www.ziyouz.com кутубхонаси
9
М а х с у м. Ўзинг тушунтир, хотин. Келинпошшанинг маҳалласидан-да. Ўзингиз
тушунтиринг, келин. (Раҳимага қарайди.) Тилим келишмаяпти.
Р а ҳ и м а. Боя мен айтган Ориф сариқнинг қайнонаси эрга тегиб кетипти.
Ҳамма бир-бирига ҳайрон қараб қолади.
Ғ а н и. Шуни ҳам худо кўп кўрди-я. Олғирлар илиб кетишипти-я!
Ғ а н и хўл кийимлар солинган тоғорани кўтариб, кўча эшиги томон юрабошлайди.
Н а з м и. Ҳа, қаёққа? (Севиниб.) Куёв тўра?
Ғ а н и. Автобус истансасига. Ўша ерда кир юваман. Аҳволимни бутун қишлоқ, бутун район,
бутун область билсин.
Э р к и н. (Кесатиб). Кўчада кир ювишингизни чет эл радиосида ҳам гапириб қолишса
керак. Бу ишингиз — ғирт хато.
Қ у д р а т. Катталарнинг гапига аралашма, деб неча марта айтганман. (Дадасини орқасидан).
Ҳой, дада, бизни шарманда қилманг. Ҳой, дада...
Гапи оғзида колади. Ғ а н и кўчага чиқиб кетади. Ҳамма жнм, фақат Назми хурсанд.
Парда.
Иккинчи парда
ИККИНЧИ КЎРИНИШ
Яна ўша ҳовли. Чорбоққа очилган эшикдан лимонхонанинг ич томони кўриниб турипти. Ғуж-ғуж лимонлар
кўзга ташланади. Р а ҳ и м а ҳовли супуряпти. Томда, чердак эшигидан Э р к и н нинг боши кўриниб қолади. У
ниманидир қидиряпти. Эшикдан Б а ҳ р и киради.
Б а ҳ р и. Яхши ўтирипсизми, келинпошша. (У ёқ-бу ёққа қараб). Дадам кўринмайдиларми?
Р а ҳ и м а (у билан кўришаркан). Сартарошга кираман, ҳаммомга тушаман, деб, сочиқ
қўлтиқлаб чикиб кетгандилар.
Э р к и н (чердак эшикчасидан бошини чиқазиб). Ойи, ойи, манави нима? (Ҳовлига бир
бойлам қоғоз ташлайди.)
Р а ҳ и м а. Нима бало экан? (Қоғоз бойламининг чангини қоқиб оча бошлайди.) Эски-туски
қоғозлар-ку.
Б а ҳ р и. Ҳовлининг васиқаларидир-да. (У ҳам қоғозларни титкилаб.) Қудратнинг фронтдан
ёзган хатларимасми?
Р а ҳ и м а. Укангизнинг хатлари учбурчак букланган бўларди. Ҳаммасини пачка-пачка
қилиб, ипга бойлаб, сандиққа солиб қўйганман. Бу бошқача хатларга ўхшайди.
Б а ҳ р и (бир хатни қўлига олади). Вой, ўлсин, лотинча ёзилган-ку. Кўринг-чи, сиз эскича
ўқигансиз, биларсиз. (Қоғоз орасидан бир сурат ерга тушади. Шошиб уни олади ва тикилиб
қолади.) И-и-й-я. Ё тавба! Манавиниси дадамлар-ку!
Р а ҳ и м а (у ҳам суратга тикилиб). Вой, рост. Жуда ёш пайтлари экан. Ёнларидаги ким
бўлди? Ойдек нарса экан. Қош-кўзлари попукдек. Бурнилари чимчилаб қўйгандек. Қаранг-а,
икковлари бошларини бошларига тегизиб тушишган экан.
Б а ҳ р и. Шошманг, шошманг. Пешоналари, ияклари кўзимга жуда таниш кўриняпти.
Р а ҳ и м а. Э, ўлсин. Анави Зумрад кампир-ку.
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |