1.2-расм. Корхона молиявий барқарорлигининг таркибий қисмлари.
Тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлик ўзаро боғлиқ тоифалардир. Молиявий барқарорликни аниқлашга услубий ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, тўлов қобилияти юқори бўлган корхоналар молиявий барқарор ва аксинча, тўловга лаёқатсиз тадбиркорлик субъектлари охир-оқибат банкротлик бўсағасига келиб қолишлари мумкин.
Корхона фаолиятининг молиявий барқарорлигини баҳолаш активларнинг ликвидлик даражасини, мажбуриятларни тегишли тушумлар ёки бошқа воситалар билан қоплаш қобилиятини, корхонанинг тўлов қобилиятининг тўлиқ даражасини, захиралар ва харажатлар манбалари билан таъминланишини аниқлашдан иборат. Ҳозирги вақтда молиявий рискларни ва уни узоқ муддатда ривожлантириш стратегиясини ҳисобга оладиган корхонанинг молиявий барқарорлигини баҳолаш мезонларини танлаш муаммоси айниқса муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу муаммони ҳал қилишда турли хил ёндашувлар мумкин. Биринчидан, бизнинг фикримизча, ушбу мезонларни корхонанинг жорий активлари таркибини таҳлил қилиш ва унинг ўртача қийматларини аниқлаш асосида белгилаш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, мезонларда корхонанинг молиявий ҳолати тўғрисида максимал маълумот бўлиши ва қарама-қарши бўлмаслиги кераклигини ёдда тутиш зарур. Иккинчидан, корхонанинг молиявий барқарорлиги кўрсаткичларининг юқоридаги таснифи унинг статик баҳосини олишга имкон беради ва уларнинг молиявий оқимлар динамикасини тавсифловчи бошқа кўрсаткичлар билан муносабатларини етарли даражада ошкор қилмайди. Учинчидан, Молиявий барқарорлик реал тушунча. Бу йиғилган капитал (кредитлар, бошқа пассивлар) миқдорининг барча активларни умумий қийматига нисбати кўрсатилган иқтисодий кўрсаткич. Капитал таркибини тавсифлашда корхонанинг молиявий мустақиллигини таҳлил қилишдан фойдаланилади. Ушбу кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда сиз дарҳол компаниянинг молиявий барқарорлигини кўришингиз, турли даврлардаги қийматларни таққослашингиз, менежмент самарадорлиги ва корхонани ривожлантириш истиқболлари тўғрисида хулосалар чиқаришингиз мумкин. Тўртинчидан, Иқтисодиётни инвестиция ресурслари билан таъминлаш корхоналарни соғлом рақобат тамойиллари асосида молиялашни тақозо этади. Капитал бозори ва банк тизими барқарорлиги эса мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишнинг муҳим омилларидандир. Шу мақсадда капитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин маблағларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида молия бозорини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш талаб этилади. Мамлакатимизда саноат корхоналари, ҳар қандай мураккаб тизим сингари, кўплаб омиллар таъсири остида ривожланади.
Достарыңызбен бөлісу: |