55
Ишчиларнинг жами ишлаб чиқариш ходимлари таркибида тутган улушининг ўзгариши:
А ГВх (ул) = (Ул1 - Ул0) • ГВи°
А л - 0,41 • 3531,8
АГВ (ул) = = -14,5мингсГм
100
Бир ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик маҳсулот ҳажмининг ўзгариши
АГВХ(ГВи) = Ул1 • (ГВ\ - ГВи°)
АГВ (ГВ ) = 79,18• (+703,6) =+557,1 мингсум 100
Бир ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик маҳсулот ҳажми ишчининг иш вақтидан тўлиқ фойдаланиши ва ишчининг бир соатлик иш унумига боғлиқ. Маҳсулот ҳажми, ишчилар сони ва иш кучидан интенсив фойдаланиш натижаси меҳнат унумдор-лигига боғлиқ. Меҳнатни техник жиҳатдан қуролланиш даражаси ишчи кучи меҳнати унумдорлигини ошириш омилидир. Меҳнат интенсивлиги вақт бирлиги ичида яратилган маҳсулот миқдори билан ўлчанади. Унинг даражаси иш вақтидан тўлиқ фойдаланишга боғлиқ. Бир ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик маҳсулот ҳажмининг (ГВи) базис давридан фарқига таъсир этувчи омиллар формула асосида қуйидагича аниқланади.
ГВи = К • Д • ЧВ
бир ишчининг ишлаган кунлари (К) таъсири
А ГВи (к) = (К1 - К0) • Д° • ЧВ°
иш куни давомийлиги (Д) таъсири
А ГВи (Д) = К • (Д1 - Д0) • ГВ°
ишчининг бир соатлик иш унуми таъсири (ЧВ)
А ГВи (ЧВ) = К1 • Д1 (ЧВ1 - ЧВ0)
56
Манба: муаллиф ишланмаси
жадвал. Меҳнат унумдорлигини ошириш резервлари.
Меҳнат унумдорлигининг комплекс таҳлилида бир соатлик иш унумининг ўсиш сурҳатлари ва иш вақтини йўқотиш сабаблари ўрганилади. Бунинг учун ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми унга сарфланган вақт билан таққосланади. Бундай таққослаш натижаларининг қуйидаги вариантлари мавжуд:
маҳсулотни ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфи қисқарган ҳолда маҳсулот ҳажмининг ортиши;
маҳсулот ҳажми ўсишининг меҳнат сарфига нисбатан юқори сурҳатларда ўсиши;
в) меҳнат сарфи ўзгармаган ҳолда маҳсулот ҳажмининг ор-тиши;
г) меҳнат сарфининг қисқариш даражасига нисбатан маҳсулот ҳажми камайишининг секинлашиши.
57
ИИИ-боб. Иқтисодиётни модернизатсия қилиш шароитида меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари 3.1. Иқтисодиётни модернизатсия қилиш шароитида меҳнат унумдорлигини оширишнинг аҳамияти
Меҳнат унумдорлиги - ривожланиб борувчи кўрсаткичдир. У кўпгина сабаблар ва омиллар таъсирида доимий равишда ўзгариб туради. Улардан бир хиллари меҳнат унумдорлиги ошишига ёрдам берса, бошқалари уни пасайтиришга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги даражаси ва ўсишига меҳнат жараёни кечадиган шароит ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шарт-шароитлар қулай бўлса, у ёки бу омилнинг таъсир этишини кучайтиради ёки ноқулай бўлса, бу таъсирни заифлаштиради. Масалан, табиий-иқлим шароитлари қишлоқ хўжалигидаги меҳнат натижаларига ва унинг унумдорлигига жиддий равишда таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш воситаларининг мулкчилик шакллари билан боғлиқ бўлган ижтимоий шарт-шароитлар, шунингдек, ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлган шарт-шароитлар бошқа тенг шароитда ҳам меҳнат унумдорлигига жиддий равишда таъсир кўрсатиши мумкин.
Меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг динамикасига кўпгина омиллар таъсир қилади. Омиллар деб меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлантирувчи кучлар ёки сабабларга айтилади. Улардан айримлари меҳнат унумдорлигининг ортишига ёрдам берса, бошқалари унумдорликнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Омилларнинг биринчи гуруҳига меҳнат воситаларининг самарасини ортиши, меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва меҳнаткашлар ижтимоий гуруҳлари шароитининг яхшиланиши билан боғлиқ бўлган барча тадбирлар киради; иккинчи гуруҳи
табиий шароитларнинг ноқулай таъсир кўрсатиши, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги камчиликлар, ижтимоий шароитдаги салбий элементларнинг таъсир кўрсатиши киради.
Айрим корхона ёки ташкилот даражасидаги омилларни қараб чиққанда, уларнинг ҳаммасини ички ва ташқи омилларга бўлиш мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |