Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет16/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
16
Аммо-лекин пули кўп. Бошқасини кўрсат. 
Э р к и н. Хўп дедим-ку. Ўзим ҳам бўлмасов, деб ўйлаган эдим-а. Мана, бошқасини 
кўрсатаман. 
Экранга вслосипед миниб кетаётган олтмиш ёшлардаги хотин сурати туширилади. 
Анзират хола. Ҳамманглар танийсизлар. Велосипед пойгасида хотин-қизлар орасида 
биринчи ўринни олиб, чемпион бўлган. Ҳозир аёллар ўртасида республика велосипед пойгасига 
тайёргарлик кўряпти. Ҳар куни кечқурун соат олтидан кейин катта тош йўлда машқ қилади. Эри 
йўқ. Ажрашган. 
Б а ҳ р и. Қўй, бунақалар дадамга тўғри келмайди. Икки кунда адойи тамом қилади. 
Ғ а н и. Дарров йўққа чиқарманглар-да. Ўйлаб кўриш керак. Ҳозирча рўйхатга киритиб 
қўяверинглар, ўйлашиб кўрамиз. 
Н а з м и. Вой, савил, шунга кўнгиллари кетганга ўхшайди. Ҳой, дада, ўйлаб гапиряпсизми? 
Агар шуни оладиган бўлсангиз, бу уйларга ўт қўйвораман. 
Ғ а н и. Мунча шошасан. Оламан деяётганим йўқ-ку. Ниҳояти рўйхатда туратурсин, дедим, 
холос. 
Р а ҳ и м а. Ҳа, рост, шунақа дедилар. Майли, бошқасини кўрсатақол. 
Э р к и н. Хўп, дедим-ку. 
Экранга чўмилиш кийимидаги олтмиш ёшлардаги хотиннинг ҳовуз бўйидагн толга суяниб турган тасвири 
туширилади. 
Бу аямизни бутун қишлоқ, бутун район, ҳатто областда ҳам Морж ая дейишади. Қумрихон 
ая қирчиллаган қиш чилласида ҳам ҳовузнинг музини тешиб чўмилади. Совуқ забтига олган
тарновларга муз осилган, асфальт йўллар ойнадек йилтираб муз бойлаганда, одамлар пўстинга 
ўралиб юрганда бу Морж ая каналда чўмиладилар. Баъзан маҳалла ҳовузидаги музни лом билан 
тешиб, ичига тушиб ўтирадилар. Ёшлари олтмишда. Икки қиз, бир ўғиллари бор. Неваралари 
ҳам рўзғорли бўлиб кетган. Каттакон ҳовлида бир ўзлари турадилар. Бир сигир, тўрт қўйлари, 
ўн олтита товуқлари бор. 110 сўм пенсия оладилар. Кассада ҳам унча-мунча пуллари бор. 
Социал таъминот министрлигидан йилига бир марта марказий курортларга путёвка беришади. 
Қора денгиз ҳамда Болтиқ денгизларида чўмилиб, баданларини офтобда қорайтириб келадилар. 
«Огонёк» журналининг муқовасида рангли суратлари чиққан. Ана шундан бери бутун дунёдаги 
чоллардан ошиқона хатлар келиб туради. Область бўйича қишда музни тешиб чўмиладиган 
морж хотинлар секциясига бошчилик қиладилар. Яхши дутор чертадилар. Ялла айтишда бу аяга 
тенг келадиган қўшиқчи йўқ. Йилда бир-икки марта радиода шу ая айтган қўшиқлардан 
эшиттириб туришади. 
Ғ а н и. Шуни ёзиб қўйинглар. 
Б а ҳ р и. Ёқмай ўлсин. Сизга тегармиди. Не-не қўшқават белбоғ бойлаган чолларга 
тегмаган, сизга тегармиди. 
М а х с у м. Ҳозирча ёзиб қўятуринглар. 
Н а з м и. Вой, қўйинглар. Қишда ҳам дадамларни музда чўмилтириб васпалиний локки 
қилиб қўяди. 
Қ у д р а т. Э, ўрганиб кетадилар. 
М а х с у м. Яхши бўлади. Ҳар куни эрталаб лунги кўлтиқлаб ҳаммомга бориб юрмайдилар. 
Ёзиб қўй рўйхатингга. 
Ғ а н и. Ҳар куни эмас-э.., ёшим кетиб қолган. 
Н а з м и. Мунча кампир танлайсизлар? Дадамга номига хотин бўлса бўлди-да. 
Ғ а н и. Оғзингга қараб гапир. Э, эси йўқ. 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет