3. Команда ва унинг ривожланиш босқичлари
Команда - мехнат жамоаси(гуруҲи)нинг энг мукаммал шакли. Бугунги кунда жипслашган команда барча поғона менежерларига хос муваффақиятли бошқарув кафолатидир.
Аввало, команда” тушунчасини кўриб чиқиш керак. Таркиби унча катта бўлмаган (5-7, камроқ ҳолларда 15-20 кишигача) гуруҳ команда деб аталади. Унинг аъзолари мақсадлар, қадриятлар ва биргаликдаги фаолиятни амалга оширишга умумий ёндашувда ҳамфикр бўлиб, бир-бирини тўлдириш малакасига эга; пировард натижа учун жавобгарликни бўйнига олади; гуруҳ ичидаги у ёки бу рольни бажариши, функционал-роллар алоқадорлигини ўзгартира олиши мумкин; ушбу бирликка гуруҳга) тегишлиликни ўзаро белгилай оладилар. Командалар кўпинча аниқ масалаларни ечиш, лойиҳаларни амалгаоширишучуняратилади.
Кўплаб етакчи ташкилотлар команда бўлиб ишлашнинг афзалликларидан фойдаланадилар. Хусусан, Microsoft компанияси фаолиятининг ҳайратланарли муваффақиятларидан бири икки ўн йилликдан кам вақт ичида ўз бозор нархига кўра General Motors компаниясидан илғорлаб кетишидир. Бунинг сабабларидан бири ишда аниқ вазифаларни бажариш учун тузилган командалардан фойдаланиш деб хисобланади. Айни вақтда ходимларга ўзига хослик ҳиссига содиқ қолиш имкони берилади.
Команда муайян вазифаларни бажариш: қатнашчилар таркиби, улар эгаллаши зарур бўлган кўникма ва маҳоратлари рўйхати, бажариладиган ишнинг муддати ва раҳбарият тарафидан командани назорат қилиш даражасини белгилаш учун ташкил қилинади. Шу билан бирга, команда иши қатнашчилари фақат қатор қўшимча шартларга риоя қилган тақдирдагина самарадорликни намойиш этишлари мумкин. Биринчиси - команда аъзоларининг командага бирлашиб ишлашдан маълум даражада қаноат ҳосил қилиши. Иш, ўз хусусиятига кўра, қанчалик мураккаб бўлса, қатнашчиларнинг мамнунияти шунчалик юқори бўлиши шарт. Бу эса ҳар қандай ижтимоий алоқа-аралашувда одамлар команда сафига киришда нимадан воз кечишлари, эвазига нимани қўлга киритишларини мувозанатга келтириш учун интилишларига боғлиқ. Иккинчи шарти - команда аъзолари рол(позиция, топширифарининг улар қўшган хисса ва топилмалари тенг келишини таъминлай оладиган шаклда тўгри тақсимланиши. Команданинг ҳар бир аъзоси ўз вазифа ва хатти-ҳаракатлари санаб кўрсатилган махсус ролни бажаради. Шунга кўра, команда бўлиб ишлашда кўпинча турли маълумот, ихтисослик ва тажрибага эга мутахассислар талаб қилинади. Бунда команда аъзолари ўхшаш маҳорат ва хислатлар: шахсий ижобий қирралар, гуруҳ бўлиб ишлаш лаёқати, шахслараро муносабат кўникмалари, биргаликда фолият олиб бориш истагига эга бўлишлари шарт.
Командани шакллантириш, ривожлантириш қуйидаги тўрт босқичдан иборат.
Биринчи босқич - мослашиш . У ахборот алмашиш ва вазифалар тахлили, гуруҳ аъзолари томонидан уларни ечишнинг энг мақбул усулларини излаш билан характерланади. Шахслараро алоқалар эҳтиёткорона тусда бўлиб, диада(иккилик)лар пайдо бўлишига олиб келади, гуруҳ аъзоларининг бир-бирларининг хатти-ҳаракатлари табиатига нисбатан йўналтирилганлигини текшириш ва тобелик даври ҳамда гурухда ўзаро мақбул ахлоқни излаш бопшанади. Команданинг барча аъзолари бирга тўпланганда сергакланадилар. Команда ишининг самарадорлиги паст бўлади.
Иккинчи босқич - -ғуруҳлашув ва кооперациялашув”. Бу босқич гуруҳ аъзолари шахсий мотвациясининг гуруҳ фаолияти мақсадларига мос келмаслиги оқибатида уларнинг вазифа моҳиятидаги талабларга қаршилик кўрсатиш хусусияти билан ажралиб туради. Бу эса кичик гурухдарнинг ташкил топиши ва шу кичик гуруҳлар сатхида ўзини англаш шаклланишига олиб келади. Бироқ улар бошқа кичик гурухдар билан ўзаро алоқа-аралашувга киришмасдан масалалар самарали ҳал этилмаслигини тез тушуниб етишади, бу эса бутун гуруҳ учун умумий бўлган меъёрлар шаклланишига олиб келади.
Учинчи босқич - фаолиятни меъёрлаштириш”. Бунда гуруҳга оид алоқа-аралашув тамойиллари шаклланади, гуруҳ ичи коммуникацияси ёки жамоа фаолияти соҳаси меъёрлаштирилади. Бироқ гуруҳлараро хатти-ҳаракатларда фаоллик кўрсатилмайди. Жипслашган гуруҳнинг ажралиб чиқиши жараёни гуруҳ ўз мақсадларига ўралашиб, худбин бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
Тўртинчи босқич - вазифа бажариш”. Унга қарорлар қабул қилиш ва уларни муваффақиятли амалга ошириш босқичи сифатида ёндашиш мумкин. Вазифа ва роллар алоқадорлиги ролларга оид командаларни тузиш билан боғлиқ. Улар ёрдамида гуруҳ масалалари ҳал этилади. Гуруҳ зиддият келиб чиқиши ва бартараф этилишига йўл беради, масалаларни ҳал этишга турлича ёндашувларни тан олади. У командаларга хос юксак ижтимоий-руҳшуносик етуклик даражаси, бирликка эга.
Анъанавий меҳнат жамоаси (гуруҳи) билан команда ўртасида жиддий фарқлар мавжуд.
Замонавий шароитларда командага бирлашиб ишлаш усуллари, яъни ташкилотда гуруҳга оид ўз-ўзини бошқариш ва яккабошчиликни бирга қўшиб олиб бориш энг юқори ва самарадор шакл ҳисобланади. Гурухдар унинг айрим аъзоларига нисбатан камроқ ғоялар ериши, бундан ташқари, бордию, яхши ғоя кўпчиликка тушунрали бўлмаса ёки у кўпчилик манфаатларига зид келса, гуруҳ уни қабул қилмаслиги мумкунлигини тадқиқотлар кўрсатди.
Шунга қарамай , гуруҳ кўпроқ: тўлиқ ишланган, атрофлича ўз баҳосини топган, жавобгарлиги юксак, энг яхши ғояларни ўртага ташлайди.
Достарыңызбен бөлісу: |