нима
афзалроқ, нима ёқмаслигини билиш муҳимроқ. Шун
дай қилиб, киши хулқининг
бошланғич шахсияти
бўлиб идрок қилиш, мезоннинг асоси ва мойиллик-
лар ҳисобланади. Мойиллик ҳақидаги саволлар юқори-
да кўриб ўтилган эди. Ҳозир идрок қилиш ва хулқ-
нинг мезоний асосини кўриб ўтамиз.
Инсоний ҳислатлар ва фазилатларнинг ривожла
ниши учун табиий шарт-шароитлар пайдо бўлиши
генетик жиҳатдан олдиндан белгилаб қўйилганлиги
286
www.ziyouz.com kutubxonasi
маълум даражада тан олинади. Бу ерда кишининг гавда
тузилиш и,
миясининг тузилиши, ақли-ҳуш ининг
ривожланиши, кишининг насл-насаби ва ҳоказо на-
зарда тутилмоқда. Одам сифатида дунёга келган киши
алоҳида ижтимоий фазилат кашф этади, шахе бўлиб
етишади.
Шундай қилиб, шахе ижтимоий фазилатни тав-
сифлаб бера оладиган алоҳида таърифга муҳтождир.
Киши ҳиссий (яъни сезги аъзолари ёрдамида идрок
этиладиган) хусусиятларга — хулқ-атвор, нутқ, имо-
ишора ва бошқа хусусиятларга эгадир. Шахе ўз мо-
ҳиятига кўра, ижтимоий ҳисобланган ва индивид
нинг ҳаёт фаолияти жабҳаларидан унинг тизимли тарз-
даги (ички қисмларга бўлинган, мураккаб)
фазилати
сифатида ўрин оладиган ижтимоий муносабатлар ти
зимини ўзида мужассамлаштиради.
Ташкилотдаги кишилар ижтимоий муносабатлар
тизимида мужассамлаштириш субъектлари бўладилар,
деган маънони англатади.
Ходим ташкилот ф аолиятининг иш тирокчиси,
ушбу фаолиятнинг мазмуни, қадрияти ва моҳияти
орқали намоён бўладиган шахслараро барқарор боғ-
ланишлар тизимидагина англанилиши мумкин. Ки
шининг кўриш сезгисининг ўзи
ташкилотнинг ички
ва ташқи муҳитида бўлаётган воқеа, ҳодиса, жараён
ва тизимни акс эттирилишини таъмин эта олмайди.
Бунинг учун кишининг сезги аъзолари бевосита таъ
сир қилиш жараёнида инсон онгида акс этиши, яьни
Достарыңызбен бөлісу: