лар йўналишида имкониятлардан бирини танлашдир.
Ечимлар асосан режалаштирилган ва режалаштирил-
маган турларга бўлинади.
Режалаштирилган ечимлар
такрорланувчи, илгаридан аниқланган вазиятларга
тааллуқли бўлиб, уларни қабул қилишга мулоҳазали
ёндашиш имконияти мавжуд. Режалаштирилмаган
ечимлар асосан ташқи муҳит
таъсири натижасида
ташкилотларда шаклланувчи фавқулоддаги вазиятлар-
ни ҳал қилиш билан боғлиқ. Бу шароитларда мулоҳа-
за ёки маслаҳатлашиш асосида ечим қабул қилишга
имконият йўқ. Шунинг учун, бундай ечимларни раҳ-
барларнинг ўзлари қабул қиладилар. Уларнинг нати
жаси ва самарадорлиги раҳбар (менежер)нинг савия-
си, тажрибаси ва тадбиркорлик даражасинининг ри-
вожланганлигига боғлиқ.
Менежмент жараёнларида ечим қабул қилиш ҳаёт-
даги ечимларга нисбатан ўта тизимлаштирилган жа
раён. Менежер фақат ўзи
учунгина эмас, балки таш
килот ва бошқа ходимлар учун ҳам ҳаракат йўнали-
шини танлайди. Менежмент жараёнларидаги ечимлар
кўпгина кишилар ҳаётига кучли таъсир этиши мум
кин.
Ташкилий ечимларни дастурлаштирилганлик ва
дастурлаштирилмаганликларига қараб тоифалаш мум
кин. ДастурлаштириЛган
ечим одимлари аниқ, кет-
ма-кетликда амалга ошириш натижаларидир. Дастур-
лаштирилмаган ечимлар аниқ ҳолатларда, маълум
меъёрда янги, номаълум омиллар билан туташ бўлган
шароитларда ечим қабул қилишни талаб қилади.
Менежмент жараёнларида муаммоларини оқило-
на ечиш босқичлари —
булар камчиликларни аниқ-
лаш, ечим қабул қилишнинг чекланганлиги ва ме-
зонларини таърифлаб бериш,
бир-бирига зиддиятли
йўлни аниқлаш, уларни баҳолаш, якуний танлаш. Ҳар
муаммонинг ўз ечим босқичи бўлишига қарамасдан
қуйидаги 27-чизмада беш босқичли оқилона ечим
қабул қилиш жараёни келтирилган.
173
www.ziyouz.com kutubxonasi