SQM = O‘zAM+Z + товар учун кредиторлар билан ҳисоблашиш.
Учинчи – беқарор молиявий ҳолат (S={0,0,1}). У тўловга қодирликнинг бузилиши билан изоҳланади, бунда ўз маблағлари манбаларини тўлдириш, дебитор қарзларини камайтириш, захиралар айланишини тезлаштириш ҳисобига мувозанатни тиклаш имконияти сақланиб қолади. Молиявий назоратнинг бузилиши, ҳисоб-варақаларига маблағларнинг ўз вақтида тушмаслиги ва тушумлардаги узилишлар, рентабелликнинг беқарорлиги, молиявий режалар бажарилмаслигининг мавжудлиги ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар вужудга келади.
Тўртинчи – инқироз шароитидаги молиявий ҳолат (S={0,0,0}). Бунда корхона банкрот бўлиш ёқасида туради, яъни пул маблағлари, қисқа муддатли қимматбаҳо қоғозлар ва дебитор қарзлар биргина кредиторлик қарзлар ва муддати ўтган ссудаларни қоплай олмайди.
Юқорида келтирилган ифодаларни 1-жадвалда умумлаштирилган ҳолда келтиришга ҳаракат қиламиз.
1-жадвал
Молиявий барқарорлик шакллари бўйича умумлаштирилган кўрсаткичлар
Корхона молиявий барқарорлигини баҳолашда бозор иқтисодиёти шароитида мутлақ кўрсаткичлар билан бир қаторда нисбий кўрсаткичлар, яъни молиявий коэффициентлардан ҳам фойдаланишни талаб этади. Юқорида кўпгина иқтисодчи олимлар тадқиқотларида молиявий коэффициентлар белгиланган ва таҳлил жараёнида фойдаланилганлигини қайд этиб ўтдик. Маълумки, корхоналар молиявий барқарорлигини баҳолашда турли хил коэффициентлар тизимидан кенг фойдаланилади. Шу ўринда, илмий тадқиқотларда кўп учрайдиган молиявий коэффициентларни таҳлил қилиб чиқиш билан чекланамиз. Уларнинг энг муҳимларини қуйида келтириб ўтамиз:
1. Мутлақ ва жорий ликвидлилик коэффициенти.
2. Ўз маблағлари концентрацияси коэффициенти.
3. Молиявий қарамлик коэффициенти.
4. Ўз маблағларининг ҳаракатчанлик (манёврлик) коэффициенти.
5. Узоқ муддатли қўйилмалар таркиби коэффициенти.
6. Узоқ муддатли қарз маблағларидан фойдаланиш коэффициенти.
7. Қарз ва ўз маблағлари нисбати коэффициенти.
8. Захираларнинг ўз маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти.
9. Барқарор молиялаш коэффициенти.
10. Доимий активлар индекси.
11. Эскириш коэффициенти.
12. Мол-мулкнинг реал қиймати коэффициенти.
13. Дебиторлик қарзларининг айланувчанлик коэффициенти.
14. Кредиторлик қарзларининг айланувчанлик коэффициенти.
15. Баланс фойда меъёри коэффициенти.
16. Операцион фойда меъёри коэффициенти.
17. Соф фойда меъёри коэффициенти.
Юқорида келтирилган асосий молиявий барқарорлик коэффициентлари билан бир қаторда шунга ўхшаш коэффициентлар жуда кўп бўлиб, улар саноат корхоналари активлари ва пассивлари ҳолатининг турли жиҳатларини асослайди. Шу муносабат билан молиявий барқарорлик ва уни таъминлашни баҳолашда қийинчиликлар вужудга келади. Бундан ташқари кўриб чиқилган кўрсаткичлар учун ягона меъёрий мезонлар ҳам мавжуд эмас. Уларнинг меъёрий даражалари кўпгина омиллар, яъни саноат корхоналарининг тармоқ хусусиятлари, кредитлаш шартлари, шаклланган маблағлар таркиби, айланма активлар айланишига боғлиқ. Демак, коэффициентлар даражасининг мақбуллиги, унинг динамикаси ва ўзгаришини баҳолаш фақат аниқ саноат корхонаси, жумладан, унинг ихтисослиги ва фаолият туридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим. Шунингдек, айрим ҳолларда бир хил ихтисослашган корхоналар фаолиятини қиёсий таҳлил қилиш мумкин. Шуни эътиборга олиш керакки, айрим коэффициентлар молиявий барқарорлик ва уни таъминлаш бўйича такрорий маълумотларни беради ва уларнинг ўзаро боғлиқлик жиҳатлари мавжуд. Юқоридагиларни инобатга олиб, молиявий барқарорлик коэффициентларининг ўзаро боғлиқлик жиҳатларини кўриб чиқамиз ва қурилиш материаллари саноати корхоналарининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда коэффициентларни белгилаб оламиз.
1. Мутлақ ва жорий ликвидлилик коэффициентлари. Ушбу коэффициентлар қурилиш материаллари саноати корхонасида жорий мажбуриятларни бажариш учун айланма активларнинг етарлилигини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. қурилиш материаллари саноати корхоналари ликвидлилигини баҳолаш ва таҳлил қилиш молиявий барқарорликни таҳлил қилишнинг энг асосий бўғини ҳисобланиб, у бу соҳаларга тегишли бўлган корхоналарнинг мустаҳкам фаолият юритиши, уларнинг иқтисодий ночорлик аломатлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларини аниқлашга ёрдам беради.
3. Ўз маблағларнинг ҳаракатчанлик (манёврлик) коэффициенти ва доимий активлар индекси (уларнинг даражаси доим 1 га тенг).
4. Узоқ муддатли қарз маблағлари таркиби коэффициенти ва узоқ муддатли қарзлардан фойдаланиш коэффициенти ўзаро функционал боғлиқ. Яъни узоқ муддатли инвестициялардан фойдаланиш коэффициенти узоқ муддатли инвестициялар таркиби коэффициентидан қанча кичик бўлса, шунча марта узоқ муддатли активлар қиймати баланс активларидан кичик. Демак, ушбу коэффициентлардан бири мустақил даражага эга эмас. Улардан бирини молиявий барқарорлик коэффициенти сифатида танлаб олишда кўрсаткичнинг белгиланган вазифасидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шу нуқтаи назардан, икки коэффициентдан бири – узоқ муддатли инвестициялар таркиби коэффициенти билан чекланиш мумкин. Унинг динамикаси узоқ муддатли активлар шаклланишида инвестиция ҳажми даражасини тўғри кўрсатиб беради.
5. Ўз ва қарз маблағлари нисбати коэффициенти мухторлик ва молиявий қарамлик коэффициентлари маълумотлари билан такрорланади ва унинг даражаси доим 1 ни ташкил қилади. Молиявий барқарорликни уларнинг бири ёрдамида аниқлаш етарли деб ҳисоблаймиз. Шундай қилиб, мухторлик, молиявий қарамлик ҳамда мажбуриятлар ва ўз маблағлар нисбати коэффициентларидан амалиётда кенг тарқалган охирги учинчи коэффициентни танлаб оламиз.
6. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг айланувчанлик коэффициенти корхонанинг молиявий сиёсати асосини ташкил қилади. Йирик саноат корхоналарида дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг тез шаклланиши ва унинг корхона молиявий барқарорлигига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатишини инобатга олиб, бу коэффициентларни ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этади.
7. Баланс фойда ва соф фойда меъёри коэффициентлари корхона фаолияти фойдасини белгиловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Фикримизча, ушбу кўрсаткичларни юқорида келтирилган коэффициентлар уйғунлигида таҳлил қилиш қурилиш материаллари саноати корхоналари молиявий барқарорлигини аниқлаш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишда долзарб ҳисобланади.
Шундай қилиб, молиявий барқарорликнинг кўпгина коэффициентлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда ва корхона молиявий ҳолатини кенгроқ акс эттириш мақсадида мутлақ кўрсаткичларга қўшимча сифатида қурилиш материаллари саноати корхоналари молиявий барқарорлигини баҳолаш учун қуйидаги коэффициентлар билан чегараланиш зарур (2-жадвал).
Достарыңызбен бөлісу: |