O‘zAM = O‘zAM – UMM – QMM (1)
бу ерда:
O‘zAM – мавжуд ўз айланма маблағлари;
UMM – узоқ муддатли мажбуриятлар;
QMM – қисқа муддатли мажбуриятлар.
2. Ўз айланма маблағлар ва узоқ муддатли мажбуриятлар манбаларининг мавжудлиги. Уни ҳисоблашда ўз айланма маблағларга узоқ муддатли мажбуриятлар қўшилади ва у қуйидаги формула билан ифодаланади:
O‘zU = O‘zAM + UMM (2)
бу ерда:
O‘zU – ўз айланма маблағлари ва узоқ муддатли мажбуриятлар;
UMM – узоқ муддатли мажбуриятлар.
3. Умумий кўрсаткич ўз айланма маблағлари ва узоқ муддатли мажбуриятларни қисқа муддатли мажбуриятларга қўшиш билан аниқланади ва уни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
UK = O‘zU + QMM (3)
бу ерда:
UK – захира ва харажатларни шакллантиришнинг асосий манбалари умумий кўрсаткичи;
O‘zU – ўз айланма маблағлар ва узоқ муддатли мажбуриятлар;
QMM – қисқа муддатли мажбуриятлар.
Юқоридаги келтирилган захираларни шакллантириш манбалари мавжудлиги кўрсаткичларини учта уларни шакллантирувчи захиралар билан таъминланганлик кўрсаткичлари орқали ифодалаш мумкин. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Ўз айланма маблағларининг ортиқчалиги (+) ёки етишмаслиги (–) (Sh o‘zam):
Sh o‘zam = O‘zAM – Z (4)
2. Ўз айланма маблағлари ва узоқ муддатли мажбуриятлар манбаларининг ортиқчалиги (+) ёки етишмаслиги (–) (Sh o’u):
Sh o‘zu = O‘zU – Z (5)
3. Захира ва харажатларни шакллантиришнинг асосий манбалари умумий ортиқчалиги (+) ёки етишмаслиги (–) кўрсаткичи (Shuk):
Shuk = UK – Z (6)
Ушбу кўрсаткичлар ёрдамида корхона молиявий барқарорлигининг уч таркибли шакли аниқланади.
Корхоналарда молиявий ҳолатни таҳлил қилиш учун молиявий барқарорликнинг тўртта шакли мавжуд. Жумладан:
Биринчи – мутлақ молиявий барқарорлик (S={1,1,1}). Молиявий барқарорликнинг бундай шакли шуни изоҳлайдики, корхонанинг барча захиралари ўз айланма маблағлари ҳисобига қопланади, яъни корхона ташқи кредиторларга, тўлай олмаслик ва унинг келиб чиқиши сабаблари бўлмаслиги, ички ва ташқи молиявий назоратнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳисобига тобе бўлмайди. Бундай ҳолат жуда кам учратилади. Бундан ташқари корхона раҳбарияти асосий фаолиятни юритиш учун ташқи маблағлардан фойдаланишни билмайди, хоҳламайди ёки имконият бўлмайди.
Иккинчи – меъёрий молиявий барқарорлик (S={0,1,1}). Бундай ҳолатда корхона захираларини қоплаш учун ўз айланма маблағларидан ташқари узоқ муддатли маблағлардан фойдаланади. Бундай захираларни молиялаш шакли молиявий менежмент нуқтаи назаридан «меъёрий» ҳисобланади. Меъёрий молиявий барқарорлик корхоналар учун энг мақбули ҳисобланади. Бундай шароитда захираларни қоплаш учун стандарт қоплаш манбалари (SQM)дан фойдаланилади ва у қуйидаги формула билан ифодаланади:
Достарыңызбен бөлісу: |