Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг


“Ўзларингизда ҳам оят-аломатлар бор, қарамайсизларми?



бет9/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Ўзларингизда ҳам оят-аломатлар бор, қарамайсизларми? сўзлари билан эътибор қаратган улкан аломатлардандир. Бадан жасаддаги улкан, жуда улкан лаборатория (завод)дир. Жигар, ичаклар, буйраклар, қораталоқ – барчанинг Аллоҳ Азза ва Жалла изни билан ўзига хос иши бор. Кейин қарагин: бу жисм таомдан ўзига озуқа бўладиган нарсани ичига олади, сўнг Аллоҳ фойдасиз бўлган нарсаларга муайян чиқиш йўлларини қилиб беради ва у осонлик билан унинг (кишининг) ихтиёри билан чиқиб кетади, магар сийдик ўшлай олмаслик ва шунга ўхшаш дардга чалинган киши ундай эмас. Бўлмаса, у ихтиёрлидир. Бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг неъматидир. Кейин бу нарса қандай чиқиб кетишига қарагин: у енгиллик ва осонлик билан чиқиб кетади. Агар Аллоҳ хоҳласа, уни ушлаб қоларди. Агар Аллоҳ хоҳласа, сийдикни ушлаб қолади, шунда сенга кенг Ер тор бўлиб қолади ва бу сенинг ҳалокатингга олиб келади. Агар Аллоҳ хоҳласа, елни ёки ахлатни ушлаб қолади. Лекин бу улкан неъматлардир. Кейин Аллоҳ қоринга жойлаштирган елга назар ташла: у ичакларни очади ва натижада овқатнинг чиқиши енгиллашади ёки пастдаги овқатнинг чиқиши енгиллашади. Муҳими, агар инсон бу улкан неъматларни санамоқчи бўлса, бундан ожиз қолади. Худди Аллоҳ Азза ва Жалла айтганидек: Агар Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангизлар, уларни ҳисоблай олмассизлар. Кейин Аллоҳ Таолонинг шаръий жиҳатдан берган неъматларига қара: У ушбу овқатланишга зикр тайинлади ва уни чиқаришда зикр тайинлади. Озуқани тановул қилишдаги зикрга келсак, у бошида “бисмиллаҳ” дейишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари тарбия қилаётган Умар ибн Саламага: Эй бола, овқат емоқчи бўлсанг, бисмиллаҳ, дегин, ўнг қўл билан егин ҳамда олдингдаги овқатни егин, дедилар. Шунингдек агар овқат еб бўлсанг, сени Аллоҳга яқинлаштирадиган ва сенга фойдали зикр бор, у ҳам бўлса Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳамд айтиш, чунки банда овқат еб Аллоҳга ҳамд айтса, ичимлик ичиб ҳамд айтса, У Зот бандасидан рози бўлади.89 Шунингдек, ушбу таом (ҳазм бўлиб) чиққанида унинг бошланиши ва тугашида ҳам зикр бор. Бошланишда. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоятини келтиради: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар (ҳожат учун холи жойга чиқсалар): Аъуузу биллаҳи минал-хубуси вал-хобаис, дердилар. Агар ҳожатхонага кирсалар, дегани, яъни агар кирмоқчи бўлсалар. Лекин бунинг маъноси: “Ҳожатхона ичига кирсалар”, дегани эмас. Агар кирмоқчи бўлсалар: Аллоҳумма инни аъуузу бика минал-хубуси вал-хобаис, дердилар. “Ал-хубс” - ёмонлик, “ал-хобаис” – ёмонлик аҳли. Бу Аллоҳ Азза ва Жалладан ёмонлик ва унинг аҳлидан паноҳ сўраганинг кабидир. Биринчи сўз “ал-хубус”да “б” заммали ривоят ҳам келган. Уни илм аҳли “ал-хубус” - “хобийс”нинг кўплиги деб тушунтирди, бу эса шайтондир. “Ал-хобаис” эса “хобийса”нинг кўплиги, бу эса шайтонларнинг урғочилари. Демак, шайтонлар эркакларининг ва урғочиларининг ёмонлигидан паноҳ сўраганларидекдир. Ушбу ҳолатда Аллоҳдан уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўраш муносибдир, чунки ҳожатхона ошқозон ахлати – ҳожат чиқариш макони бўлиб шайтонларнинг паноҳ топадиган ва яшайдиган жойидир. Аллоҳ Азза ва Жалла Ҳаким Зотдир. Ифлос жойлар ифлослар учундир. Ва ифлослар ифлос жойлар учун. (Ёки ифлос эркаклар ифлос урғочилар учун.) Покиза кишилар учун покиза жойлар, покиза жойлар учун эса покиза кишилар. Карамли фаришталарнинг паноҳгоҳи Аллоҳ Таолонинг уйлари ва масжидлардир. Шайтонларнинг паноҳи эса ҳожатхоналар, ифлос, бадбўй нарсаларнинг маконидир. Агар (ҳожатхонага) кирсанг, ўша ифлос жойдаги шайтонларнинг ёмонлиги сенга тегиши мумкин, шунда сен: Аъуузу биллаҳи мин шаррил-хубуси вал-хобаис, деб айт. Шунинг учун исёнкор жинлар кўпинча ҳожатхонада ҳукмронлик қилади, чунки у уларнинг масканидир. Баъзан инсон Аллоҳдан уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрамасдан киради-да, унга ёмонлик етади. Шунинг учун ўша ерга кирмоқчи бўлсанг: Аъуузу биллаҳи минал-хубуси вал-хобаис, деб айт. Шунингдек ҳадисда, гарчи у “Саҳиҳайн”да бўлмаса ҳам: Бисмиллаҳ, аъуузу биллаҳи минал-хубуси вал-хобаис, деб келган. Демак, биродарим, Аллоҳ Азза ва Жалланинг зикрига тиришгин, ва билгинки, Ислом шариати қамраб олувчи ва умумийдир. Унда барча нарсага тегишли жойи бордир: кийим, таом, ичимлик, уйқу, масжидга, уйга, ҳожатхонага кириш, яқинлик қилиш ва ҳамма нарса. Ислом шариати оммавий, барча нарсани қамраб олувчидир. Ҳатто кийим киймоқчи бўлсанг, ўнг қўлинг чап қўлингдан олдин ўнг енгга киради. Шалвар ҳам шундай: чап оёғингдан олдин ўнг оёғинг киради. Ечишда эса бунинг акси: ўнгидан олдин чапини ечасан. Барча нарса Ислом шариатида бор, Аллоҳга ҳамд бўлсин! Аллоҳ Таоло бизни ва сизларни шунинг устида вафот эттириши сўраймиз. Бу шариат – умумий ва қамраб олувчидир, барча нарса унинг ичига киради. Бунинг маъноси шуки, ҳар қандай инсон ҳар қандай амални ўзи учун Аллоҳ Таолога яқинлаштирадиган ибодат қилиши мумкин. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Ўтган дарсда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар, узукларини олиб қўярдилар, дейилди.90 У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукларига: “Муҳаммад – Росулуллоҳ”, деб ёзилган эди. “Муҳаммад” – пастда, “Росул” – ўртада, “Аллоҳ” эса тепада ёзилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам подшоҳларга хат ёзиб уларни Ислом динига тарғиб қилганларида бу узукни тутдилар. У зотга: “Улар (подшоҳлар) фақат муҳр қўйилган хатларни қабул қилишади”, дейилганида узук қилдирдилар ва унга мана шу ёзув: “Муҳаммад Росулуллоҳ”ни ёздирдилар. Узук тақиш суннат эмас, лекин эркакларга мубоҳ иш, аммо аёлларга эса у зийнат ҳисобланади. Аёл эри учун бу узук билан зийнатланади. Аёл эри учун ораларида муҳаббат пайдо қиладиган барча нарса билан зийнатланиши талаб (тарғиб) қилинади. Аммо эркак учун бундай эмас. Лекин унга узук тақиш мубоҳ, ҳаром эмас, матлуб (мустаҳаб) ҳам эмас. Бироқ у тилла узук тақмайди, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эркакларга ҳаром қилдилар. Ҳатто бир кишининг қўлида узук кўриб қолиб шундай дедилар: Сизлардан бирингиз ўтдан бир чўғни қўлига тақиб қўяди. Шунингдек тилла узук таққан кишининг қўлидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ечиб отиб юбордилар. У зот кетганларида ўша одамга: Узугингни олиб ундан (бошқа мақсадларда) фойдалан, дейилди. У эса: Йўқ, Аллоҳга қасамки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаб юборган узукни олмайман, деди. У зот ҳожатхонага кирганларида узукларини олиб қўйишларига сабаб шуки, унда Аллоҳнинг исми бор эди. Шунинг учун бу ҳадисдан уламолар, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига олсин, инсон Аллоҳнинг исми бор бирон нарса билан ҳожатхонага кирмаслик ҳукмини олишди. Бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг исмини ҳурматлаш учундир. Лекин агар у Аллоҳнинг зикри ичида бор бирон нарса билан ҳожатхонага кириши керак бўлса, уни яширсин. Уламолар айтадики, агар унда исми, масалан, Абдуллоҳ ёки Абдурраҳмон нақш қилинган узуги бўлса ва у билан ҳожатхонага кириши керак бўлса, у ёзувни кўрсатмаслик учун ёзувни кафтнинг ичига қаратиб қўйсин ва уни мушт билан ушлаб олсин. Шунга ўхшаб агар инсонда Аллоҳнинг зикри ёзилган варақлар бўлса, у билан ҳожатхонага бунга эҳтиёжсиз кирмасин. Масалан, агар эшикнинг ортида қолдирса, унинг ўғирланишидан қўрқса, ёки уни унутиб қўйишидан хафвсираса, ёки инсонлар уни кўриб қолишидан қўрқадиган бирон нарсалар бўлса. Муҳими, агар бунга ҳожат бўлса, ҳеч қиси йўқ, айниқса, агар у ичкарида, чўнтагида кўринмай турса. Аммо Мусҳафга келсак, уламолар у билан ҳожатхонага кириш ҳаром дейишган, чунки Аллоҳ Таолонинг каломи сўзларнинг энг шарафлисидир. Улар айтдики, магар умумий жойда бўлса, Мусҳафни қолдирганида ўғирланиб кетишидан қўрқса, бу зарурат бўлиб, унда Мусҳаф билан ҳожатхонага киришга ҳеч қиси йўқ. Лекин у чўнтагида бўлиб, ўралган (беркилган) бўлсин, кўринмасин. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.91

88- وَعَنْهُ أي عن انس  قَالَ:  كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ  يَدْخُلُ اَلْخَلَاءَ, فَأَحْمِلُ أَنَا وَغُلَامٌ نَحْوِي إِدَاوَةً مِنْ مَاءٍ وَعَنَزَةً, فَيَسْتَنْجِي بِالْمَاءِ مُتَّفَقٌ عَلَيْه ِ.

89- وَعَنْ اَلْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ  قَالَ: قَالَ لِي اَلنَّبِيُّ  «خُذِ اَلْإِدَاوَةَ». فَانْطَلَقَ حَتَّى تَوَارَى عَنِّي, فَقَضَى حَاجَتَهُ مُتَّفَقٌ عَلَيْه ِ.

Ундан, яъни Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга борганларида, мен ўзимга ўхшаган бола билан идишда сув билан найзача кўтариб келардик. Кейин у зот сув билан истинжо қилардилар (тозаланардилар). Муттафақун алайҳ.

Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: Идишни ушла, деб ўзлари кўзимдан ғоиб бўлгунча узоқлашдилар ва ҳожатларини чиқардилар. Муттафақун алайҳ.



Бу ҳадислар ҳожатдан кейинги тозаланиш (истинжо)га тегишлидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам халога, яъни ҳожат чиқаришга тайёрланган маконга кирганларида мен ва менга ўхшаш бола идишда сув билан найзача кўтариб келардик. Бу эса у киши Росул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халодаги феъллари ҳақида айтиб бераётганига далолат қилади. Ичида суви бор идиш кўтариб келарди. “Идава” - бу ичига сув қуйиладиган челакка ўхшаш чарм идишдир. “Аназа” – калта найза бўлиб унинг учида ўткирланган темир бўларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқимоқчи бўлсалар сутра-тўсиқ бўлиши учун уни ерга санчиб қўярдилар. Ҳамда ҳожат чиқармоқчи бўлсалар, уни ерга санчиб устига кийим қўйиб бекинардилар. Анас: Мен ва менга ўхшаш бола идишда сув билан найзача кўтариб келардик, у зот эса сув билан тозаланардилар, деди. Бу ҳадисда сийдик ва катта ҳожатдан сув билан тозаланиш жоизлигига ҳамда тош ишлатилмаса ёки латта-мато билан артилмаса ҳам бу кифоя эканлигига далил бор. Эҳтимол, бир киши: “Сув билан тозаланиб қўлини нажосат билан кир қиладими?” деб сўрайди. Биз айтамизки, у нажосатдан тозаланиш учун қўлини нажосатга уради, бу эса қабиҳ ҳисобланмайди ва одобга ҳам хилоф эмас. Бунинг мисоли, эҳромдаги кишининг эҳром кийимига ёки баданига хушбўй нарса тегса, у сув олиб уни ювса, қўли хушбўй нарсага тегади. Эҳромдаги кишига эса уни тегиш жоиз эмас. Шунда айтиладики, у хушбўй нарсани олиб ташлаш учун ушлади, бу эса уни истеъмол қилишга кирмайди. Шунингдек бу ҳадисда тошсиз ва латта-матосиз фақат сув билан чегараланишда ҳеч қиси йўқлигига далил бор. Яна бу ҳадисда ҳур, яъни қул бўлмаган одамнинг хизматидан фойдаланиш жоизлигига далил бор. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ва у билан бирга бўлган боланинг хизматидан фойдаландилар. Демак, инсонга ҳур одамнинг хизматидан, у ажр (ҳақ, пул) эвазига бўладими, ажрсиз бўладими, фойдаланиши жоиз бўлади. Лекин ёш болаларнинг хизматидан фақат уларнинг волийлари изни билан фойдаланилади, магар одат бўлган ишларда бўлса жоиз бўлади. Масалан, олдингда ўн ёшли бола бўлса, унинг хизматидан фақат волийсининг изни билан фойдалангин, магар кичик ишларда бўлса, майли. Мисол учун: “Фалон нарсани менга бер”, “уни менга яқинроқ келтир”, дейишингга ҳеч қиси йўқ, чунки бу одат бўлган. Аммо уни узоқ жойга ёки яқин бўлса ҳам турган–ҳозир бўлмаган жойга юборишинг фақат волийсининг рухсати билан бўлади. Чунки ёш бола ўзини тўлиқ бошқармайди. Муғийранинг ҳадисига келсак, у айтадики: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Идавани ол, дедилар. Бу эса челакка ўхшаш чарм идишдир. Уни мусофирлар кўтариб юришади. Идишни ол, дедилар ва Муғийра уни олиб айтди: У зот мендан ғоиб бўлиб ҳожатларини чиқардилар. Яъни яшириндилар, бирон бир киши кўрмайдиган даражада узоқлашдилар. Бу эса ҳожат чиқариш одобларидандир. Агар қуруқликда ҳожат чиқармоқчи бўлсанг, одамлар сени кўрмайдиган жойга узоқлашгин. Чунки инсон ҳожатини чиқаришга ўтирганида одамлар уни кўрса, бунда қабиҳлик ва одобга тескари нарса бор. Лекин кўринмайдиган жойга узоқлашгин: водийдами, пана жойдами, дарахт ортидами, қир ортидами, транспортдами, муҳими инсонлар олдида ҳожатга ўтирмагин. Ҳатто агар уларга орқангни қаратсанг ва улар авратингни кўришмаса ҳам, бундай қилма, чунки бу одобга хилофдир. Аммо одамлар олдида ўтириб авратни очиш ҳаром, жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.


1 Таржимон изоҳи. “Иллат” сўзи “усул ал-фиқҳ” илмининг истилоҳи бўлиб, ҳукмнинг сабабига, ҳикматига ўхшаш бўлади, аммо доим ҳам сабаб билан бир хил бўлавермайди. Масалан, қаср намознинг иллатларидан бири – сафар, ҳикмати эса машаққатни даф қилишдир. Баъзан сафарда машаққат бўлмаслиги мумкин, лекин унинг иллати – сафар – мавжуд бўлгани учун ҳукм ўз ўрнида бўлиб тураверади. Яъни иллат – ҳукм унга боғлиқ бўлган нарса. Ёки жума намозининг ғуслига сабаб – покланиш, иллати эса – жума намозига бориш. Жума намозига бормаса (яъни иллат йўқолса), ҳукм (ғусл) соқит бўлади, аммо жума намозига борса-ю (яъни иллат мавжуд бўлса), киши пок (таҳоратли, хушбўйли) бўлса ҳам, ҳукм (ғусл) соқит бўлмайди. Аллоҳ билгувчироқдир. Бу ва бундан кейинги изоҳларда машҳур олимларнинг, кўпроқ Албоний раҳимаҳуллоҳнинг китобларидан фойдаланилди ва уларнинг исмлари баъзан зикр қилиниб, баъзан зикр қилинмаган. Таржимон бир толиби илм бўлиб уларнинг сўзларини нақл қилган холос.

2 Таржимон изоҳи. Бу ҳадисни Абу Довуд (№4619), Термизий (№2916), Ибн Хузайма (№1297) ривоят қилишган. Бухорий, Термизий, Қуртубий уни заиф дейишган. Унинг санадида Абдулмажид ибн Абдулазиз ибн Абу Ровад исмли ровий бор. Ибн Ҳажарнинг “Тақриб”да айтишича у содуқ бўлиб хато қиларди. Шунинг учун ҳам Ибн Ҳажар “Фатҳул-Борий”да (9/70): Унинг санадида заифлик бор деган. Бу ҳадиснинг “икала” санади ҳам шу ровий орқали келган. Бир санадда ал-Муттолиб ибн Хантабдан, у эса Анасдан дейилган. Лекин ал-Муттолиб ибн Хантаб Анасдан ҳадис эшитмаганини муҳаддислар (Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ва Али ибн ал-Мадиний) айтишган. Бошқа санад Ибн Журайж орқали Зуҳрий орқали Анасдан деб ривоят қилинган. Ибн Журайж мудаллис бўлиб, “ъан” – “фалончидан” деб ривоят қилди, яъни бу ҳадисни Зуҳрийдан эшитганини очиқ айтмаган. Ушбу иккита деб туюлган санад ҳам хато қилган биргина ровий - Абдулмажид ибн Абдулазиз орқали келяпти.

3 Фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳ бу оятни гўшти ейиладиган ҳайвоннинг қони нажаслигига далил қилиб келтирдилар. Лекин бу оятда таом учун ҳаром нарсалар ҳақида очиқ-ойдин сўз бормоқда. Лекин ейиш ҳаром бўлган барча нарса ҳам нажас бўлмайди. Шунингдек барча “ифлос” (“рижс”) дейилган нарсалар ҳам нажас бўлмайди. “Шарҳ мумтий ала зад ал-мустақний”да (1/394-395) Ибнул-Усаймин раҳимаҳуллоҳ хомр (маст қилувчи нарсалар) “Моида” сурасида “рижс” деб келган бўлса ҳам, истеъмоли ҳаром бўлса ҳам, у нажас эмаслигигини чиройли тарзда исботлаганлар. Бу кишидан олдин буни тобеъинлардан Робиъ ибн Абу Абдурраҳмон, имом Лайс ибн Саъд (буни Қуртубий “Тафсири”да келтирган), Музаний, Санъоний “Субулус-салом”да, Шавконий (“Сайлул-жарор” 1/35-37), Албоний айтишган. Сайид Собиқ ҳам “Фиқҳус-сунна”да бу фикрни қўллаган. Бу ерда ҳам ейиш ҳаром бўлган ва “рижс” дейилган нарсалар ҳақида сўз бормоқда. Абдурраззоқ “Мусаннаф”да (1/125), Ибн Абу Шайба (1/392), Табароний “Муъжамул-Кабир”да (9/428) саҳиҳ иснод билан ва Бағавий “Ал-Жаъдият” (2/887/2503)да ривоят қилишдики, Ибн Масъуд ҳайвонни сўйганида, қони ва ичакларидаги нарсалари билан беланган эди. Сўнгра таҳорат олмасдан намозга турди. Абу Ҳурайранинг “бир-икки томчи қон зарар қилмайди” деган маънода ривоят қилинган ҳадиси заиф, чунки унда Шарийк ибн Абдуллоҳ ал-Қозий исмли заиф ровий бор. Шу ҳадисни Шавконий ва бошқалар заиф дейишган. Аммор ибн Ёсирнинг хадисида бешта нарса ювилади деб ичида сийдик, (одам) ахлати, маний, қусишда чиққан нарса ва қон дейилган. Бу ҳадисни Байҳақий ботил деган, Ибн Мулаққин ва Суютий эса унинг сўзини тасдиқлаган, Уқайлий уни маҳфуз эмас, Ибн Таймия эса уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари эмас” деган. Бу ҳадис жуда заиф бўлган, ҳадис тўқишда айбланган Собит ибн Ҳаммод орқали ривоят қилинган. У киши хотираси жиҳатидан заиф бўлган Али ибн Зайддан бу ҳадисни ривоят қилган. Бир санадда Иброҳим ибн Закариё Собит ибн Ҳаммод ўрнига адаштириб “Ҳаммод ибн Саламадан, у эса Али ибн Зайддан” деб ривоят қилган. Ибн Ҳажар “Талхис”да (1/33) айтадики: Лекин Иброҳим заиф. Бу ерда у адашди. Ушбу ҳадисни фақат Собит ибн Ҳаммоддан ривоят қиларди. Ибн Ироқ эса, ушбу ривоят билан адашмаслик керак, чунки Иброҳим заиф, деган. Иброҳим ибн Закариё Дорақутний ва Абу Нуъаймнинг ривоятида Собит ибн Ҳаммоддан ривоят қилган. Бошқа ишончли ровий – Муҳаммад ибн Абу Бакр эса Абу Яъло ва Уқайлий китобида бу ҳадисни Собит ибн Ҳаммоддан ривоят қилади. Албонийнинг айтишича, бошқа ишончли ровийлар ҳам бу ҳадисни Собит ибн Ҳаммоддан ривоят қилишган. Ана шу билан Иброҳим Закариё адашиб Собит ибн Ҳаммод ўрнига Ҳаммод ибн Салама деб юборгани маълум бўлади. Чунки ихтилоф ўрнида ишончлироқ ва кўпроқ ровийларнинг ривояти олинади. Демак, бу ҳадис ёлғиз санад билан келган. Дорақутний ҳам бу ҳадисни ривоят қилиб у фақат Собит ибн Ҳаммод орқали келган, Собит ибн Ҳаммод эса жуда заиф деган. Унинг ичида жуда заиф ровий билан хотираси заиф ровий бор. Бу жуда заиф ҳадис бўлиб, бошқа ҳадислар билан кучайиши мумкин эмас. Иброҳим ибн Закариёнинг Ҳаммод ибн Салама орқали келган иккинчи санади бор деган тақдирда ҳам, бу санад ҳам бориб заиф ровий Али ибн Зайдга бориб тақалади ва бу санад барибир жуда заиф бўлиб чиқади, чунки унда иккита заиф ровий бор: Иброҳим ибн Закариё ва Али ибн Зайд заиф ровийлардир. Одамнинг ва гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг қони поклигига (магар нажосатнинг иккита тешигидан чиққан қон бундан мустасно) яна “нарсаларнинг асли пок, то унинг нажаслигиги исботланмагунича” деган қоида далолат қилади. Эътибор бериш керакки, “қоннинг асли ҳаром” дегани ҳали “қоннинг асли нажас” дегани эмас. Юқорида айтиб ўтдикки, ҳар қандай ҳаром нарса нажас бўлавермайди, масалан, заҳар, гиёвандлик моддаси ва бошқа маст қилувчи нарсалар. Лекин ҳар қандай нажас ҳаром бўлади. Бундан ташқари, юқорида келтирилган “Анъом” сурасининг 145-оятидаги у рижс деган гапнинг замири (олмоши) бирлик шаклида келяпти. Демак уч нарса рижс эмас, балки ўша уч нарсадан бири рижс. Шунинг учун Шавконий ва Сиддиқ Ҳасанхон “Ровзатун-Надия” (1/18) да бу оятда замир энг яқинроқ сўзга, яъни тўнғизга қайтишини айтиб, ўлимтик ва қон нажосат эмаслигини айтган. Шавконий ҳам “Дурар ал-Баҳия”да фақат ҳайз қонини нажосат деган. Санъоний эса “Субулус-салом”нинг “Бай китоби”да хомр, ўлимтик ва тўнғизнинг нажосатлигига далиллар комил бўлмаган деган. Яъни, булар ифлос (рижс) нарса, уларни ичиш ва ейиш ҳаром. Лекин уларнинг ҳаромлиги нажосатлиги учун эмас, балки Аллоҳ ҳаром қилгани учундир. Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ: Ҳар қандай тери ошланса, пок бўлади, деган ҳадисни ўлимтик ва тўнғиз тери нажас бўлишига далил қилиб келтирди. Яъни, агар у нажас бўлмаганида, ҳадисда пок бўлади, дейилмасди. Бу чиройли истидлол. Бундан ташқари Албоний айтадики, гўшт тери билан ёпишган, шунинг учун нажас терига ёпишиб турган гўшт ҳам нажас бўлади. Яъни, ўлимтик (у қўй бўладими, тўнғиз бўладими, ит бўладими), гўшти ҳам нажосат бўлади (агар бундай қиёс қилиш тўғри бўлса). Валлоҳу аълам.

4 Таржимон изоҳи. Бу ёзув аудиокассетадан ёзилган бўлиб, баъзи имловий хатолар топилган. Бу ерда ҳам таржимонга тушунарсизроқ лафз келган. Менимча “лакиннаҳу қорибун кабаақи ад-дамаани” – “лекин унга яқин бўлса, қолган иккита қон каби бўлади”дан мурод нажосатнинг иккита тешигидан чиқувчи қон каби дегани. Яъни, агар яра орқа тешикка яқин бўлса, ўша орқа тешик ҳукмида бўлади, демоқчилар шайх раҳимаҳуллоҳ. Валлоҳу аълам.

5 Таржимон изоҳи. Бу ерда асл нусхада “мубаҳул-кулли” деб келган (ҳаммаси мубоҳ). Лекин бундан маъно чиқмайди, гап бу ерда ейиш мубоҳ нарса ҳақида кетяпти, чунки бунинг олдида ейиш ҳаром бўлган нарса ҳақида айтилди. Демак, бу ерда алиф туширилиб кетилган, яъни аслида: “мубаҳул-акли” (ейиш мубоҳ бўлган) дейилган. Агар тўғри таржима қилган бўлсак, демак, шайх раҳимаҳуллоҳ гўшти ейиладиган ҳайвоннинг ўлимтиги (сўйишсиз, ўзи ўлганида) нажас деяптилар. Лекин Муслим (№2957) ва Абу Довуд Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилишган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи ўлган эчкининг қулоғидан кўтарадилар. Бу ҳадисни шарҳлаб Муҳаммад Ободий Авнул-Маъбудда: Бу ерда сўйилганида ҳалол бўлган ҳайвоннинг (ўзи ўлган ҳолатидаги) ўлимтигини қўлга олиш жоизлигига ва бундан сўнг қўл ювиш вожибмаслигига ишора бор деган. “Субулус-салом”нинг савдо китобида Жобирнинг ҳадисига ёзган шарҳда Санъоний ўлимтикнинг нажаслигига далил собит бўлмаганлигини айтган.

6 Таржимон изоҳи: Бу ердаги ҳайвонлардан мурод сичқон, чаён ва шунга ўхшаш зарарли ҳайвонлар бўлса керак, чунки юқорида гап шулар ҳақда борди.

7 Таржимон изоҳи: Муслимнинг Умму Салама ҳадисидаги бир ривоятида (№2065): Ким кумуш ва тилла идишдан еб-ичса дейилган.

8 Таржимон изоҳи: Абу Довуднинг лафзи Муслимнинг лафзи каби келган. Яъни, иккинчи лафзни фақат Насоий, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Сумайр Зуҳайрийнинг “Булуғул-маром”га ёзган тахрижидан фойдаланилди.

9 Таржимон изоҳи: Бу ерда Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ хато қилиб Ибн Ҳиббонга бу лафзни Салама ибн ал-Муҳаққиқ ривоятидан нисбат берди. Балки бу Ибн Ҳиббонда (6/88) Оиша розияллоҳу анҳонинг ривоятидандир. Сумайр Зуҳайрийнинг “Булуғул-маром”га ёзган тахрижидан фойдаланилди.

10 Таржимон изоҳи: Бу ерда биринчи кассетадаги 1-2 жумла такрорланади. Уларни тушириб кетдик.

11 Ибнул-Усаймин раҳимаҳуллоҳ бу ерда фиқҳий қоидаларга асосланиб чиқарилган ҳукмга таяндилар. Лекин юқорида айтиб ўтганимиздек, Санъоний “Субулус-салом”да ўлимтикнинг нажосат эканлигига далил собит бўлмаганлигини айтган. Шунингдек Санъоний юқорида келтирилган ҳадисдаги “Ҳар қандай тери ошланса пок бўлади” деган ом ҳукм ичига барча терилар киради, ҳатто ит ва тўнғиз териси ҳам, деб айтган. Бу эса ҳадисга мувофиқ ва “Ҳар қандай нарса аслида пок, токи унинг нажосатлиги исботланмагунича” деган қоидага тўғри келади. Яна бир қоида борки: “Агар хабар (оят-ҳадис) келса, назар (фикр-рай) ботил бўлади”.

12 Бухорий ривояти.

13 Бухорий ва Муслим ривоятлари.

14 Таржимон изоҳи: Юқорида келтирганимиз каби, ушбу оятдаги “рижс” сўзини Сиддиқ Ҳасанхон тўнғиз гўштига тааллуқли деган, ўлимтик ва оққан қонга эмас. Санъоний эса умуман ушбу уч нарсанинг нажаслигига далил комил бўлмаган деган. Яъни, “рижс” сўзидан доим ҳам нажасни назарда тутилмайди, худди қуйида шайх раҳимаҳуллоҳ буни хомр мисолида тушунтириб берганлари каби.

15 Таржимон изоҳи: Хомрни уни сиркалаш пок қилади деган ҳадисдан келиб чиқадиган хулоса – хомр нажас, уни сиркалаш поклайди. Лекин бу ҳадиснинг асли йўқ. Буни Ибнул-Жавзий “Таҳқиқ”да, Ибн Абдулҳодий “Танқиҳ”да (1/15/2) ва бошқалар айтишган.

16 Таржимон изоҳи: Бу ерда шайх раҳимаҳуллоҳ мусулмон киши тарафидан хомрдан атайин сирка тайёрлаш ҳақида гап юритмоқдалар. Аммо агар хомр ўз-ўзидан унинг эгаси бу ҳақда билмаган ҳолда сиркага айланса, бу сиркани ишлатиш жоиз, у пок бўлади. Аҳли китоблар хомрдан тайёрлаган сиркани ҳам ишлатса бўлади, чунки куфрдан каттароқ гуноҳ йўқ, улар хомрнинг ҳаромлигига эътибор беришмайди. Мусулмон киши хомрдан атайин тайёрлаган сирка олинмайди, ишлатилмайди, чунки мусулмон кишига гуноҳда ёрдам бериш бўлиб қолади. Хомрдан эмас, балки бошқа йўл билан тайёрланган сиркани ҳам ишлатса бўлади. Ушбуларни шайх раҳимаҳуллоҳ “Шарҳ мумтиъ ало зодул-мустақниъ” китобларида зикр қилганлар (1/368). Бу шофеъий ва ҳанбалий мазҳаби уламоларнинг фикри. Шунга ўхшаш фикрни шайхул-ислом Ибн Таймия ҳам “Фатово” (1/71)ларида айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг йирик олими Алиййул-Қори ҳам “Мирқот” китобида хомр ўз-ўзидан сиркага айланса, уни ишлатиш жоиз деганлар. Лекин хомрни сақлаш мумкин эмас. Буни Нававий “Саҳиҳ Муслим”даги Воил ибн Ҳужрнинг ҳадисига шарҳ ёзиб айтганлар. У ҳадисда хомр ҳақида:



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©dereksiz.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет