Махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет2/7
Дата10.01.2023
өлшемі1.09 Mb.
#468288
1   2   3   4   5   6   7
Konferinsiya 13-14 05 2022 СамДУ

 
 
ISBN 978-9943-8180-9-5 
© СамДУ нашриёти, 2022

 Самарқанд давлат университети,2022 й. 



КИРИШ СЎЗИ 
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида миллий 
иқтисодиётларда юзага келаётган таркибий ўзгаришлар ҳамда хўжалик 
субъектлари фаолиятида инновацион жараёнларнинг жадаллашиши 
замонавий ижтимоий-иқтисодий тизимлар ривожланишининг ўзига хос 
хусусиятларини ифодалайди. Глобаллашув жараёнининг чуқурлашуви 
ва илмни кўп талаб қилувчи технологияларга асосланган ишлаб 
чиқаришнинг устувор ривожланиши ҳар қандай мамлакатнинг 
иқтисодий ўсиши ва турмуш сифати ошишининг зарурий шарти 
инновацион фаоллик билан белгиланади. Инновацион фаоллик, ўз 
навбатида, давлатнинг иқтисодий ва илмий-техник имкониятлари, 
унинг инновацияга оид сиёсати ва салоҳияти, шунингдек, жамиятнинг 
маънавий ҳолатига боғлиқ. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ўз нутқида 
таъкидлаганларидек, «...барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим 
гарови – рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги 
халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит 
салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобланади»
1
. Шунга кўра, ҳозирги 
вақтда республикамизда иқтисодий ривожланишнинг анъанавий 
ресурсларга асосланган моделининг ягона муқобил варианти бўлиб, 
инсонларнинг интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланишга 
йўналтирилган инновацион жараёнлар самарадорлигини ошириш 
стратегиясини реализация қилиш ҳисобланади. 
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча иқтисодиёт соҳалари ва 
тармоқларида илғор технологияларга асосланган инфратузилмани 
яратиш, хусусан, кластер тизимини қўллаб-қувватлашга жиддий 
эътибор қаратилмоқда.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва 
диверсификация қилиш, маҳсулотни қайта ишлаш саноатини 
ривожлантириш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида 
иқтисодий соҳада фаолият юритишнинг янги тизими – кластер усули 
жорий этилди. 
Иқтисодиётда рақобатбардошликни аниқлаш ва ошириш бўйича 
кластерли ёндашувнинг асосчиси, Гарвард бизнес мактаби профессори 
Майкл Портернинг фикрига кўра, “маълум бир мамлакатда кластерлар 
қанчалик ривожланган бўлса, аҳолининг турмуш даражаси ва 
компанияларнинг рақобатбардошлиги шунчалик юқори бўлади”. 
Демак, мамлакат иқтисодиётини кластерларга асосланиб 
ривожлантириш ишлаб чиқаришда синергетик самарага эришиш ҳамда 
рақобатбардошликни 
ошириш 
имконини 
беради. 
Ўзбекистон 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020 



иқтисодиётида кластер усулининг жорий этилиши кўп босқичли 
тизимни шакллантиради. Бунда маҳсулот (хизмат)лар ишлаб 
чиқаришнинг барча жараёнларида, яъни хомашёдан тайёр маҳсулот 
ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларга комплекс ёндашув 
қўлланилади. 
Кластер 
тизимида 
иқтисодий 
муносабатлар 
ривожланишида 
ўз 
ҳиссасини 
қўшаётган 
субпудратчилар, 
таъминотчилар, 
илмий-тадқиқот 
марказлари 
ва 
таълим 
муассасаларининг рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. 
Таъкидлаш керакки, кластер ёндашувида тадбиркорлар, давлат 
органлари, 
инновацион-инвестицион 
фаолият 
субъектларининг 
фаолиятларини бирлаштиргандагина рақобат курашида сезиларли 
натижаларга эришиш мумкин. Кластер тизимини ривожлантириш 
инновацион иқтисодиётда истиқболли муҳим йўналиш ҳисобланади. 
Унинг ривожланиши ҳудудлар иқтисодиётининг самарадорлиги ва 
рақобатбардошлигини ошириш эвазига синергетик самарага эришиш 
имконини беради. 
Мазкур 
халқаро 
илмий-амалий 
конференция 
айнан 
университетнинг 
иқтисодиёт 
йўналишидаги 
илмий-тадқиқотлар 
доираси амалга оширилмоқда. Конференцияни ўтказишдан мақсад – 
кластерлар фаолиятида юзага келадиган тизимли муаммоларни ҳал 
этиш, давлат бошқаруви органларида ишлаб чиқариш кластерлари 
манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юқори қўшилган қийматга 
эга маҳсулотни экспорт қилиш ҳажмини кенгайтириш, хом ашё базаси, 
кластерлар инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, кластерлар ва 
хўжалик субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, 
иқтисодиёт тармоқлари, хусусан, хизмат кўрсатиш соҳасини 
ривожлантириш каби муаммолар ечимига бағишланганлиги ушбу 
йўналишда илмий муаммоларнинг ечимига қаратилганлиги алоҳида 
аҳамиятга эга. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет