Карантин инфекциялар



жүктеу 105.31 Kb.
Дата19.07.2016
өлшемі105.31 Kb.
КАРАНТИН ИНФЕКЦИЯЛАР.

Карантин (quaranta giorni – 40кун) эпидемик учокдан инфекциянинг таркалиши ва учокни узини ликвидацияси учун утказиладиган системали чора тадбирлардир. Биринчи марта карантин италияда xiv асрда 40 кун мобойнида улат касаллиги хавфи булган туманлардан келган кемаларни ушлаб колиши билан бошланган. Кейинчалик карантин бошка инфекциялар билан курашишда хам кулланила бошланди.

Xix асрда улат, вабо, чечак, тошмали тиф, сарик иситма касалликларини таркалишини олдини олишда карантин чоралари буйича биринчи халкаро битим тузишга харакат килинди. Бу масалага бағишланган биринчи халкаро конфиренция 1857–йил булиб утди.

Улат, вабо, чечак, тошмали ва кайталама тиф касалликларни олдини олиш ва йукотиш буйича кушма канвенция тузилди.

Воз нинг 23 – ассамблеяси (1970) бу гурух касалликларидан тошмали ва кайталама тифни олиб ташлаб урнига сарик иситмани киритди.

Асримизнинг 80 – йиллари охирида бу гурухдан чечак хам олиб ташланди, чунки бу инфекция ер куррасида умуман йукотилган хисобланади. Хозирги кунда бу инфекциялар конвенцияланган ёки халкаро конунлар билан тартибга солинган инфекциялар дейилади.

Бу гурух инфекциялар учун куйдаги белгилар характерланади: улим хавфи юкори булган оғир инфекциялар (30 – 85%) ва эпидемия ривожланиши имконияти. Карантин чора – тадбирлар маъмурий – санитар (кириш ва чикишдан воз кечиш хат, посилкаларни кабул килишни такиклаш, чегараларни вактинча ёпиш) ва медикосанитар (ахолини курикдан утказиш, обцервация, изоляция, эмлашлар).

Карантин касалликлар ичида энг хавфлиси вабо, улат, чин – чечакдир.

Вабо.

Вабо хозирги кунда актуал карантин инфекция хисобланади. Масалан, 1994йил украинада 300дан ортик киши вабо билан касалланган. Масквада вабо руйхатга олинди.



Эпидемиологияси. Вабо билан касалланишни куйдаги давирларга булиш мумкин: 1 – даври кадимда бошланиб 1817йилгача давом этган, эпидемия куринишида булиб, хитой, бирма, хиндистон, цейлон ва индонезия ахолисини камраб олган, лекин бу минтакаларни чегараларида касаллик такалмаган. 2 – 3 даври 1918 йилдан 1923 йилгача бу хиндистон ва атрофдаги мамлакатларда вабо эпидемияси. 4-даври 1961 йилдан сулавеси оролида бошланган пандемия, кайсики 40 малакатларни камраган ва 1970 йилдан вабодан дунёда 11 – 12минг одам халок булган. 80 – 95% кабул килувчилар (болалар ва карияларда купрок) леталлик 40 – 75% дир.

Вабони охирги пандемиясида ахолини миграциясини кучайтиришга эришилган, ахоли зичлиги кескин усиб, айникса ривожланаётган мамлакатларда.



Этиологияси. Касалликни 1883йилда очилган классик кох вибриони ва 1906йилда ажратилган эль – тор вибриони ва 1962 йилдаги охирги пандемияда вабо кузгатувчиси сифатида воз томонидан тасдикланган. Галофибрил вибрионларига боглак булмаган холда куйдаги хусусиятларга эга: грамманфий ишкорий реакцияли мухитда усади, холероген – экзоэндотоксин, 7 антигенга эга булиб, улардан бири термостабил, антибактериал иммунитет хосил килади. Эль – тор вибриомасини мухим хусусияти шундаки у узида муциназани тутиб, атроф мухитга чидамлирок (сувда 13 суткагача), купинча ташувчиликда (25%гача) атипик формалар характерлидир.

Патогинези. Касаллик манбаи – касал одам, вибрион ташувчилар (антропоноз). Соглом одамлар орасида вибрион ташувчилар 2 – 25%ни ташкил килади. Яширин даври 1 – 6 кун. Касал одам касалликнинг 4 – 5 кунларида хавфли булишади. Шу аникланганки, бемор одам бир томчи нажасида 1 млрд. Вибрион бор. Захарланиш йули фекал – ораль. Вибрион ошкозон кислатали тусигидан айланиб утиб, 12 бармокли ичакка тушади (ишкорий мухит, куп пептонлпр), купаяди ва холероген токсинини ажратади. У ингичка ичак эпителийсидаги аденилатциклаза таъсир килиб, шу фермент синтезини оширади. Аденилатциклаза уз навбатада хужайраларда цамф тупланишини оширади, у эса ичак капиллярлари утказувчанлигини оширади. Бошка томондан, холераген ичакдан na реарбсорбциясини ингибирлайди. Бунинг натижасида кучли ич кетиш (кунига 20 – 30 л), кусиш, умумий интоксикация ривожланиди. Организм na, ca, гидрокабонатлар ва хлорни йукотади. Айланиб юрувчи умумий суюклик хажми камаяди. Йукотилган суюклик ва электролитлар урнини хужайра ва хужайралараро суюклик хисобига тулдирилиб, лекин бу тулдириш етарли булмайди. Кон куюклашиб харакат секинлашади, бу эса алмашинув бузулишига ва «нордон» махсулотларни тупланиши – метоболик ацидоз ривожланади. Компенсатор равишда упка вентиляцияси ошиб, со2 ни порциал босими пасаяди, гипокапния бошланади, бундан эса оксигемоглабиннинг денатурацияси бузилади ва тукима гипоксиясига олиб келади.

Вабони клиник – морфологик даврлари (формалари).

Вабони 3 та даври фаркланади: i – даври вабо энтерит – бунда сувсимон стул пайдо булади (суткасига 3 – 10 марта) ii – даври гастроэнтерит – куп мартали кусишлар билан кечади, юз кирралашади, кузи ичига ботади, кул териси буришади (кир ювувчи кули), тана харорати пасаяди. Бу икки давирда морфологик (энтеробиопсия маълумотига кура) катарал яллигланиш манзараси ишкорий фосфатаза, кадахсимон хужайралар гиперсекрецияси, томир эндотелийсининг буниши. Строма лимфоид хужайраларга кушилган равишда кул булмаган нейтровил лейкоцитлар билан инфильтрланган. Электр микроскопда ичак хужайраларини базал кисмини шиши хужайрани апикал томони цитоплазматик органеллаларини бир – бири билан битишиши аникланади. Iii – давр алгид давр. Бунга характерли булиб артериал босимни тушиб кетиши, лейкоцитоз, соэ ни ошиши, ранг курсаткичи 1 гача етишишидир. Бемор 8 – 10% тана массасини йукотади. Бу давр купинча летал якунланади, улган одаи куриниши хар доим «гиппократ юзи», «боксчини холати», «кир ювувчини кули» характерли. Мурда тез котиб колиб кучли тасвирланади 3 – 4 кун ушланади.

Кони куюк, малани желени эслатиб, хамма тукималари курук, корин парда шилликсимон парда билан копланган, ичак ковузгоклари ёпишган, ундаги тартиб гурух кайнатмасига ухшайди, ингичка ичак сероз пардаси тулакон, шиллик кават хам тулакон, сийраклашган варсинкалар хисобига буришган бахмални эслатади. Талок кичрайган, зич, курук, жигарда, миокардда, буйракда дистрофик узгаришлар булади. Лимфа тугунларини гиперплазияси булади. Ингичка ичакда гистологик эпителий эшитилишлар белгиланади.

АСОРАТИ.


Вабони махсус асоратларига ваболи тифоид ва хлоргидропеник уремия хосдир. Ваболи тофоид организм синсибилизацияси фонида ривожланади ва дифтерик колит пайдо булади ва полифератив интрокопиляр гламерулонефрит, терида кизарикка ухшаш тошма булиши мумкин. Хлоргидропеник уремия купинча уткир буйрак етишмовчилигида ривожланади.

Вабода носпецефик узгаришлар хам булиши мумкин, Иккиламчи инфекциянинг кушилиши билан таърифланади. Купинча учокли зотилжам кузаталади.

УЛАТ.

Эпидемиология: Биринчи марта эрамиздан аффалги 224 йилда Хитойда ёзилган. Одамзот 3 та улат пондемиясини бошдан утказган Биринчиси эрамизнинг VI асрда булган (юстинли улат номини олган), иккинчиси эрамизнинг XIV асрида. Улат «кора улим » номини олди. Бу давирда бу касалликдан тахминан 50 млн одам халок булган, бу Европпа ахолисининг 3 тасидан биридир.

Учинчи эпидемия XIX асирда булиб, тахминан 12 млн одам халок булган.

Улатнинг охири эпидемияси Россияда 1911 – 1912 йилларда руйхатга олинган. Бу эпидемияда рус олимлари Д.С.Самойлович, Г.Н.Минх, Е.Н.Высокович, П.Ф.Эйлер касалликни батафсил урганишди., биринчи булиб улат манбаи туялар эканлиги аникланган.

Хозирги кунда бизнинг мамлакатимизда улатнинг споравий холатлари овчиларда ва эпидемик район ахолиларида кузатилади. Африкада 1955 йили улатнинг 3 куриниши руйхатга олинган, Лотин Америкасида 5–га якин, Хиндистонда 1994 йилда улим билан тугайдиган летал холат кузатилган.



Этиологияси: Улат таёкчалари 1894 йили А.Иерсин ва С.Китасатолар томонидан очилган. Бу таёкча харакатчан, грамманфий, биполяр, киздирилганда халок булади. Атроф мухитга чидамсиздир.

У куйидаги хусусиятларга эга: Фибринолизин ва гиалуринидаза ажратади., Фагацитларда яшайди, антиген таёкчаси узини хусусятлари билан одам организмига микроорганизм тушганда иммун ваколатли система ёмон ташийди, гемморагик септисемияни чакиради.



Патогинези: Улат манбаи булиб кум сичконлар, юмронкозиклар, каламушлар ва бошка кемирувчи хайвонлар, туялар, мушуклар. Хайвонлврдан улат бургалар чакканда утади ва уларда купаяди. Одамдан хаво томчи йули оркали юкади. Бу йул юктуриши эпидемия пайтида кузатилади.

Улат – типик антропаноз. Яширин даври 3 – 5 кун.

Бургалар чакканда микроорганизмлар лимфоген равишда лимфа тугунларига таркалади ва бу ерда яллигланиш ривожланади (лимфоденит – бирламчи бубон). Улат таёкчалари хусусятларига кура (фибринолизин, гиалоринидаза тутиши, кузгатувчи антиген одам антигенлигига якинлиги) туфайли инфецияни лимфоген ва гемотоген генерализацияси содир булади. Иккиламчи ва учламчи бубонлар келиб чикиб, геморогик септицемия ривожланади, бунда яллигланиш сероз геморагик типда булади.

Хозирги кунда улатнинг булбон, тери, бирламчи – упка ва бирламчи септик формалари тафовут килинади.



Булбон формаси. Бургалар чаккан жойга нисбатан регионар лимфа тугунларда уткир лимфоденит ривожланади; лимфа тугунлари блчамлари буйича катталашади, спайкали, олдинига зич, огрикли, устидаги тери коплами кизаради, кейинчалик уларнинг йиринглаши ва ярага айланиши (касалликнинг 5 – 10кунларида). Микроскопик уткир – сероз геморагик яллигланиш, шиш, лимфа тугунлари синусларида куп микдорда микроорганизмлар, тугун тукимаси некрозланади ва некрозга жавоб тарикасида атрофдаги тукималарни йирингли эришини юзага келишини куриш мумкин.

Яхши сфатли кечганда жараён склероз билан тугайди (массиф деформацияли чандик). Одатда инфекциянинг генерилизацияси пайдо булади (лимфоген ва гемотоген табиатли). Узгаришлар худди бирламчи булади. Талок тезда катталашади, пульпани куп яллигланиши некроз учоклари ва микроцитар инфилтрация аникланади. Упкаларда иккиламчи улатли пневмония (зотилжам) ривожланади. Сериз – геморогик учокли аралаш бронхопневмония манзарасида куп микдорда кузгатувчилар эксудатда аникланади. Зотилжам майдони кулранг – сарик – кизил рангла, зичлашган, кесмала шиллик кизилрок юзали ва майдонларда кон куйилишлар фибринозли плеврит кузатилади.

Иккиламчи улатли зотилжам хар 10 – кузатмаларда ривожланади. Зотилжам улатли беморларда атрофдагилар учун хатарлидирлар. Эпидемияни янги ривожланиш даври бошланади. Жигарда, буйракларда ва юракларда дистрофик узгаришлар келиб чикади.

Тери формаси. Бу форма бубонлидан бирламчи аффектлилиги, одатда кул – оёкларда булиши билан фаркланади. У «улат фиктенаш» ёхут улатли геморрагик карбокул тарзида кечади.

Узгаришлар регонар лимфа тугунларида ва бошка аъзоларда улатнинг бубонли формаси билан аналогикдир.

Бирламчи – упкали улат. Хаво – томчи йул оркали юкади. Касаллик 2 – 4кун кечади. Юкори харорат, куп микдорда балгам ажралиши, кайсики тезда конли булади, яккол кафас кисилиши характерлиди. Бу формада улим 100%. Учокли ёки булакчали пневмония билан плеврани фибриноз яллигланиши ривожланади.

Упкадаги учок ацинардан то булакчали улчамга, кулранг – кизил рангга эга. Упкалар зич консистенсияли, кесим юзаси шиллик. Упкаларни микроскапик текширганда сероз геморрагик яллигланиш, кон куюлишлар, некроз учоклари, бронх ва трохеяда уткир катарал яллигланиш аникланади. Бу беморларнинг терисидан куп микдордаги кон куйилишлар булади. Жигар, буйраклар ва юракда яккол дистрофик узгаришлар куринади. Умумий огир интоксикация кузатилади. Бирламчи упкани улатли бемордан юктирган одада худди шундай форми ривожланади.

Бирламчи септик форма.

Сепсис (септицемия) манзарасини эслатади, махсус узгаришларга эга эмас. Бактериоскопик ва ьактериологик текширувлар ёрдамида куйилади. Ксаллик давомийлиги 1 – 2кун. Бу формада улим 100%.

ЧИН ЧЕЧАК.

Чин чечак – уткир юкумли контагиозли вирусли касаллик, терини, упкаларни, камдан – кам бошка аъзоларни шикастлаши билан характерланади.

ВОЗ маълумотларига кура, чечак ер шарида бутунлау тугатилган, бирок бу вирус бутунлай харбий курол аслахаларида бактериологик курол сифатида сакланади.

Этиология.

Чечак кузгатувчилари РНК – сакловчи диаметри 210ммк ли йирик вирусдир. У майда кокк гурухли куринишга эга булиб, эпителиал хужайралар цитоплазмасида жойлашгандир. (Пашен таначалари)

Худди шу хужайраларда йирик цетоплазматик киритмалар – Гуаринер таначаси аникланиб, у катъий спецефик табиатлидир. Шуни билиш керакки чечак вируси паст ва юкори хароратга, куритишга чидамли булиб, аммо куёш нури ва турли дезинфекцияловчи эритмалар тасирида инактивацияланади.

Патогинези.

Касаллик манбаи булиб одам ёки одамсимон маймунлар хисобланади. Чечак типик антропаноз. Юкиш йули хаво – томчи ёки контакт йулидир. Кириш дарвозвси булиб юкори нафас йуллари хисобланади.

Вирус шмллик каватлардан утиб. Бронх ва трахеяни лимфоид тукимасига утиб, у ерда купаяди ва бундан кейин конга утиб – бирламчи веримия келиб чикади. Бу тукима хужайраларида (эпидермис ва шиллик кават эпителийси) купаяди, уларда узгариш чакиради (экзантема, энантема) ва кайта конга тушади. Иккиламчи веремия келиб чикади. Веремия натижасида куп аъзо ва тукималар улардан айникса тери ва упкалар шикастланади.

Клиник – марфологик формалар


Чин чечакнинг 3та формаси тафовут килинади:

  1. Вариолоид – енгил форма.; улим 1 – 3%ни ташкил килади.

  2. Пустуллез – уртача огирликда; ёйилган; улим 15%ни ташкил килади.

  3. Геморрогик – огир – чечакли пурпура.; Пустулез геморрагик ёки кора. Бу формада улим 100%ни ташкил килади.

Паталого – анатомияси.

Чин чечакда юкори нафас йулларининг тери ва шиллик каватлари купрок узгаришларга учрайди. Айникса куп тошма юз терисида, бошнинг сочли кисмида, буйин, кукрак, оркага, кулларга тошали. Макроскапик олдинига кизил доглар, кейинчалик кумуш – кизил ранга айланади, ундан везикула хосил булиб, атрофи яллигланишли кизил хошияли булади.

9 – 10 кундан визикулалар пустуллаларга айланиб, кейинчалик усти куриб кучиб тушади. Тери кучиб тушгандан кейин ок гохида кизил дог колади.

Вариолоид купинча разеол тошма куринишида булади. Баъзида тошма тошмайди. Микромкапик терида тулаконли кон томирлар, периваскуляр лимфогистоцитар иньфилтрация, дерма шиши аникланади.

Гохида эпидермисни усувчи катлами (мальпигия)да вакуолизацияни битта яримта везикулани шакилланиши билан куриш мумкин. У сероз суюклик билан тулган ва гохида йиринглашни тасдиклаши мумкин. Купинча бу форма ревакцинацияланган одамда кузатилади.

Пустулез форма. Эпидермисни усувчи катлами хужайраларининг гидропик дистрофияси билан характерланади. Кайсики у балонли дистрофия ёки эпидермисни «балонли дегенерацияси» билан аникланади.

Балонли дистрофияли хужайралар кушилиб, пуфаклар хосил булади, эпителиал хужайраларни огир камераларда ажратилган. Аввалига бу хосилалар папула куринишида, кейинчали эса везикула ва йирингчалар – пустулалар. Кайсики турли улчамдаги чандиклар зарарланиши чукурлигига боглик равишда хосил булади.



Геморрагик форма. Папула ва пустулаларга кон куюлишларини кушилишлари билан характерланади. Тетини шишиши ва кон куюлиши билан кечади. Терида майда, йирик догли кон куюлишлар, консимон суюклик билан тулган пуфакчалар пайдо булади, кайсики улар ёрилиб, терини кон окишли дефекти нуксони хосил булади.

Умумий интоксикация яккол намоён булган.

Улатли пурпура. Чин чечак формаси булиб, уткир сепсис (септицемия)дек кечиб, мухим клиник эпидемиологик ахамиятга эгадир.

Чин чечакда умумий узгаришлар асосан упка тукимасила, тухумларда, суяк кумигининг эпифиз кисмида йирингланиш билан кечувчи некроз учокларини пайдо булишидир. Паренхиматоз аъзоларда оксилли ва ёгли дистрофия руй беради. Иммун компитент системасида (талок, лимфа тугуни), лккол ривожланган гиперплозил, майда некроз учоклари хосил булиши хам мумкин.



Асоратлари.

Шох пардани бузилиши биланкечувчи пустулез конъюктивит ва шапкурлик, ошкозон – ичак тракти ярали некротик узгаришлар, урта кулок шикастланиши натижасида карлик, упка абцеси ва гангренасм. Терида флегмона ривожланиши хам мумкин.



Улим. Чечакли беморларда умумий интоксикация, сепси асоратлар натижасида келиб чикади.


©dereksiz.org 2016
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет