Раҳбар _____________ Бош бухгалтер_______________
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот маълумотларига асосан корхонанинг бозор фаоллиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш мумкин. Бу кўрсаткичлар компаниянинг акцияларини қиймати ва даромадлилигини таърифлайди.
1. Бир акцияга тўғри келадиган фойда қуйидагича аниқланади:
-
АФ
|
=
|
Соф фойда (ССФ) – имтиёзли акция бўйича дивидентлар
|
Муомаладаги оддий акциялар
|
Бу кўрсаткич муомаладаги бир оддий акцияга қанча соф фойда тўғри келишини кўрсатади. Бу бозор иқтисодиёти шароитида энг зарурий кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади.
2. Акциянинг бозор баҳоси билан бир акцияга тўғри келадиган фойдананинг муносабатлари (БФ) қуйидагича аниқланади.
БФ
|
=
|
Бир акциянинг бозор қиймати
|
АФ
|
Бу кўрсаткич компаниянинг бир сўм соф фойдасига акционерлар неча сўм тўлашга розилигини билдиради. Масалан, «А» компаниясида бу кўрсаткич 10 бўлиб, «Б» компаниясида 8 бўлса, инвесторлар «А» компаниясининг инвестиция сифатини афвзалроқ баҳолайди. Бу кўрсаткич бошқа компанияларнинг бир акцияга тўғри келадиган фойда динамикаси бўйича баҳоланади.
3. Бир акциянинг баланс қиймати қуйидагича аниқланади:
-
АБЁ
|
=
|
Акционер капиталининг қиймати – имтиёзли акциялар
|
Муомаладаги оддий акциялар
|
Бир акциянинг баланс қиймати бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига биноан бир оддий акцияга тўғри келадиган корхонанинг соф активлари қийматини кўрсатади.
4. Бир акциянинг бозор қиймати билан баланс қийматининг нисбати унинг бозор қиймати қанча эканлигини кўрсатади ва у қуйидагича аниқланади:
-
5. Дивиденд даромад ёки дивиденд нормаси қуйидагича аниқланади:
-
Дивидент даромад (ҳақиқий фойда нормаси
|
=
|
Бир акциянинг дивиденти
|
Бир акциянинг бозор қиймати
|
6. Акциянинг даромадлилиги (Ад) муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у қуйидагича аниқланади:
;
бу ерда: Д - акцияга эгалик қилиш даврида
С - олинадиган дивиденд суммаси
С* - сотиш нархи,
С - сотиб олиш нархи
7. Тўланадиган дивидендлар улуши қуйидагича аниқланади:
Т.д.у = Бир акцияга тўғри келадиган дивиденд =0-90%
Бир акцияга тўғри келадиган соф фойда
Бу кўрсаткич таҳлилининг хусусияти шундан иборатки, унинг «яхши» ва «ёмон» даражаси бўлмайди. Лекин бунинг умумий кўрсаткичи 1 дан ошмаслиги керак. Бу демак компания дивиденд тўлаш учун етарли даражада фойда олганлигини кўрсатади. Агар бу кўрсаткич 1 дан ошиб кетса, компания молиявий имкониятидан оқилона фойдаланмаганлигини ёки резерв капиталидан қарз олганлигини кўрсатади.
Дивидендлар хусусий капитални камайтиради, чунки улар компания тасаруфига қолган соф фойдадан тўланади.
Тест саволлари:
1. Ҳисоботни қандай таърифлайсиз?
A. Ҳужжатлар мажмуи.
Б. Муомалаларни дафтарларда акс эттириш.
B. Хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари тўғрисидага ахборот.
Г. Хўжалик юритувчи субъектнинг ўтган вақт ичидаги ишлари натижалари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи.
2. Консолидаллашган молиявий ҳисоботларни тузишни асосий мақсади:
A. Она компания фаолиятини акс эттириш;
Б. Шўъба компания фаолиятини акс эттириш;
B. Она ва шўъба компания фаолиятини ягона хўжалик ташкилотидек кўрсатиш;
Ўз ўзини текшириш учун саволлар:
-
Корхонанинг мутлоқ тўлов қобилияти қандай аниқланади?
-
Корхонанинг соф айланма маблағлари ёки капитал қандай топилади?
-
Мулк коэффициента қандай топилади?
-
Корхонанинг молиявий қарамлик коэффициенты қандай топилади?
-
Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг ташқи фойдаланувчилар учун қандай аҳадмияти бор?
-
Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг қандай бўлимлари бор?
-
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда қандай кўрсаткичлар келтирилган?
-
Бир акцияга тўғри келадиган фойда қандай топилади?
-
Молиявий ҳисобот мажбурий тартибда кимларга топширилади?
-
Молиявий ҳисобот таркибига қандай ҳисоботлар киради?
-
Молиявий ҳисоботларда қандай ахборотлар тўлиқ акс эттирилиши керак?
-
Баланснинг янги шакли қандай қадрор билан қачон тасдиқланди?
Адабиётлар рўйхати:
-
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонун. 30 август 1996 й.
-
8-БҲМС. Консолидаллашган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжаликларига қўйилган инвестициялар ҳисоби.
-
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги 2002 йил 7 -февралдаги 31 - сонли қарори.
-
Ўзбекистон Республикаси фқаролар кодекси.
-
1-БХМС. Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот.
-
15-БҲМС Баланс.
-
А.Сотволдиев, Ю.Иткин. Замонавий бухгалтерия ҳисоби. I,II - том. Тошкент 2002
Достарыңызбен бөлісу: |