Фармакология ва клиник фармация


Ичак фаолиятини меъёрлаштирувчи  медикаментсиз усуллар



бет6/11
Дата25.06.2016
өлшемі2.06 Mb.
#157915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Ичак фаолиятини меъёрлаштирувчи  медикаментсиз усуллар


- клечатка ва пектинга бой булган овқат моддаларини (мевалардан олма, лавлаги, олча, сабзавотлар карам ва б. бутқалар) қабул қилиш;

- хайвон ёғларини истъемол қилишни чеклаш;

- бир кунда 8 стакандан кам булмаган суюқлик қабул қилиш;

- зарур булмаса темир ва кальций сақловчи препаратларни қабул қилмаслик, витамин-минераллар комплексларини қабул қилиш;

- жисмоний харакатларни кўпайтириш;

- орқа чиқарув сохаси ёриқлари ва геморройларни даволаш;

- алкогол қабул қилишдан сақланиш

Ушбу тадбирлар ёрдам бермаганда медикаментоз усулларга ўтилади.

Тўғри ичак фаолияти бузилиши гипертоник (ичак силлиқ мушаклари тонуси ошиши) ва атоник (ичак силлиқ мушаклари тонуси йуқолиши) типларда булиб, даволаш тадбирлари хам фарқ қилади.

Туғри ичак мотор фаолияти бузилишларини дифференцирланган даволаш


Даволаш тадбирлари

Спастик қабзиятлар

Атоник қабзиятлар

Диета

Ични юритувчи диета, овқатни илиқроқ холда қабул қилиш

Менее щадящая диета, сабзавот ва мевалар, овқатларни совуқ холда қабул қилиш

Минерал сувлар

1-1,5 стакан газсиз сув кунига 2-3 марта овқатланишдан 1 соат аввал

1 стакан совуқ газланган сувни кунига 2-4 махал овқатланишдан 1-1,5 соат аввал қабул қилиш

Мотор фаолиятни мутадиллаштириш

Спазмолитиклар — галидор, дротаверин, папаверин, феникаберан

Холинолитиклар — пирензепин

Дофаминолитиклар — сульпирид (догматил, эглонил) ва метоклопрамид (реглан, церукал)

Кичик дозада нифедипин

Фитотерапия: липа, мойчечак, тирноқгул, буймадарон гуллари дамламаси, тоғрайхон, лимонўт, ялпиз ўтлари, фенхел, карам


Антихолинэстеразлар — прозерин, галантамин

Резерпин, б- и в-адреноблокатор-ларнинг кичик дозалари

Фитотерапия:

адаптогенлар — женьшеня, родиола, лимонник, левзея, элеутерококк ва б. дамламалари




Даволаш физкультураси

Бушаштирувчи машқлар

Қорин ва чаноқ мушаклари учун машқлар

Физиотерапия

Папаверин дибазол, дротаверин, магний тузлари билан электрофорез; иссиқ муолажалар (диатермия, парафин аппликациялари, иссиқ ванна ва б.)

Электрофорез кальций тузлари билан, «Амплипульс» аппарати ёрдамида ичакни электростимуляция қилиш ва б.

Сурги воситалари

Сурги воситалари ичак шиллиқ қаватларини рецепторларини механик ёки кимёвий таъсирлайди. Таъсир йуналишига кура улар куйидагиларга ажратилади:

- ичак харакатини стимулловчи;

- ахлатни юмшатувчи;



- ичакдаги массанинг хажмини оширувчи.

1. Сув абсорбциясини тормозлаб, ичак перистальтикасини кучайтирувчилар

(контакт сургилар)


Ичак харакатини кучайтирувчи воситалар сурги препаратлари ичида энг катта гурух хисобланади. Бу препаратларнинг асосини антрагликозидлар сақловчи ўсимликлар ташкил этади.

1.1. Антрагликозидлар сақловчи ўсимликлар препаратлари, йуғон ичак шиллиқ қавати хеморецепторларини қитиқлаб, перистальтикани кучайтиради. Ингичка ичак мушакларига таъсир этмагани сабабли хазм қилиш ва сўрилиш жараёнларини ўзгартирмайди. Бу гурух препаратлар 8-12 соат давомида таъсир этади.

1.2. Дифенилметан хосилалари бўлган препаратлар-туғри ичак шиллиқ қавати билан бевосита таъсирлашиб, ичак девори рецепторларини қузғатади, натижада шиллиқ ишлаб чиқарилиши ва перистальтика кучаяди.

1.3. Синтетик препаратлар (натрий пикосульфат) туғри ичакда бактериал сульфатазалар таъсирида фаоллашади, бунда хосил бўлган модда ичак нерв охирларини қузғатиб, унинг харакатини кучайтиради. Ьу препаратлар кўкрак ёшидаги болаларда наф бермайди.

1.4. Осмотик фаол сургилар — туз сургилари бутун ичак буйлаб таъсир этади. Тузлар таркибида ёмон сурилувчи анион ва катионлар булиб, ичакдаги осмотик босимни оширади. Осмотик босим ичакда сувни қайта сурилишига монелик қилади. Ичак таранглашиб, унинг харакати рефлектор равишда кучаяди, ингичка ичак шиллиқ қаватида холецистокинин ажралиши хам бунга ёрдам беради. Тузли сургилар узоқ вақт ишлатилганда ичак шиллиқ қаватида атрофик ва яллиғланиш жараёнларини чақиради.

Лактулоза — синтетик дисахарид булиб, ингичка ичак дисахаридазаси томонидан парчаланмайди, сўрилмайди ва туғри ичакда бактериялар ёрдамида кичик халқали ёғ кислоталар (сут, сирка, пропион, ва ёғ кислоталар) хосил қилади. Бу йуғон ичакда рНни пасайиши ва перистальтикани қузғалишига олиб келади. Бундан ташқари ёғ кислоталар осмотик босимни хам оширади.

Форлакс — осмотик фаол сурги воситаси бўлиб, бутун ичак буйлаб таъсир этади. Ичакдаги массанинг хажмини ошириб, уни юмшатади. Кимёвий таркибига кўра форлакс макрогел 4000 булиб, молекуляр массаси катталиги учун ичакда сурилмайди ва метаболизмга учрамайди.

1.5. Кастор мойи ингичка ичак липазаси ёрдамида рицинол кислота ва глицеринга ажралади, бу эса ичак рецепторларини қузғатиб, перистальтикани оширади. Шунингдек, бу моддалар электролитлар ва сувни сурилишини камайтиради ва ичакдаги массани хажмини оширади. Кастор мойининг бир қисми глицерин холида чиқарилиб, ахлатни юмшатади. Ични сурилиши 5-6 соатдан сунг кузатилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет