Мавзу: Айланма фондлардан фойдаланиш муаммолари ва уни такомиллаштириш



бет4/28
Дата25.04.2023
өлшемі284.64 Kb.
#472694
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
МЕХНАТ УНУМДОРЛИГИ

С
Мл * - • 100%
д c,
Бу ерда Мд- меҳнатнинг механизатсиялаш даражаси, %;
См- механизатсиялашган меҳнат ходимлари сони;
Су- ходимларнинг умумий ўртача рўйхатдаги сони .
Механизатсиялашган меҳнат ходимлари жумласига ўз ишини машиналар ва механизмлар ёрдамида бажарадиган кишилар киритилади.
Меҳнатни механизатсиялаш (автоматлаштириш) даражасининг ортиши моддийлашган меҳнат улушининг ошганлиги ва жонли меҳнат сарфлашни кўпайтирмасдан туриб меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларидан далолат беради.
Меҳнат унумдорлигининг асоси бўлган меҳнатнинг унумдорлик кучи меҳнат унумдорлигининг айнан ўзи эмас: ҳақиқий меҳнат унумдорлиги яна иккита


25




муҳим омилга - жонли меҳнатнинг энг муҳим кўрсаткичи бўлган меҳнат интенсивлигига (жадаллигига) ва иш вақтининг номинал фондидан фойдаланишга ҳам боғлиқ.
Меҳнат жадаллиги (интенсивлиги) - бу, жонли меҳнатнинг жиддийлиги ёки мураккаблиги даражаси бўлиб, иш вақти бирлиги ичида инсон асаб ва мускул қувватининг сарфланиши билан ўлчанади. Бунда инсон организмига салбий таъсир кўрсатмайдиган жадаллик ижтимоий нормал жадаллик ҳисобланади, сарфланган қувват овқатланиши, дам олиш ва ҳиссий енгилланиш ҳисобига тўлиқ тикланади.
Ҳисобга кўра, меҳнатнинг нормал жадаллиги даражаси текис юзада соатига 4,8 км тезлик билан кетаётган кишининг куч-қувват сарфлашига тенгдир. Нисбатан нормал муайян меҳнат жадаллигини ошириш меҳнатга ҳақ тўлашда тегишли даражада ҳисобга олишни талаб қилади.
Меҳнат унумдорлиги меҳнат жадаллиги билан бир қаторда иш вақти фондидан фойдаланиш даражаси билан ҳам боғлиқдир.
Иш вақтидан фойдаланиш ишланган вақтнинг, шу жумладан, ички смена дам олишга ажратилган тартибга солинган танаффус вақтининг мазкур ишлар тури учун белгиланган номинал вақт фондига (иш кунининг иш ҳафтаси, ойи ва йилнинг соат ҳисобидаги миқдорига) нисбати сифатида аниқланади. Бу кўрсаткичларнинг индекс алоқаси қуйидаги формула билан ифодаланади:
1 му 1 мук1 ми 1 ивф
Бу ерда 1 му ~1 мук 1 ми 1 ивф - меҳнат унумдорлигига мувофиқ равишда меҳнат унумдорлиги кучи, меҳнат жадаллиги ва иш вақтидан фойдаланиш индекслари.
Агар техника, технология даражаси смена мобайнида 200 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берган бўлиб, меҳнат жадаллиги ва иш вақтидан фойдаланиш индекслари тегишли равишда 0,95 ва 0,9 дан иборат бўлса, у ҳолда ҳақиқий меҳнат унумдорлиги 200 эмас, 171 бирликни (200. 0,95.0,9) ташкил этади.
«Унумдорлик» тушунчаси маҳсулотнинг ҳар қандай харажатларнинг турига ёки барча турларига нисбатини аниқ кўрсаткичларда ифодалаш учун қўлланилади. Статистик маҳнода унумдорлик дейилганда, ишлаб чиқариш натижаларининг фойдаланиш омиллари


26




сарфларига нисбати тушунилади, у бошқача қилиб айтганда, харажат бирлиги тўғри келадиган ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмидир. Шунга кўра ишлаб чиқариш натижасини унинг барча ўлчаш мумкин бўлган омиллари мажмуига нисбатан ёки алоҳида гуруҳ омилларга нисбатан ҳисоблаш мумкин.
Шундай омиллар жумласига қуйидагилар киради:

  1. сарфланган ишлаб чиқариш омилларнинг миқдори ва сифати (сарф самараси);

  2. сарфланган омиллар миқдорларининг фойдаланилиши даражаси (фойдаланиш самараси);

  3. ишлаб чиқариш омиллари комбинатсияларининг миқдори (субститутсия самараси);

  4. техника тараққиёти (техника самараси);

  5. ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилиниши (даража самараси);

  6. алоҳида жараёнлар секторларнинг ёки харажатлар ёҳуд маҳсулотнинг умумий миқдорида иштирок этиши (таркиб самараси);

  7. алоҳида секторлар ва жараёнлар орасидаги ўзаро алоқалар даражаси ва таркиби (ўзаро алоқодорлик самараси).

Меҳнат унумдорлгини ўлчаш муаммоси мазкур иқтисодий категориянинг моҳиятини аниқлашдан бирмунча мураккаброқ. Амалда меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчашнинг турли усулларидан фойдаланилади. У ёки бу усулнинг қўлланиши, биринчидан, меҳнат унумдорлигини ўлчаш даражасига, иккинчидан эса, ҳисоблашни амалга оширадиган иқтисодий хизмат олдида қандай вазифа турганлиги билан боғлиқдир.
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш даражаси бўйича бир хилдаги маҳсулотни ишлаб чиқарадиган алоҳида иш ўринлари (бригада, участкалар)ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу ўринда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ва ишлаб чиқариш нормаларини (дона, тонна, куб ёки квадрат метр ва ҳоказо) аниқлашнинг натурал (табиий) усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу усул оддий, қулай ва ишончли бўлсада, у фақат бир хил маҳсулот ишлаб чиқариладиган иш жойларида қўлланилади, шунинг учун ҳам амалда ундан камроқ фойдаланилади. Корхонанинг биригада ва


27




участкаларида бутунлай бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилса, бундай ҳолатдагина натурал усул қўлланилиши мумкин:
Мисол. Агар тсехнинг 10 ишчиси бир ҳафта мобайнида 800 та деталғ ишлаб чиқарган бўлса, ҳар бир ишчининг ишлаб чиқарган детали қуйидагича бўлади: бир ҳафтада - 800 : 10 = 80 (деталғ); бир кунда -80 : 5 = 16 (деталғ);
Натурал усулнинг бир кўриниши шартли-натурал усул бўлиб, бунда иш ҳажми бир хил маҳсулотнинг шартли бирлигида ҳисобга олинади. Масалан, турли ҳажмдаги вагонларга, турли ҳажмдаги консерва банкалари шартли банкаларга, турли поябзаллар шартли жуфтга айлантирилади. Шартли ўлчовларга айлантириш, одатда, ўтказиш бирликлари коеффитсентлари ёрдамида амалга оширилади.
Шартли натурал усул қўлланиш учун қулайдир, чунки кўпгина хилма-хил товарларнинг, хизматларнинг айлантириш коеффитсентлари ёрдамида ишлаб чиқаришни қиёсланадиган турга келтириш мумкин. Масалан, ун, нон ва макарон маҳсулотлари сотиш харажатларини нон-булка маҳсулотларини шартли килограммига айлантириш орқали ифодалаш мумкин.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг яна бир кенг тарқалган усули меҳнат усулидир.
Меҳнат унумдорлигини меҳнат усули билан ўлчашда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш ёки товар бирлигини сотишга доир норматив вақтдан фойдаланилади:
Ум = иш вақти бирлигидаги маҳсулот ҳажми / ҳақиқий иш вақти
Бу ерда Ум - меҳнат усули билан ўлчанган меҳнат унумдорлиги.
Меҳнат усулининг афзал томони уни барча иш турлари ва хизматларга татбиқ этиш мумкинлигидир. Бироқ бу усулдан кенг фойдаланишда ҳар бир иш тури учун вақт нормативлари зарурдир, улар ҳамиша ҳам мавжуд бўлавермайди. Бу усулдан ишбай ишловчи ходимлар меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун фойдаланиб бўлмайди, чунки улар учун вақт нормалари татбиқ этилмайди.


28




Унумдорлик ўлчашнинг меҳнат усули бир қатор камчиликларга ҳам эга (нормалар етарли даражада асослаб берилмаган бир хил даражада жиддий эмас, улар тез-тез қайта кўриб чиқилади ва ҳоказо), бу эса ҳатто айрим иш жойидаги ва бригадалардаги меҳнат унумдорлигининг даражаси ва ўсишига ҳолисона баҳо берилишига имкон туғдирмайди.
Меҳнат унумдорлигига ишларнинг сермеҳнатлиги таъсир кўрсатади. Сермеҳнатлик - бу, жонли меҳнат сарфларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб, у иш вақтида, маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар)да ифодаланган. Сермеҳнатлик, одатда, норма-соатларда (ҳақиқий соатларда) ўлчанади, бу вақт иш бирлигини бажаришга сарфланган бўлади. Бу кўрсаткич меҳнат унумдорлиги кўрсаткичига қарама-қарши бўлиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:





Бу ерда С - сермеҳнатлик;
Ив - иш вақти;
Им - ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
Корхоналар ва уларнинг ирик бўлинмалари даражасида, худди халқ хўжалиги тармоқларида бўлгани каби, ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлиги ҳажмларини ўлчаш учун асосан қиймат усули татбиқ этилади. Қиймат усули универсал усул бўлиб, у маҳсулотнинг барча турлари ва ҳажмлари, ишлар ва хизматлар ягона пул кўрсаткичлари бўлган сўмда ифодаланади, у ҳажм кўрсаткичларини тегишли улгуржи нархларга кўпайтириш билан аниқланади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қиймат усули турли касб ва малакага эга бўлган ходимларнинг меҳнат унумдорлиги, масалан, қандолатчи ва новвойнинг, чилангар ва ҳайдовчининг меҳнат унумдорлигини таққослаш имконини беради. Бироқ бу усул кўринишдан универсал усул бўлишига қарамай, бир қанча камчиликларга ҳам эга. Хусусан унга нарх омили, яъни бозор конҳюктураси ва инфлятсия кўпроқ таъсир кўрсатади.Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усулларининг ҳар учаласи ҳам ўз афзалликлари билан бир қаторда турли камчиликларга эга.


29




Ишлаб чиқариш ҳажмлари ва меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қиймат усули бирмунча мураккаб ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисоблашда энг мақбул усулни муайян шарт-шароитлардан келиб чиқиб танлаш мумкин. Ишлаб чиқариш ҳажмларини ўлчашнинг энг кўп қўлланадиган усули ялпи, товар ва сотилган маҳсулотлар кўрсаткичларидир. Бу хил улгуржи нархларда «завод усули» бўйича ҳисобланган ялпи маҳсулот товар маҳсулотдан тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларини ўлчайш билан, сотилган маҳсулот товар маҳсулотдан сотиш учун мўлжалланган, лекин сотилмаган товар қолдиқлари суммаси билан фарқ қилади. Шундай қилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси ялпи маҳсулот бўйича аниқланганда энг аниқ натижалар келиб чиққандай туюлади. Бироқ, бозор иқтисодиёти шароитида унумдорликни сотилган маҳсулот ҳажми бўйича ҳисоблаш анча муҳимроқдир, чунки тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва сотилмаган маҳсулот қолдиқларининг тўпланиб қолиши ижобий иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Ялпи товар ва сотилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларни ва нормаларини ўлчашнинг камчилиги шундан иборатки, улгуржи нархлар барча барча моддий харажатларнинг қийматини ўз ичига олади. Ватанимиз тажрибасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳажм кўрсаткичлари фақат жонли меҳнат билан боғлиқ бўлганлиги сабабли фойдалинаётган материаллар сиғимининг ва қиймат кўрсаткичларининг ўзгаришига дучор бўлмоқда. Моддий харажатларрнинг ҳар қандай кўпайиши ёки бошқа корхоналар билан кооператсия бўйича маҳсулот етказиб бериш ва сотиш бўлсин, барибир меҳнат унумдорлигининг ортиб бориш тасаввурини беради. Материал сиғимининг камайиши эса - мазкур кўрсаткичнинг пасайиши тасаввурини ўйғотади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашда материал сиғимининг ўзгариши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳажм кўрсаткичига ва маҳсулот ишлаб чиқариш нормасига салбий таъсир кўрсатишига барҳам бериш учун қўшимча ўлчов усулларидан фойдаланилади: шартли соф, норматив соф маҳсулот бўйича ва ишлов беришдаги норматив қиймат усуллари татбиқ этилади. Бу усулларни қўллаш материал сиғимЛўзгаришларининг салбий таъсирининг тўлиқ ёки қисман барҳам топтиради. Шунга


30






Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет