нежментнинг мавжудоти ташкилот бўлгани учун ҳам
унинг моҳиятини англамоқ шартдир.
Ташкилот таркибида инсон(лар) маълум мақсад-
(лар) атрофида ўзаро муносабат (лар) ўрнатиб, хагги-
ҳаракатлар қилувчи жамоадир. У ўз ҳудудига, ҳуқуқига,
низомига, субъектига, мақомига эга ва ташқи муҳит
билан ўта боғлиқ. Ташкилот ўз мақсад(лар)и йўлида
доимо фаолият кўрсатиб туради ва ривожланади.
Ташкилот ўз фаолияти даврида ўзини ўзи ташкил
этувчи тизимдир. У вужудга
келиши учун аввал рас-
мий гуруҳлар шаклланган, умумий мақсад(лар) аниқ-
ланган, ходимларнинг умумий — биргаликдаги фао-
лиятлари уюштирилган бўлиши зарур.
Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси — у шахе, жамият-
нинг аъзоси, маълум мамлакат, вилоят, туман, ма-
ҳалла фуқаросидир. У жамият аъзоси сифатида ўзи-
нинг емоқ-ичмоқ, уй-жой, маънавий ва мафкуравий
ривожланиш каби эҳтиёжларини
қондириши уни
иқтисодий кучларга тўқнаштиради.
Ходим шахе сифатида жамоада ўз ўрни ва мавқе-
ига эга бўлиши керак. Мутахассис ёки ижрочи таш-
килотга кириб келаётганида унга қанча талаб қўйса,
ташкилот ҳам ходимга турли хил талаблар қўяди. Хо
дим кўнглини фаолиятга мажбур этишга қаратиши
керак. Бу эса, ижрочи хулқига мўлжаллаб иш кўри-
шини ифодалайди. Ходимлар фаолиятининг табиати
ва ўзаро таъсири натижасида маҳсулотлар, моддий
ва ақлий неъматлар яратилади. Ташкилотнинг муҳим
мақсади ҳам ана шунда.
Ташкилот ҳар қандай иқтисодий тизимда бирлам-
чи бўғин ҳисобланади. У ўз фаолиятини умумиқтисо-
дий қонунчиликка мувофиқ равишда ўзаро рақобат
ва мулкчиликнинг барча
шакллари ва уларнинг тенг
хуқуқлиги шароитларида амалга оширади.
Ташкилотлар ишлаб чиқариш тармоқлари — са-
ноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспортларни
ҳамда ноишлаб чиқариш соҳалари — халқ таълими,
банк тизими, тиббиёт, маданият кабиларни қамраб
олади. Иқтисодиётнинг, яъни тор маънода миллий
20
www.ziyouz.com kutubxonasi
иқгисодиётнинг қуйи бўғинлари — ташкилотлар иқги-
содиётининг даражаси билан белгиланади.
Ташкилотларнинг таркибий тузилишини ўзгарти-
риш маҳсулотлар миқдорини шунчаки кўпайтириш
эмас, айни вақтда мақсулот ёки хизмат кўрсатиш
сифатини ошириш, уларнинг харажатларини камай-
тириш, жаҳон бозори талабларига тўла
жавоб бера
оладиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш
ёки хизмат кўрсатишдир.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, ташкилотнинг
умумий мақсадларидан фарқланувчи гуруҳ(лар)нинг
хагги-ҳаракатлари расмий ташкилот томонидан тан
олинмаган «норасмий» ташкилотлар ҳам мавжуд. Рас
мий ташкилотлар юридик шахс ҳисобланиб, давлат
рўйхатидан ўтказилади, мухри ва банк-ҳисоб рака-
мига эгадирлар.
Демак, менежмент —
бу ташкилотнинг мақсадига
эришишидаги муносабатлар ва фаолиятларни режа
лаштириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ни
ташкил этиш, меҳнат тақсимотини оқилона муво-
фиқлаштириш, ходим орасида мойиллик механиз-
мини адолатли қўллаш ва уларнинг бажарилишини
назорат қилишдир. Бунинг учун ҳодисалар, жараён-
лар, муносабатлар ва тизимлар ҳақида маълумотлар
тўпланади,
уларга ишловлар берилади, тах^ил қили-
нади, ўрганилади, бошқарув ечимлари қабул қили-
нади, раҳбарлар раҳнамолик қилади.
Достарыңызбен бөлісу: