Исматулло Йўлдошев іайёмга таєлид ( Рубоийлар ) Самарқанд – 2016



бет1/8
Дата29.06.2016
өлшемі1.37 Mb.
#166527
  1   2   3   4   5   6   7   8


Исматулло Йўлдошев

іАЙЁМГА

ТАєЛИД

( Рубоийлар )


Самарқанд – 2016

KBK


УДК:

Й

Йўлдошев, Исматулла

Тириклик тилсими – Исматулла Йўлдошев. 2016. -224 бет.


Teлефон: (0366) 239-21-21

(0366) 231-00-00

(+99891) 543-98-29

E-mail: yuldashev@mail.ru

Электрон сайт: www.ismatilla.uz

ISBN


© И.Йўлдошев, 2016.




МИСРАЛАРДА

ЯШИРИНГАН ИСТЕЪДОД
Адолатли фикри ва қарашлари, қарор ва ижро-лари билан халқимиз орасида танилган ҳуқуқшунос олим Исматулла Йўлдошев аслида адолатли сўзнинг ҳам ҳимоячиси. Сўзга бўлган ана шу юксак масъу-лият у кишини ўзининг асосий юмуши, масъулиятли касби ва вазифаси бўла туриб, бадиий ижодга даъват қилган бўлса ажабмас.

И.Йўлдошев ижоди намуналаридан, айниқса, ҳаётий воқеаларга асосланиб ёзилган суд очеркла-ридан бироз бўлса-да, хабардор эдик. Аммо қўлимиз-даги ушбу китоб муаллифнинг бадиият соҳасида яна бир поғонага кўтарилганлигидан, истеъдодининг яна-да сайқал топганлигидан далолат бериб турибди. Ундаги нафосатга ва чуқур поэтик мушоҳадага йўғрилган тафаккур маҳсули намуналарини ўқиб, баъзи бирларини ҳатто катта шоирликни даъво қилган айрим ижодкорлар ҳам айта олмаганини сезиб, ҳайратга тушасиз.


Теграмда ёлғонлар, алдов, хиёнат,

Ҳайронман, не учун бўлмас қиёмат.

Ўзгалар айби деб кўп жафо чекдим,

Мен билан қўшилиб йиғлар диёнат. –
дейди муаллиф. Бу мисраларга изоҳ не ҳожат? Қалби хиёнатдан ўртанаётган лирик қаҳрамоннинг руҳий оламини англамоқ, у билан қўшилиб изтироб чекмоқ ва йиғламоқ учун диёнатли бўлмоқ керак. Ёлғонга, алов ва хиёнатга қарши тура билмоқ лозим.

Китобни варақлайверганингиз сари муаллифга қалбдан яқинлашиб, унинг ҳис-туйғуларига ошно бў-либ бораверасиз. Ўзини англашга интилаётган қаҳра-моннинг бераётган саволларига ўзингизни дахлдор ҳисоблайверасиз.

Муаллиф инсонни буюк мўъжиза деб билади, унинг руҳий оламида кечаётган зиддиятларни англаш-га ҳаракат қилади. Охир оқибатда бу зиддиятларнинг ечими йўлидаги изланишлар инсоннинг ўзини ўзи англашга кўмаклашади, деган хулосага келади. Дўст ким, душман ким – уларни бир-биридан фарқловчи мезонларни топишга қийналган ижодкор ҳақиқий дўст Аллоҳнинг ўзи эканлигига имон келтиради.

Муаллиф тирикликни улуғ неъмат деб билади. Фақат кўнгилгина инсонни алдамаслигини, шеърият эса қалб покланишининг алоҳида бир йўли эканли-гини эътироф этади.

Шеър битмоқни кўнгил мулкига саёҳат деб, изти-робли қалбни тушунмоқнинг бир йўли деб англагани учун ҳам
Чарос кўзларингдай узум йиғлайди,

Кўнглимда қолган дард – сўзим йиғлайди.

Қор тушган тоғлардек бағрим армонли,

Бир айтар сўзим йўқ, бўғзим йиғлайди. –
сингари мисраларни битади.

И.Йўлдошев китобни «Ҳайёмга тақлид», деб ном-лабди. Одатда, биз тақлид сўзини ижобий маънода қабул қилмаймиз. Тафаккур бисотида ҳеч нарсаси йўқ, бошқаларнинг фикрини ўзиники қилиб айтиб юрадиган «ижодкорлар»га нисбатан шу сўз айтилади. Ушбу китобда эса бунинг аксини кўрдик. Тўртлик-лар муаллифининг буюк Ҳайёмга ҳавас билан қарага-нини, ўзининг камтарона меҳнатини нафақат унга эргашиш, балки унинг ижодидан руҳий озиқланиш деб билганлигини англадик. Беихтиёр ёдимизга улуғ Алишер Навоий «Хамса»сининг илк достони «Ҳайра-тул-аброр»да ўзидан аввал «Хамса» ёзган Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомийлар-нинг табаррук номини ҳурмат билан тилга олгани ва уларга эҳтиром кўрсатиб, «Мен ўзимни ит каби паст баҳолаб, ўзимни улуғлар ушлаган арқонга боғладим», деганлари ёдимизга тушди.

Муаллиф ғоят камтарлик кўрсатибди, ўзини Ҳайёмга тақлид қилаётибман, деб ҳисоблабди. Аслида эса китобда шундай тўртликлар борки, улар чинакам маънода ҳайёмона, айни пайтда, фақат Исматулла Йўлдошев бадиий мушоҳадасига хос бўлган юксак ижод намуналари. Мана улардан бири:
Ҳикматлар ўқиймиз, қилмаймиз амал,

Кузни унутамиз келганда ҳамал,

Не каромат кўрди бизлардан дунё,

Ё енгил тортгайми, биз кетган маҳал.
Бундай тўртликлар китобда анчагина.

Эзгулик ва адолат сингари улуғ қадриятларнинг бадиий тафаккур мезонларида ўлчаниши, ўзликни, умуман, одамийликни кашф этишга интилиш асарга улуғворлик бағишлабди. Бетакрор адибимиз Пирим-қул Қодиров «Инсон руҳи яхши одамларнинг сўзи-дан, сиймосидан, ижодидан тараладиган маънавий зиёга катта эҳтиёж сезади», деган эдилар. Ана шун-дай руҳий-маънавий эҳтиёжни қондиришга йўғрилган ушбу китоб муаллиф И.Йўлдошевга муборак бўлсин!


Суюн КАРИМОВ,

профессор.

Биринчи фасл



ТИРИКЛИК

ТИЛСИМИ



* * *

Нега бунча мени єийнайсан, эй дил,

Хайём іам эмасман, эмасман Бедил.

Шунчаки, уларнинг хизматкориман,

Мавєега яраша іукм єил Одил.
* * *

Умримиз ўтмоєдадир еру кўк аросида,

Не сирлар яшириндир кўзларнинг єаросида?

Дардингга шифо излаб тентима, дилдор, энди

Зўр шифолар ниіондир кўксимнинг яросида.
* * *

Осмон іам, аслида, ердек маъводир,

Одам Ато жуфти Момо Іаводир.

Іурларни тинч єўйгил, чалјитма, дўстим,

Бу ёлјон дунёнинг касби савдодир.
* * *

Іар ошиє Мажнундек шайдо бўлолмас,

Не-не сарвинозлар Лайло бўлолмас.

Кўнгиллар кўнгилдан, кўз кўздан сармаст,

Лекин юракда ишє пайдо бўлолмас.
* * *

Неча минг іурлиєолар битта ўзингга тенг эмас,

Олтину дурни нетай, ширин сўзингга тенг эмас.

Сенсиз ўтган куним тундир, бу дунё іам тор єафас,

Єорайгайдир осмон тоєи, самовот іам кенг эмас.

* * *

Ёшимиз бир жойда, аммо єалбимиз

Баіорнинг абадий баридан тутган.

Іаёт іаёт эмас ёрсиз, севгисиз,

Юрак - юрак эмас ишєни унутган.
* * *

Туну кун чорлайди мени бу наво,

Іижрон ёндиради, эй оіанграбо.

Бунчалар ојирдир хотира юки,

Сен бахтга зор бўлдинг, мен – бахтиєаро.
* * *

Кеча келар эдик нур каби шоён,

Бу кун јам кўкартган лабларимизни.

Бундай изтиробнинг сабаби аён –

Севги ташлаб кетган єалбларимизни.
* * *

Кеча меіримизга тан берган офтоб,

Бугун таъна билан боєар мастона.

Єалбимиз безовта, єалбимиз бетоб,

Биз сени эсламай єўйдик-да, она!
* * *

Эркам, сени сојиндим жуда,

Атрофимда туннинг ваішати.

Бор бўйини этди намоён

Айрилиєда яшаш даішати.

* * *

Меір тўла єорачиєларинг

Тушларимга кираверади.

Єучоє очиб уйјониб кетсам –

Єўлим бўм-бўш тураверади.
* * *

Аслида сен ўзинг іурсан, малаксан,

Іусн осмон бўлса, сен бир фалаксан.

Сохта ошиєларинг, маддоіларинг кўп,

Шу боис бахтсизсан, шундан іалоксан.
* * *

Жон дўстим бўлсайди, жоним берардим,

Агар єон йўєотса, єоним берардим.

Ичимни армонлар кемириб еди –

Минг йил оч єолсам-да, ноним берардим.
* * *

Офтоб-ла чаројон, ёруј кундузлар,

Коинот зийнати ою юлдузлар.

Сени гултож, депти бир шоир аканг,

Кўзлар омон бўлсин, шул ёниє кўзлар.
* * *

Имконим бўлсайди, Хайёмдек ёниб,

Хаёлот майидан ичардим єониб.

Ўзимнинг ортимдан єараб турибман –

Гоіо сендан тониб, ўзимдан тониб.

* * *

Кўнглимга єара гулим, темирмасман, инсонман,

Кўнгил мулки бор бўлса, мен охирги имконман.

Дўст кўнгил сўрамаса, алвидо, десанг сен іам,

Бир кун келиб охири, тупроєдирман, яксонман.
* * *

Севгидан сўзлаган тиллар кўп гўзал,

Юракдан айтилса, латифа, јазал.

Ијвогар єавмининг уйлари ёнсин,

Іаєиєат шифодир, іаєиєат асал.
* * *

Агар сал жилмайсанг, јамим арийди,

Ишєни тушунмаган кўнгил єарийди.

Сени деб юрибман ёру жаіоним,

Мени сал тушунсанг агар, єанийди...
* * *

Іар лаіза бетакрор, іар он мўъжиза,

Гоіи бор, гоіи йўє имкон мўъжиза.

Буюк мўъжизадир одамнинг ўзи –

Шу замин мўъжиза, осмон мўъжиза.
* * *

Бу сувлар тојлардан оєиб келмоєда,

Сойларга чечаклар таєиб келмоєда.

Єанийди, сув бўлсам, єани сув бўлсам,

Кўзимдан ёшларим єалєиб келмоєда.

* * *

Ишєингда іовлиєиб адашдим, эй ёр,

Чеірангга термулиб єамашдим, эй ёр.

Васлингга зорларинг – ошиєларинг кўп,

Уларга єўшилиб єалашдим, эй ёр.
* * *

Іаётни суяман, сени суяман,

Јам юки ортилган филман, туяман.

Єанча чорласам іам єиё боємайсан,

Висолдан умид йўє, шунга куяман.
* * *

Не зулм єилсанг-да, кўникканингман,

Не бало юборсанг, йўлиєєанингман.

Исматим, єисматим бир сенга бојлиє –

Саховат кўрсатсанг, іовлиєєанингман.
* * *

Єайјулар кўксимга ташланиб єолди,

Ортингдан кўзларим ёшланиб єолди.

Кун кеча висолдан маст-аласт эрдим –

Іижронда хаста дил јашланиб єолди.
* * *

Мушки анбар ўсган жойлар кўп яхши,

Ул офтоб нигоіли ойлар кўп яхши.

Яхшилар юзинда жаннат ифори –

Яхшилар улјайган жойлар кўп яхши.

* * *

Чанєоєлик кўп ёмон, вужуд єаригай,

Бир єултум сув билан чанєоє аригай.

Кўнгил чанєојига шифо ибодат –

Покланган дилларга нурлар доригай.
* * *

Дўсти кўплар кўзда ёшин тўкмайди,

Елкасига тој кўчса тизза букмайди.

Унга чин дўст Оллоінинг ўзи –

У ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди.
* * *

Бор-йўји яхшилик одамнинг наєши,

Инсондан іол сўрмоє наєадар яхши!

Кўнгилни ёритар бир калом айтгил –

Шоир іам ўзингсан, ўзингсан бахши.
* * *

Мендан сўрадилар, рубоий надир,

Дедим дил таскини, бојдаги атир.

Бир єултум шаробу бир іовуч офтоб,

Хайём уммонидан томган єатрадир.
* * *

Эй фалак, аён єил, мен ўзи кимман,

Шоідирман, єулдирман, битта мискинман.

Дунёси, тиллоси вафо єилмади,

Энди-чи ўзимга ўзим таскинман.

* * *

Умрни эговлар турфа ташвишлар,

Баіор, ёз билинмас, билинар єишлар.

Умрингни тин билмас елларга сочдинг,

Сирингни фош єилар тўкилган тишлар.
* * *

Гоіо аівол сўрар набирам, єизим,

Кўнгилдан не кечар билурман ўзим.

Бу хаста юракнинг исёнларидир,

Єојозга кўчгайдир іамдардим – сўзим.
* * *

Іайвондан фарєи йўє севгисиз инсон,

Севгисиз бахт бўлса, бу дунё ёлјон.

Тунларни мунаввар айлар муіаббат,

Ишєдан яралгандир бу кўіна жаіон.
* * *

Гоіида бедорман, гоіида хумор,

Гоіида рубобман, гоіида дутор.

Кўнглимни топишга минг іунар кўрсат,

Барибир, шеърият єалбимда тумор.
* * *

Бојимда гуллардан гўзал неъмат йўє,

Кўзингдан теранроє денгиз іилєат йўє.

Мен учун азизсан, дунёда жоним,

Сулувсан демоєдан ўзга бир сўз йўє.

* * *

Замин узра зирєирайди илдизларим,

Олов бўлиб кўкни тутар юлдузларим.

Минг йил ўтса, баіорлардан ичра изла,

Гиёі бўлиб униб чиєєай дил сўзларим.
* * *

Чарх иши бошимдан ошиб ётибди,

Бу ёєда умр іам шошиб ётибди.

Кимдир ўзагимни јажимоє учун

Пайт пойлаб бошини єашиб ётибди.
* * *

Шу кўіна заминда єолади изим,

Осмонлар бајрида озод учарман.

Ўзимнинг созим бор, айтарга сўзим,

Ўтсам іам Ватанни єайта єучарман.
* * *

Офтобим товланиб таралди нурлар,

Єирларда єувнарди не гўзал іурлар.

Вабодай келдию бир єора совуєлар,

Чилласи чиємасдан жон берди гуллар.
* * *

Іайрон бўлма јариб бош, йўлимни йўєотганман,

Сайрон йўлда жонталош, гулимни йўєотганман.

Бу мунгли кунларимнинг саріисоби єолмади,

Ёрилтошнинг бајри чош, кўнглимни йўєотганман.

* * *

Бу єабрлар бошида сукут кўпми, нидоми?

Дунё шундай саросар ёки шундай адоми?

Олтин іайкал єўйсанг-да, жисминг шилар мўрчалар,

Бу єуртларга барибир, шоімисан, ё гадоми!
* * *

Ўзимга ўзимни шаіодат єилдим,

Бошни тошга уриб маіорат єилдим.

Устози јойибим, пир Умар Хайём,

Май билан покландим - таіорат єилдим.
* * *

Єалби кўр кимсада мурувват камроє,

Улуј инсонларга јам-јусса іамроі.

Сен нокас наслидан саховат кутма,

Китоб ёзса іамки, ўтади гумроі.
* * *

Єонунлари бордир фалакнинг, ернинг,

Жайрон жон беради домида шернинг.

Инсонни камситма хазинанг билан

Кўнгил хазинаси улујдир эрнинг.
* * *

Бу йўллар илондек бедор ётадир,

Умр деганлари жабру жафодир.

Сиз кўнгил мулкига саёіат айланг,

Єолган барча йўллар билинг хатодир.

* * *

Хазонлар ичида гулим єолгандир,

Іаёт отлиј жанда-жулим єолгандир.

Дунёга сијмайин елдим, югурдим,

Кўрмаганим фаєат ўлим єолгандир.
* * *

Чарос кўзларингдай узум йијлайди,

Кўнглимда єолган дард – сўзим йијлайди.

Єор тушган тојлардек бајрим армонли,

Бир айтар сўзим йўє, бўјзим йијлайди.
* * *

Тириклик излайман іар тирик жондан,

Fаввосдек ёлјизман улкан уммонда.

Бирорта инсонни хушнуд этолсам,

Оёјим ерда-ю, бошим осмонда.
* * *

Адолат тији бор Іаєнинг дамида,

Нокаслар бир умр нафси јамида.

Мазлумлар ёшини єуритмоє учун

Минглаб Алпомишлар керак заминда.
* * *

Дунёда ечилди ё барча сирлар,

Ё ишє водийсида кўп муіожирлар.

Бойлик илинжида ёр, дўстдан кечиб,

Имонни пуллайди аіли тожирлар.

* * *

Дўст хиёнат єилса, баіридан ўтгил,

Синдирган тишингни ичингга ютгил.

Маріамат єилса гар фосиє-іасадгўй,

Ўзингдан іам єўшиб, єўлига тутгил.
* * *

Минг йиллик йўлларда карвонлар изјир,

Тарихлар єатида єурбонлар мизјир.

Кел-эй, чал, мујанний, дунё бевафо,

Соєий, шаробдан єуй, базмни єиздир.
* * *

Одамга ојирдир ўзининг юки,

Ёвни ўлдиради сўзининг юки.

Яратганнинг ўзи єараб турибди,

Жисмингни эзади кўзининг юки.
* * *

Эл дардин елкалаб фидо бўлибмиз,

Гоі шоіу, гоіида гадо бўлибмиз.

Заминдан дараклаб жаннат гулини,

Дийдорига тўймай жудо бўлибмиз.
* * *

Іар гал юрак єайта яралар, ишє болидан тотиган оним,

Нигоіингдан нурлар таралар, тирилади бу ўлик таним.

Яна єўлга олурман созим, жаранглайди сўнган овозим,

Сен туфайли мендаги єудрат, сен туфайли тирик юрганим.

* * *

Биров деб яшадим, биров деб ўтдим,

Єўнса єўнибди-да єиров, деб ўтдим.

Устимдан тегирмон тоши босдилар,

Бу іам менга келган синов, деб ўтдим.
* * *

Кўнглимни сел єилар оддий найєамиш,

Сојинч нолалари єалбимга таниш.

Мен-ку оддий одам, єалдирјоч йијлар

Эртаклардан чиєиб келса Алпомиш.
* * *

Дунё ёвузликни, шодликни жамлар,

Єуриб улгурмабди кўзингда намлар.

Дунёнинг минг турфа азобин кўрдим,

Дилга далда бўлди яхши одамлар.
* * *

Бардоши тугаса, тојлар кўчгайдир,

Сариє кўйлагини саіро ечгайдир.

Ўтган іар кунингга єувон, шукр єил,

Єуёш іам улкан шам, бир кун ўчгайдир.
* * *

Сувга ташладилар, сувга чўкмади,

Нокас, муттаіамга борин тўкмади.

Адолат – юракда унган бир байроє,

Асрлар єад букди, у єад букмади.

* * *

Иши тушганида єаддин єилиб дол,

Пойимга бош урди айлаб арзи іол.

Атайлаб бир куни гугурт сўрасам,

Бемаіал ташрифим келди кўп малол.
* * *

Сўрасанг берайин майли жонимни,

Сен билан бўлишай сўнгги нонимни.

Лекин юрагимга наштаринг санчма,

Дўстим деб симириб ичма єонимни.
* * *

Омонат дунёда бари єўл кири,

Шунда мужассамдир дунёнинг сири.

Бировнинг дардига маліам бўлмасанг,

Юз йиллик іаётинг бир танга, мири.
* * *

Дунёга келдикми, бир кун кетиш бор,

Ёрнинг дийдорига бир кун етиш бор.

Оєиллар єисмати ојир азалдан,

Замона жабридан фарёд этиш бор.
* * *

Дунё, сен айтгандек, унча тор эмас,

Мунофиє єавмига харидор эмас.

Меіру муіаббатнинг баіоси йўєдир,

Кўнгил хазинаси бир бозор эмас.

* * *

Торга тор, кенгга кенг асли бу жаіон,

Икки ўт ичида талошдир инсон.

Жаіолат ўтини ўчиролса ким,

Ўшал саналгайдир асли паілавон.
* * *

Худодан умидвор бир хор вужудман,

Гоіида бехудман, гоіида худман.

Дунё жумбоєларин еча олмадим,

Гоіида ёлєинман, гоіида дудман.
* * *

Умрим єил кўприкка тикилган єимор,

Сојинчдан кўзларинг бўлибди хумор.

Йўє десанг, єил кўприк узилиб кетсин,

Хўп десанг, кўнглингга бўлайин тумор.
* * *

Воз кечдим, амалнинг шуірат-шонидан,

Менга шароб беринг узум єонидан.

Єаршимда солланиб ишва єилса іам,

Воз кечдим іаётнинг бу дўконидан.
* * *

Ошнинг таъми туз билан тотли,

Инсон яхши сўз билан тотли.

Ном чиєарма ёмонлик билан,

Шунда ризєу рўз бўлар тотли.

* * *

Дўст бўлсанг юзимга гапир айбимни,

Кўпириб маєтама илму јайбимни.

Ширин оју билан мени ўлдириб,

Гулларга тўлдирма кейин єабримни.
* * *

Тириклик тилсими – ечилмаган фан,

Сенга ўз іукмини олдиради тан.

Йиєєан бойлигингга учма биродар,

Раво бўлса, тегар бир парча кафан.
* * *

Іаёт іикматини англаган одам,

Асло ўзгаларга етказмас ситам.

Чархпалак сингари айланар дунё,

Эзгулик бојига ташлагил єадам.
* * *

Єўлингдан келса іар кўнгилни овла,

Муіаббат бојидан булбулни овла.

Ўтиб кетмасидан хушнуд дамларинг,

Югурик умрни – дулдулни овла.
* * *

Аіли ирфон єилмас илмини осон,

Чин ошиє ишєини айламас баён.

Буюк уммонга боє, єанчалар сокин

Іовлиєма, жилјанинг іоли іам аён.

* * *

Кўп сирларга гувоі мана шу тупроє,

Асли савобидан гуноіи кўпроє.

Єадамингни ўйлаб, авайлаб ташла,

Єулоє сол, не дейди сарјайган япроє.
* * *

Сен йијладинг, іеч ким келмади,

Дўст май тутди, ичгим келмади.

Жумбоє экан азал єисмати,

Бу жумбоєни ечгим келмади.
* * *

Тез оєар дарёдек умр іам ўтди,

Бу йўл поёнига бориб іам етди.

Дунёга тўймаган очиє кўзлар іам,

Бир кафт тупроє билан ёпилиб кетди.
* * *

умр иморати єурилган јамдан,

Киприкка ёш келар кўздаги намдан.

Беіуда єайјурма, бу дард боєийдир,

Іаётни ўргангил хотири жамдан.


* * *

Сабру єаноатни бошга єилсанг тож,

Бошланган ишларинг топади ривож.

Ороминг бўлмаса мол-дунё бекор,

Хотиржам ўлмакка топмассан илож.

* * *

Дўст бўлсанг бандани іає сари унда,

Зулматни ёритган чироє бўл тунда.

Єалбингни гумроілар жабридан асра,

Тангрига яєинроє бўласан шунда.
* * *

Тириклик тафтида іаёт наєши бор,

Ёмон битта бўлса, мингта яхши бор.

Дунёга Хайёмдек кенгликни тила,

Іар битта кўнгилда битта бахши бор.
* * *

Ишє овоза бўлди жаіона,

Макон бўлди менга майхона.

Юрагимнинг іароратидан,

Єаіратонда куйди остона!
* * *

Іаёт жоми гулогун кўзларингда акс этар,

Кундуз ила єаро тун унда мангу баіс этар.

Дунё-ёлјон, дунё-чин, єандай єилай, худойим,

Јунча очилган жойда нечун ажал раєс этар?!
* * *

Іолимга авомдан рой тополмадим,

Нишонга урмоєєа ёй тополмадим.

Кетдим, келганларга тўзимни берсин,

Ўзимни єўймоєєа жой тополмадим.

* * *

Ёлјон айтсам айтгандирман, шеърга ёлјон айтмадим,

Бошим єўйиб аллалаган ерга ёлјон айтмадим.

Бу беш кунлик дунёни деб, Іаєєа ёлјон айтмадим,

Минбар кўрдим, давра кўрдик, халєєа ёлјон айтмадим.
* * *

Ўзим учун йијласам, панду масал бердилар,

Халєим учун йијласам, заіру асал бердилар.

Севгим учун йијласам, іамма кулди устимдан:

Єўйинглар бу дарвешни, асли касал, -дедилар.
* * *

Севги іам эскирди, ёшим іам єайтди,

Буни бир мен эмас, хотин іам айтди.

Лекин нима єилай, жунбушга солса –

Іазрат Навоийнинг іар сатр байти!
* * *

Шоирдан уялма, уйига тик бор,

Унинг кулбасида интизорлик бор.

Кўплар баіраманддир хазинасидан –

Шоир єисматида мудом іурлик бор!
* * *

Шайх Санъон бўлмадим дашти Балода,

Мажнун іам бўлмадим ишєу вафода.

Идроким етгунча менга тавфиє бер,

Кўнглим ганжинаси – шеъру навода!

* * *

Іаёт ва шеър тўєнашди илк бор,

Бир-бирини айлади инкор.

Яшаяпмиз іануз келишиб –

Мен ўртада холис іукмдор.
* * *

Мард инсондан єолса – ёруј из єолар,

Отамерос элда ўјил-єиз єолар.

Шоир кетса даврон билан хўшлашиб,

Бор бойлиги – ундан улуј сўз єолар!
* * *

Єанча теран бўлса ул баіри уммон,

Шунчалар оєєай у сокин ва равон.

Ойбекдек уммонлик касб этмоє учун,

Іали оєиб ўтар єанчалар карвон.
* * *

Савобу гуноіни билгувчи ўзинг,

Єаііор іам, јаффор іам бўлгувчи ўзинг.

Гуноікор бандангман, ўзинг раім єил,

Іам жон бахш этгувчи, олгувчи ўзинг.
* * *

Бошимда минг ташвиш, теграм тўла иш,

Бир жонга даркорми шунчалар ташвиш?

Бу шоир кўнглимни синдирмоє учун,

Ўткинчи іаваслар фитна бошлашмиш.

* * *

Єудуєдан юксалган оддий найєамиш,

Дардимни саєлолмай бошин чайєамиш.

Энди єай єудуєєа бош уриб борай,

Бу маізун іолимни ул іам пайєамиш.
* * *

Худойим, ўзингдан шафиє сўрадим,

Ноєобил бандангга тавфиє сўрадим.

Дўстларим шунчалик кўпки, єўрєаман –

Душманликка битта рафиє сўрадим.
* * *

Бир соат бўлса іам хотиржам яша,

Ошингга тушмасин бемаіал пашша.

Бойлигинг бўлса-ю, ором бўлмаса,

Умринг дўзах бўлар шунга яраша.
* * *

Бир лаіза тинмайсан, елиб-чопасан,

Умрингни совуриб елга сотасан.

Єабристон ёнидан салом бериб ўт –

Оєибат шу жойдан єўним топасан.
* * *

Іаммамиз меімонмиз, мезбон эмасмиз,

Бир умр гуллаган бўстон эмасмиз.

Дўстларга єалб тафтин улашолмасак,

Махлуєдан фарє бўлмас, инсон эмасмиз.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет