Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Ечим қабул қилиш жараёнининг табиати ва



Pdf көрінісі
бет82/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

11.2. Ечим қабул қилиш жараёнининг табиати ва 
муаммоларни оқилона ечиш
Бошқариш ечимларини қабул қилиш ташкилот­
нинг ички субъектлари ва ташкилот билан ташқи 
муҳит орасидаги ўзаро муносабатларни бошқаришда 
муҳим боғловчи жараёндир. Ечим — умумий мақсад-
172
www.ziyouz.com kutubxonasi


лар йўналишида имкониятлардан бирини танлашдир. 
Ечимлар асосан режалаштирилган ва режалаштирил- 
маган турларга бўлинади. Режалаштирилган ечимлар 
такрорланувчи, илгаридан аниқланган вазиятларга 
тааллуқли бўлиб, уларни қабул қилишга мулоҳазали 
ёндашиш имконияти мавжуд. Режалаштирилмаган 
ечимлар асосан ташқи муҳит таъсири натижасида 
ташкилотларда шаклланувчи фавқулоддаги вазиятлар- 
ни ҳал қилиш билан боғлиқ. Бу шароитларда мулоҳа- 
за ёки маслаҳатлашиш асосида ечим қабул қилишга 
имконият йўқ. Шунинг учун, бундай ечимларни раҳ- 
барларнинг ўзлари қабул қиладилар. Уларнинг нати­
жаси ва самарадорлиги раҳбар (менежер)нинг савия- 
си, тажрибаси ва тадбиркорлик даражасинининг ри- 
вожланганлигига боғлиқ.
Менежмент жараёнларида ечим қабул қилиш ҳаёт- 
даги ечимларга нисбатан ўта тизимлаштирилган жа­
раён. Менежер фақат ўзи учунгина эмас, балки таш­
килот ва бошқа ходимлар учун ҳам ҳаракат йўнали- 
шини танлайди. Менежмент жараёнларидаги ечимлар 
кўпгина кишилар ҳаётига кучли таъсир этиши мум­
кин.
Ташкилий ечимларни дастурлаштирилганлик ва 
дастурлаштирилмаганликларига қараб тоифалаш мум­
кин. ДастурлаштириЛган ечим одимлари аниқ, кет- 
ма-кетликда амалга ошириш натижаларидир. Дастур- 
лаштирилмаган ечимлар аниқ ҳолатларда, маълум 
меъёрда янги, номаълум омиллар билан туташ бўлган 
шароитларда ечим қабул қилишни талаб қилади.
Менежмент жараёнларида муаммоларини оқило- 
на ечиш босқичлари — булар камчиликларни аниқ- 
лаш, ечим қабул қилишнинг чекланганлиги ва ме- 
зонларини таърифлаб бериш, бир-бирига зиддиятли 
йўлни аниқлаш, уларни баҳолаш, якуний танлаш. Ҳар 
муаммонинг ўз ечим босқичи бўлишига қарамасдан 
қуйидаги 27-чизмада беш босқичли оқилона ечим 
қабул қилиш жараёни келтирилган.
173
www.ziyouz.com kutubxonasi




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет