Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари” кафедраси “Инженерлик конструкциялари” фанидан тарқатма материаллар 1-боб. Металл конструкциялари


ПЎЛАТНИНГ СТАТИК ЮК ОСТИДА ИШЛАШИ



бет7/9
Дата02.01.2022
өлшемі102 Kb.
#453768
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Инж конс

ПЎЛАТНИНГ СТАТИК ЮК ОСТИДА ИШЛАШИ.

Пўлат асосан феррит ва перлит заррачалардан иборатдир. Перлит заррачалари мустаҳкамроқ. Асосан икки хил заррачалардан иборат бўлган пўлатнинг мустаҳкамлиги, эластиклиги ва ишлаш қобилияти уларнинг нисбатларига боғлиқ. Монокристалл темирнинг ишлаши. Назарий ва тажриба изланишлар шуни кўрсатадики, монокристалл темирнинг бир қисмини узишдан кўра силжитиш осонроқ. Шунинг учун эластик деформациялари темирнинг заррачаларида силжиш орқали барпо бўлади. Тажриба текширишлар асосида шундай хулоса чиқадики, силжиш текисликлар узра катта диоганал йўналишда бўлади. Атомлараро боғланиш кучини билиб, тахминан назарий ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бир текисликда ётган атом кристалларнинг бошқа текисликда ётадиган атом кристалларни силжитиш учун кетадиган куч назарий ҳисобга нисбатан тажрибада силжитишга кетадиган куч бир юз марта камроқдир. Назария билан амалиётнинг фарқини шундай тушунтириш мумкин: атом структурасидаги боғланишлар идеал даражасида бўлмаганлиги сабабли (нуқсонлар, дефектлар борлиги сабабли).

Материаллар мустаҳкамлигини ошириш учун икки хил йўналиш бор:


  1. Кристалл структурадаги нуқсонларни камайтириш, уларни идеал структурасига яқинлаштириш;

  2. Атомларнинг бир-бирига боғланишини унинг кристалл панжараси-ни ўзгартириш билан мақсадга эришиш мумкин.

Юкнинг миқдори ортиши билан кучланиш муваққат қаршиликка «в» яқинлашган сари материалнинг энг заиф жойида чўзилиш деформа-циялари кучайиб, «бўйин» ҳосил қилади. Кучланиш қиймати муваққат қаршиликка тенглашгандан сўнг (мустаҳкамлик чегараси) «бўйин» ингичкалашиб бораверади ва намуна тезда узилади.

Е21000 кНсм2 – эластиклик (қайишқоқлик) модули,

Rупоқ – пўлатнинг оқувчанлик бўйича нормал қаршилиги,

Rипв – пўлатнинг муваққат қаршилиги бўйича нормал қаршилиги,

RуRупm –пўлатнинг оқувчанлиги бўйича ҳисобий қаршилиги,

m – материалнинг ишончлилик коэффициенти кучланиш таъсирида пўлатнинг механик хусусиятлари ўзгарувчанлигини ҳисобга олади:

m1,025 . . . 1,15 бўлади.

RuRunm – пўлатни муваққат қаршилиги бўйича ҳисобий қарши-лиги.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет