Фармакология ва клиник фармация



бет11/11
Дата25.06.2016
өлшемі2.06 Mb.
#157915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

I даражали шокда биринчи ёрдам: жисмоний ва рухий тинчлантириш, оғриқсизлантириш, қон оқишини тўхтатиш, транспорт иммобилизациясидан иборат.

II даража (ўрта оғирликда): беморнинг аҳволи бирмунча оғирроқ, асаблари таранглашган, сезиларли даражада яққол тормозланган. Териси оқарган, ҳуши жойида, қорачиқлар ёруғликни сал сезади, артериал босим тушиб кетади, пульс ва нафас олиши тезлашади, тана ҳарорати пасаяди, рефлекслар пасайиб кетади.

II даражали шокда биринчи ёрдам: жабрланувчига иссиқ ширин чой ичириш, оғриқсизлантириш, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини тиклаш, ташқи қон оқишини тўхтатиш, транспорт иммобилизацияси, тезликда касалхонага етказишдан иборат

III даражали (оғир) шок: асабларнинг сезиларли даражадаги таранглашуви, қотиб қолиш, атрофга ва ўзига нисбатан бефарқлик, ҳуши жойида, тери ва шиллиқ қаватлар кулрангроқ рангпар, совуқ тер босган, систолик босим 70 мм с.у.дан паст, диастолик эса 30-40 мм с.у., пульс ва нафас олиш секинлашган, юзаки бўлади.

III даражали шокда биринчи ёрдам: асаб, юрак, қон-томир тизими, нафас олиш аъзолари фаолиятини нормаллаштирувчи шокка қаршикомплекс чоралар кўрилади; юқори нафас йўллари ўтказувчанлиги таъминланади-бошни орқага эгиб, пастки жағини тортиб, нафас йўлларини шиллиқлардан, қондан, қусуқ моддалардан тозаланади; оғриқсизлантирилади; қон оқишини тўхтатилади; зарарланган қўл-оёқ охирларини стандарт транспорт воситалари ёрдамида иммобилизация қилинади; зудлик билан касалхонага ётқизилади.

IV даража (охирги): клиник ўлимга ўтувчи давр. Воқеа жойида ёрдам кўрсатиш ва транспортировка қилишда жабрланувчини шок ҳолатидан бутунлай чиқаришга уриниш шарт эмас. Муҳими, шокнинг кучайиб кетишига йўл қўймаслик керак, нафас ва юрак қон томир тизимининг фаолиятини яхшилаб, ўлим хавфини камайтириш керак. Травматик шокни даволашнинг асосий манбаи-махсус даволаш муассасасига зудлик билан ётқизиш.

Шокда ёрдам беришнинг умумий тамойиллари. Шокда биринчи ёрдам жабрланувчини жароҳатловчи омил таъсиридан халос қилишга қаратилади. бунинг учун уни ёнаётган кийим, электр токи манбаи ва б. дан халос қилиш лозим. Очиқ жароҳат бўлиб, қон оқаётган бўлса, қонни вақтинчалик тўхтатиш чораларини кўриш, синиш ёки чиқиш бўлса вақтинчалик иммобилизация қилиш керак. Оғиз бўшлиғи ва ҳалқум қусуқ моддалари ва б. дан тозаланади. Агар зарур бўлса ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказилади. Агар жабрланувчи ҳушсиз бўлса-ю, юрак ва нафас фаолияти сақланиб қолган бўлсақусуқ моддаларининг нафас йўлига тушиб қолмаслиги учун қорин тарафга буклаб, бошини ён томонга эгади. Ҳуши ўзида бўлган жабрланувчига оғриқ қолдирувчи дорилар ичирилади. Бундан ташқари шокнинг келиб чиқишига қараб клиникада махсус чоралар кўрилади (постгеморрагик шокда қон қуйиш, кардиоген шокда наркотик анальгетиклар юбориш ва б.)

Чўкиш сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида ёки тўсатдан сувга тушиб кетганда содир бўлади. Чўкаётган одамни бир дақиқадан сўнг 90 %; 6-7 дақиқадан сўнг фақатгина 1-3 % қутқариш мумкин.

Чўкишни бир нечта турлари фарқланади.

1. Ҳақиқий чўкиш-ўпка ва нафас йўлларини сув тўлдиради, одам ҳаёт учун курашади ва талвасали ҳаракат қилиб, сувни тортади ва сув ўз навбатида ҳаво киришига ҳалақит қилади. Чўкаётган одамнинг териси кўкарган бўлиб, оғиз ва бурундан кўпик келади; агар одам сув тагида 3-6 дақиқадан кўп бўлмаса, жонлантириш чоралари муваффақиятли бўлиши мумкин.

2. Қуруқ чўкиш-овоз ёриғи спазми туфайли сув ўпкага кирмайди, тери кўкариши кам, ҳушдан кетиши кузатилади, чўкаётган одам шу заҳоти сув тубига тушади.

3. Синкопал чўкиш-тўсатдан нафас олиши ва юрак уриши тўхташи ўлимга олиб келади. Бунда чўкаётган одам териси оқаради.

Қуруқ ва синкопал чўкишда, одам сув тубида 10-20 дақиқадан ортиқ бўлса, жонлантириш чоралари муваффақиятли бўлиши мумкин.

Совуқ сувда чўкаётганда ҳимоя қилувчи гипотермия эффекти пайдо бўлади ва жонлантириш чораларини 20 дақиқа давомида сув тубида бўлганда ҳам ўтказиш мумкин.

Чўкаётган одамни қутқариб, қирғоққа олиб чиқилади ва биринчи ёрдам берилади. Агар шикастланган одам ҳушдан кетмаган бўлса, пульси қониқарли ва нафас олиши сақланган бўлса, уни текис, қуруқ қаттиқ жойга ётқизилади, боши паст бўлиши лозим, кийимлари ечилади, қўл ёки сочиқ билан ишқаланади. Иссиқ ичимлик берилади ва иссиқ матога ўралади.

Агар жабрланувчи ҳушсиз бўлиб, пульс ива нафас олиши сақланган бўлса, боши орқага қилинади, пастки жағи олдинга тортилади, сўнг уни боши паст қилиб ётқизилиб, бармоқлар билан оғиз бўшлиғини лойдан, қусуқ массаларидан тозалаш керак, уни ишқалаб, артиб иситилади.

Жабрланувчи ҳушдан кетганда, мустақил нафас олмаганда, лекин юрак фаолияти сақланиб, нафас йўлларини тозалаш чоралари ўтказилгандан сўнг, тезликда сунъий нафас беришни бошлаш керак. Жабрланувчи нафас олмаганда ва юрак фаолияти кузатилмагандасунъий нафас беришни юрак массажи билан бирга ўтказиш лозим. Олдин нафас йўлларидан сувни чиқариб ташлаш керак, бунинг учун уни қорни билан тизза бўғимида букилган оёғи сонига ётқизилади кураклар орасига босилади. Бу муолажалар 15-16 секунддан ошмаслиги керак, чунки сунъий нафас ўз вақтида берилиши керак.



Биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг жабрланувчини тезликда касалхонага ётқизиш лозим, чунки ўпкада асоратлар ривожланиши мумкин (иккиламчи чўкиш синдроми). Иккиламчи чўкиш синдроми белгилари: ўткир нафас етишмовчилиги, кўкракда оғриқ, йўтал, ҳансираш, ҳаво етишмаслиги, қон билан йўталиш, қўзғалиш, пульс тезлашиши.

Электр токидан шикастланиш катта кучдаги электр токи ёки атмосфера токидан (чақмоқ уришидан) юзага келади. Электр токи организмга маҳаллий ва умумий таъсир кўрсатади. Маҳаллий таъсир токнинг кириш ва чиқиш жойларида тўқималар куйиши билан намоён бўлади. Ток таъсирида нафас олиш ва юрак фаолияти тўхтайди. Жабрланувчининг териси оқарган, қорачиқ кенгайган, ёруғликка реакцияси йўқолган бўлади.

БТЁ. Зудлик билан электр токи таъсирини тўхтатиш лозим, яъни электр токи дарҳол ўчирилади. Шикастланган кишини тортиб олишда токни ёмон ўтказадигандан фойдаланилади. Сўнг маҳаллий жароҳатларига асептик боғлам қўйилади. Оғриқ қолдирувчилар, тинчлантирувчилар, юрак дорилари (Зеленин томчилари) берилади. Нафас ва юрак фаолиятитўхтаганда реанимация чоралари кўрилади, яъни сунъий нафас олдирилади, юракни ёпиқ массаж қилинади. Бемор ҳушига келгач унга чой ёки кампот бериб, иссиқ ўраб қўйиш керак. Алкоголи ичимликлар ва кофе ичириш мумкин эмас. Транспортировка вақтида ҳам беморни кузатиб бориш лозим, чунки нафас ва юрак уриши тўхтаб қолиши мумкин.

Шикастланганларни ерга кўмиш ман этилади, бу нафас олишни қийинлаштиради, қон айланиши бузилади ва ёрдам кўрсатиш қийинлашади.

Чақмоқ таъсиридан шикастланиш ҳам электр токидан шикастланишни эслатади ва биринчи ёрдам ҳам ўхшаш бўлади.

Чақмоқ таъсирида шикастланишнинг олдини олиш учун жала ва чақмоқ пайтида телевизор, радиони ўчириш, телефонда гаплашишни тўхтатиш, деразаларни беркитиш лозим. Очиқ жойда, якка дарах тёки устунлар ёнида туриш мумкин эмас.







Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет