сабаблари хусусида сўз юритилган ва ўзбек тилшунослигида сўз ясалишига
11
қоида ва категориялари ҳам иштирок этади. Аммо юзага келган ҳосила
маънолар тўлалигича лексикология ихтиёрида бўлади. «Сўз ясалиши»нинг
туркологиядаги аввалги тадқиқотларда, рус тилшунослигида, қолаверса,
ўзбек тилшунослигида морфология таркибига киритилишида ҳам узоқ
йиллар давомида шу жиҳатлар асос бўлган. Шу билан бирга, сўз ясалиши
тилшунослик таркибида ўзига хос қонун-қоидаларга бўйсунадиган жараён
сифатида иштирок этади ва бу ўзига хосликлар унинг алоҳида соҳа сифатида
шаклланиши ҳамда яшашига асос бўлади.
Академик А.Ҳожиев сўз ясалишининг асосий усуллари сифатида
лингвистик адабиётларда қайд этилаётган қуйидаги: 1) семантик (ёки лексик-
семантик), 2) фонетик, 3) синтактик-лексик, 4) аффиксация, 5) композиция,
6) аббревиация усулларини санаб ўтади ҳамда улар орасида аффиксация ва
композицион усуллар асосий усуллар эканлигини айтади ва бошқа туркий
тилларда сўз ясалиши ўрганилган лингвистик адабиётларда сўз ясашнинг
иккитадан еттитагача тури мавжудлигини кўрсатади
5
. А.Ғуломов ҳам
ҳозирги ўзбек тилида сўз ясашнинг кенг қўлланадиган энг унумли ва етакчи
турлари сифатида аффиксация ва композицияни кўрсатган эди
6
. Таъкидлаш
жоизки, А.Ҳожиев 2007 йилда нашр эттирган китобида ўзбек тилида сўз
ясашнинг асосий усуллари сирасидан композиция усулини чиқариб
ташлайди, ўзбек тилидаги мавжуд қўшма сўзларнинг аксарияти композиция
усули билан ясалмаганлигини таъкидлайди
7
. Аммо ўзбек тилининг
мустақиллик даврини кузатишдан маълум бўлмоқдаки, бу тилда композиция
усули билан янги сўзлар ҳосил қилиш фаол давом этмоқда.
Сўз ясаш усулларининг қандай тасниф этилишидан қатъий назар, бу
ўринда бизни, мавзуга алоқадорлик нуқтаи назаридан, синтактик-лексик усул
қизиқтиради. Сўз ясалишининг бу тури моҳиятида муайян эркин
бирикманинг тил тарихий тараққиёти давомида ягона лексемага айланиши
туради, синтактик бирликдан лексик бирликка ўтади, усул номидаги
синтактик – эркин бирикмани, лексик – юзага келган қўшма сўзни
билдиради, бу лексемалашув ҳодисасининг намоён бўлиш механизмидир.
Масалан, сўз боши, эллик боши, юз боши, минг боши эркин бирикмаларининг
грамматик алоқани йўқотиб, қўшма сўзга айланишидир. Ўз навбатида,
мазкур қўшма сўзларнинг лексемалашувга тортилиш жараёнлари бир пайтда
юз бермаган. Элликбоши, юзбоши, мингбоши кабилар сўзбошига нисбатан
бир қадар аввалроқ рўй берган бўлса, йилбоши сўзига нисбатан сўзбоши
бирлигининг лексемалашув жараёнига тортилиши олдинроқ юз берган. Ўрни
келганда шуни ҳам қайд қилиб ўтиш лозимки, айрим лексемалашган
бирликлар муайян бир матнда атайин ҳам лексема, ҳам бирикма шаклида
қўлланиши мумкин. Масалан, қиёсланг: Дарҳақиқат, Наврўз ҳижрий-
Достарыңызбен бөлісу: