Жисмоний тайёргарликнинг асосий томонлари ва уларнинг амалий машғулотдаги аҳамияти


Спорт билан шуғулланувчиларнинг маънавий- иродавий тайёргарлиги жараёни ҳусусиятлари



бет2/2
Дата22.02.2022
өлшемі23.32 Kb.
#455658
1   2
1.Алимбоева Розия ЯНГИ-Мақола-21

Спорт билан шуғулланувчиларнинг маънавий- иродавий тайёргарлиги жараёни ҳусусиятлари.
Алимбоева Розия Давуловна
Алишер Навоий номидаги ТДЎТАУ “Ижтимоий- гуманитар фанлар” кафедраси доц.в.б,Тошкент
Алимбоева Розия Давуловна, и.о.доц. кафедры социально-гуманитарных наук, Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы им. Алишера Навои, Ташкент
Калит сузлар: кучли, ирода, мақсад, ташаббус, талабчанлик, қатъийлик, жасурликни, чидамлилик, тайёргарлик, этика, ахлоқий ҳис-туйғулар.
Жисмоний тарбия жараённинг юқори ютуқларини намоён қилувчи асосий куч спортчи натижасидир спортчининг маънавий-иродавий тайёргарлиги ўзининг педагогик моҳияти жиҳатидан спорт фаолияти шароитига мослаб амалга ошириладиган ахлоқий тарбия, жумладан, иродани тарбиялаш жараёнидир.
Спортчининг маънавий-иродавий тайёргарлиги жараёнида ҳал этиладиган вазифалар, аввало фаолиятни юзага чиқарадиган сабабларни тўғри тушунишдан иборатдир. Бунда гaп спорт билан мунтазам шуғулланиш, бу йўлда мумкин қадар кўпроқ фойдали натижаларга эришиш истагини шакллантириш ва ривожлантириш кераклиги ҳақида бормоқда. Ривожланган жамият шароитида уни ривожланишида иштирок этиш ва Ватанни мудофаа қилиш учун ҳар томонлама амалий меҳнатга тайёрланишга интилиш шахсни ҳар томонлама гармоник ривожлантириш ғоялари, ўз жамоасининг спортдаги шарафини сақлашга, спортда эришилган муваффақиятлар билан Ватанимиз шуҳратини оширишга интилишдек спорт билан шуғулланишга чорловчи сабаблар бор. Вазифа ҳам спортчида худди ана шу интилишларни уйғотиш ва ривожлантиришдан, уларни чуқур тушуниб етган мақсадга айлантириб юборишдан иборатдир. Бунга эса, спортчини маънавий ахлоқ талаблари асосида тарбиялагандагина эришиш мумкин. Мураббий спорт фаолиятининг ижтимоий маъносини очиб бериш, жамият кишиси учун характерли бўлган ватанпарварлик, жамоа билан ҳамнафаслик ва бошқа ахлоқий фазилатларни тарбиялаш билан спортчида ўзининг спорт тайёргарлиги ҳамда олдига цўйган спорт ютуқларига эришиш учун юксак масъулият ҳиссини ўстиради. Худди шу асосда «Спортчи характер»ни ташкил этувчи меҳнатсеварлик, ғалабага астойдил интилиш ва бошқа фазилатлари тарбия қилинади, спортдаги ахлоқиймеъёр ва қоидалар спорт этикасини шакллантирилади. Шундай қилиб, малакат спортчиси маънавий-иродавий тайёргарлигининг асосини интилектуал онги ва маънавий хулқ тарбияси ташкил этади. Бизнинг жамиятнмизда спортчи этикасимеъёрлари миллий этиканинг умумий нормаларидан тамойил жиҳатдан фарқ қилмайди. Ватанимиз спортчиларининг этикаси миллий ахлоқнинг умумий тамойилларининг спорт фаолиятидагн аниқ ифодасидан бошқа нарса эмас.
Спорт ирода сифатларини тўла намоён этишни талаб этадиган мардонавор, кўпинча, ҳатто бешафқат фаолият туридир. Шунинг учун кучли ирода, мақсад сари интилиш, ташаббус, талабчанлик, қатъийлик ва жасурликни, чидамлилик ва ўз-ўзини бошқаришни тарбиялаш спортчи тайёргарлигининг ажралмас қисмини ташкил этади.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, спортчи ўзининг спорт фаолияти қайси турда бўлишидан қатъи назар санаб ўтилган фазилатларнинг барчасига эга бўлиши керак. Шу билан бирга спортнинг ҳар бир тури ўзининг махсус қийинчиликлари билан характерланади ва шу сабабдан махсус ирода фазилатларига эга бўлишни талаб этади. Масалан, югурувчи стайердан узоқ вақт давом этадиган иш пайтида пайдо бўладиган салбий эмоцияларга қарамай, қаттиқ чарчоққа бардош бериш «чидай билиш» талаб этилади. Сакровчи ёки улоқтирувчи спортчидан бирдан намоён бўладиган характердаги ниҳоятда фаол ва қисқа вақт давом этадиган ирода кучи талаб этилади. Оғир атлетикачи учун булардан ташқари яна штангани кўтараётган вақтида ирода импульсини ошириб бора оладиган юксак даражада тараққий этган қобилият зарур бўлади ва ҳоказо.
Ирода фазилатларининг намоён бўлиши фаолиятнинг аниқ шароитига боғлиқ эканини эътиборга олиб, шу билан бирга ироданинг турли томонлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни назарда тутиб, умумий ва махсус ирода тайёргарлиги бирбиридан фарқ қилинади. Спортчининг умумий ирода тайёргарлиги иродани спорт ҳаракатларининг танланган шаклига бевосита алоқадор бўлмаган, бироқ спорт фаолиятининг муваффақиятли чиқишига сабаб бўладиган ҳар томонлама тарбиялашдан иборат бўлади. Иродавий тайёргарликнинг бундай қисми амалда кўп жиҳатдан умумий жисмоний тайёргарлик материали ҳамда техник ва тактик тайёргарликнинг тегишли бўлимлари материали асосида қурилади. Спортчининг махсус иродавий тайёргарлиги эса танланган спорт тури бўйича машқ машғулоти ва мусобақалар шароитида пайдо бўладиган махсус қийинчиликларни енгиб ўтишга имкон берадигансифатларини тарбиялашни ўз ичига олади. У махсус тайёргарликнинг бошқа бўлимлари жисмоний, техника ва тактик тайёргарлик билан бевосита боғлиқдир.
Иродавий тайёргарлик жараёнида бажариладиган махсус вазифаларнинг энг муҳимларидан бири бевосита мусобақа учун бериладиган кўрсатмаларни мақсадга мувофиқ равишда шакллантириш, «старт олди ҳаяжон холати»дан муваффақиятли қутулиш, мусобақалар давомида пайдо бўладиган салбий эмоцияларни енгиб ўтиш учун спортчиларнинг психик ҳолатини тезкорбошқариш имкониятини таъминлашдир. Бу масалани ҳал этиш учун зарур бўлган фойдали йўлларни узлуксиз қидириш махсус метод ва усулларни ишлаб чиқишга олиб келади. Жумладан, ўз-ўзини тарбиялашга асосланган методлар аутоген машқ машғулоти ва идеомотор машқ машғулоти ана шундайлардан ҳисобланади.
Миллий спорт усулида маънавий-иродавий тайёргарликмиллий ахлоқ тарбиясининг умумий тамойилларига мувофиқ унинг кўп турдаги восита ва методларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Бунда спорт фаолиятининг ўзи муҳим рол ўйнайди. Ирода ва характерни тарбиялашда спортнииг аҳамияти айниқса каттадир. Қатъий режимга риоя қилиш, баъзан ҳаддан ташқари кўп юкламаларга бардош бериш, салбий эмоцияларни енгиб ўтиш, спорт машқ машғулоти ва мусобақалари жараёнида албатта пайдо бўладиган турли ички ва ташқи қийинчиликлар билан курашиш зарурияти буларнинг ҳаммаси спортда иродани тарбиялашнинг ажойиб мактабига, мардона характерни шакллантиришнинг қудратли омилига айлантиради.
Спорт фаолиятидаги шароит ҳам интилектуал интизомни, дўстлик, ҳамкорлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва бошқа ахлоқий ҳис-туйғулар каби сифатларни тарбиялаш учун ғоят катта имкониятлар яратади. Албатта, спортнинг ахлоқий тарбиядаги ўрни, аввало, педагогик раҳбарлик савияси билан белгиланади. Спорт фаолиятидаги турли шароит, жумладан, рақобат шароити ва рақобат жараёнининг ўзи, биринчиликни олиш учун кураш мутлақо бошқа-бошқа характер хусусиятлари ҳамкорлик ёки алохида фидокорлик ёки эгоизм, ўз рақибига ҳурмат билан қараш, ёхуд қўполликқилиш сингари хусусиятлар шаклланишига ёрдам бериши мумкин. Бундай шарт-шароитлардан ким қандай фойдаланишига қараб фақат мураббийгагина эмас, балки спорт ҳакамлари ва ташкилотчилар зиммасига ҳам катта масъулият юкланади.
Спортчининг ахлоқий тарбияси фақат спорт машқ машғулотидоираси билан чегараланиши мумкин эмас. Спортчини тарбиялашнинг умумий тизимида машқ машғулотилардан ташқари, ахлоқий тарбиянинг яна бир қатор энг муҳим восита ва методларидан ҳам, этикага доир ва сиёсий мавзудаги маъруза ва баҳслардан, спорт жамоаларидаги фойдали жамоат ишлари ва ҳоказолардан ҳам фойдаланилади.
Шу билан бир қаторда назарий тайёргарлик қисми бир оз шартли равишда бошқалардан ажратилади. Спортчи учун зарур бўлган билимларнинг шундай кенг доираси мавжудки улар юқорида келтирилган тайёргарлик қисмларининг ҳеч бирига кирмайди. Спортнинг тарнхи ва ижтимоий холати, спорт машқ машғулоти ва унга яқин фанларнинг (спорт физиологияси, гигиена, врач назорати ва ҳоказоларнинг) назария ҳамда методикаси бўйича билимлар ана шулар жумласидандир. Мана шу билимларнингспортчини ўзлаштириб олиш спорт тренировкасининг назарий тайёргарлик қисмини ташкил этади.
Спортнинг ривожланиши билан бирга назарий тайёргарликнинг ривожи ҳам тез ўсиб боради. Шундай қилиб, спортчининг тайёргарлиги кўп қиррали ва кўп томонли жараёндир. Унинг барча томонлари ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғлиқдир. Масалан, жисмоний тайёргарлик техник ва тактик тайёргарлик соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган замин ва шарт- шароитларнн яратади. Ўз навбатида жисмоний тайёргарлик жараёнининг ўзи ҳам, унинг олдинда турган натижалари самарали чиқиши ҳам кўп жиҳатдан техник ва тактик тайёргарлнкка боғлиқ. Амалий машғулот жараёнининг муайян даврларида тайёргарликнинг бу томонлари кўп жиҳатдан бир-бирига анча ўхшаб кетишини кейинроқ кўрамиз.
Худди ана шундай мустаҳкам ўзаро боғлиқлик тайёргарликнинг бошқа қисмлари ўртасида ҳам мавжуддир. Шу муносабат билан маънавий иродавий тайёргарлик айниқса катта аҳамият касб этади, чунки у спортчининг умуман ўз фаолиятига муносабати қандай эканини кўрсатади.

Достарыңызбен бөлісу:
1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет