Мавзу. Ишлаб чиқариш харажатлари ва фойда


Қисқа ва узоқ даврда ишлаб чиқариш харажатларининг ўзгариш тамойиллари



бет4/6
Дата19.12.2023
өлшемі156.91 Kb.
#486893
1   2   3   4   5   6
16-мавзу.корхона харажатлари

 

3. Қисқа ва узоқ даврда ишлаб чиқариш харажатларининг ўзгариш тамойиллари

  • Қисқа давр- бу оралиқда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ўзгаришсиз қолади, ишлаб чиқариш ҳажми жонли меҳнат, хом ашё ва бошқа ресурслар миқдорини кўпайтириш орқали ортиши мумкин.
  • Қисқа муддатли вақт давомида корхона ўзининг доимий қувватларига ўзгарувчи ресурслар миқдорини қўшиб бориш йўли билан ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириши мумкин.
  • Мс: Самаранинг пасайиб бориш қонуни

Узоқ муддатли давр – бу корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини ва бутун банд бўлган ресурслар миқдорини кўпайтириш учун етарли бўлган даврдир.

  • Узоқ муддатли даврда барча ресурслар миқдори ўзгаради. Шу сабабли бу даврда ўртача харажатларнинг ўзгариши тамойилини ишлаб чиқариш миқёси ўсишининг ижобий ва салбий самараси ёрдамида тушунтириш мумкин.
  • Ишлаб чиқариш миқёсининг ижобий самараси шунда намоён бўладики, корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бориши билан, бир қатор омиллар ишлаб чиқариш ўртача харажатларининг пасайишига таъсир кўрсата бошлайди.
  • Бу омиллар қуйидагилар:
  • 1) меҳнатнинг ихтисослашуви;
  • 2) бош­қарув хо­дим­ларининг ихтисослашуви;
  • 3) капиталдан самарали фойдала­ниш;
  • 4) иккиламчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш омиллари:

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш омиллари:

  • фан-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш;
  • иқтисодиёт таркибий тузилишини импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга лаёқатли товарлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган тарзда ўзгартириш;
  • ишлаб чиқарувчиларнинг ўз меҳнатлари натижаларидан манфаатдорлигини таъминлаш;
  • ресурсларлардан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш;
  • ходимлар малакасини ошириш ва етук мутахасислар тайёрлаш.
  • Модернизациялаш – махсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида технологик жараёнларни замонавийлаштириш. У инглизча “modern”сўзидан олинган бўлиб “янги”, “замонавий” каби маъноларни англатади.
  • Диверсификациялаш (лотинча “diversys” – ҳар хил, “facese” қилмоқ, бажармоқ) ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналар фаолият соҳаларини кенгайтириш, чиқариладиган маҳсулотлар турларини кўпайтиришга қаратилган жараёндир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет