Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет50/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

Ишнинг мазмунини идрок кдлиш уни тушуниш нуқ- 
таи назаридан унинг айрим ижрочисининг табиати- 
дан келиб чиқади. Одамларнинг идрок қилишларида 
таъсирланувчи фарқ, ишнинг объектив ва субъектив 
хусусиятлари орасидаги тафовутнинг борлигидир. 
Ижрочиларнинг шахсий сифати, эҳтиёжи ва қизи- 
қишларидаги фарқларни бир чеккага қўйиб туриб иш 
натижасини тушуниш мумкин эмас. Худци шунинг- 
дек, ишни бажариладиган ижтимоий муҳитни ҳисобга
99
www.ziyouz.com kutubxonasi


олмаслик ҳам мумкин эмас. Ишни бажарилиш нати- 
жасини яхшиламоқ учун ишнинг мазмунини идрок 
этишни ўзгартириш зарур. Бундаги ўзгаришлар ишни 
лойиҳалаш, шахсий сифат ёки ижтимоий муҳитга 
тааллуқли бўлиши мумкин, яъни ишнинг мазмуни­
ни идрок қилишга таъсир этади.
Ҳар хил шароитда иш нинг мазмунини идрок 
қилиш учун бир қатор усуллардан фойдаланилади. 
Одатда бу саволлар бўлиб, сўровчилар томонидан 
тўлдирилади, унинг ёрдамида ишнинг маълум тав- 
сифини идрок қилиш ўлчанади.
Америкалик мутахассислар Р. Хакман ва Э. Лоулер 
олтита бундай тавсифларни ажратадилар: ҳар хиллик, 
ўзаро таъсири, мустақиллиги (автономлиги, мухтор- 
лиги), тугаганлик (тугаллик), натижали, киришим- 
лилик (дилкашлик) (5-жадвал).
5-жадвал.
Ишнинг тавсифлари
Тавсифлар
Тавсифлар баёни (бериш)
Ҳар
хиллик
И ш ни бажариш да ф ойдаланиладиган операциялар 
танлашда турли хил даража ёки меҳпат қуроллари ва 
ж араёнлар танлашда турли хиллилик даражаси
Мустақил-
лик
Ў зипинг иш ини режалаш тириш бўйича ҳамда уни 
б аж ари ш га тан л ан ад и ган воситалар бўйича ечим 
қабул қилиш да мустақиллик даражаси
Туга гаи- 
лик
Ушбу иш миқёсида яратилаётгап маҳсулот (хизмат- 
лар) пи пиропард натижага етказнш даражаси
Натижали
(тескари
алоқа)
Ижрочининг иши орқали улар ижро этган ҳаракат- 
нинг натижалилиги қақида маълумот (хабар) топиш 
даражаси
Ўзаро
таъсири
Иш ни якунлаш учун ижрочидан бошқа ходимларга 
ўзаро таъсир этиш ини талаб даражаси
Кириш им-
лилик
Ижрочига иш туфайли ҳамкасблари билан муомала 
қилиш ва норасмий урток,лик муносабатлар ўрнатиш 
даражаси
Одатда ишнинг параметрлари ва ижтимоий муҳит- 
ни бир хил идрок этадиган ходимда ишнинг ўхшаш 
тавсифлари пайдо бўла бошлайди. Ҳар хил тавсиф-
100
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларнинг пайдо бўлиши биринчи навбатда ходимлар- 
да ишни идрок қилиш фарқи борлигини билдиради. 
Масалан, ишда мустақилликка, мавқе (ўз ўрни)ни 
белгилаб олишга эҳтиёж сезган ходим, бундай эҳти- 
ёжни сезмаган (ҳис қилмаган) ходимдан бошқача 
қабул қилади.
Бир хил ишни ҳар хил одам турлича ҳис қилиши 
индивидларнинг фарқидан келиб чиқади. Масалан, 
ўсиш эҳтиёжи ифодаланган (бўлган) одамда, бундай 
ишнинг тавсифи, улар идрок қилишларига ҳаракат 
натижаларидан тескари боғлиқлик билан таъсир эта­
ди ёки ишдаги ҳар хил даража кимда ким ўз мавқеи- 
ни белгилаб олишга кучли эҳтиёж сезса, унга иш 
муҳим тавсифдир.
Эҳтиёжга ўхшаш, ишнинг ижтимоий муҳити ҳам 
ишнинг мазмунини идрок қилишга таъсир кўрсата- 
ди. Бу раҳбарнинг одатига тааллуқли.
7.2.5. Ишнинг технологияси ва уни лойиҳалаш
Ушбу дарсликда технология деб кенг маънода иш 
(маҳсулот, хизмат кўрсатиш ёки ишлаб чиқариш)- 
ларда натижага эриш моқ учун фойдаланиладиган 
ҳаракатлар, билимлар, усуллар ва жисмоний пред- 
метлар (техника) тушунилади. Иш нинг технология­
си ва уни лойиҳалаш орасидаги муносабат кўп то- 
монлама тавсифга эга. Бу муносабат ўша ходимнинг 
билими нуқтаи назаридан, иш қачон ва қаерда бажа­
рилиши керак ва уни қандай бажариш керак ҳамда 
ишнинг ўзаро боғлиқлик нуқтаи назаридан қарали- 
ши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет