Мавзу: материаллар ҳисоби


Материалларни омборда ҳисобга олиш



бет4/5
Дата18.02.2022
өлшемі104 Kb.
#455525
1   2   3   4   5
РЕФЕРАТ А гуруҳ

3. Материалларни омборда ҳисобга олиш
Омборларда материалларнинг миудор кўрсаткичларидаги ҳисоби юритилади. Бунинг учун материалнинг хар бир турига ёки номенклатура рауамига М-17 сонли типик шаклдаги варауалар очилади. Улар материал харакати билан боғлиу кирим ва чиқим операциялари бўйича расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлар асосида тулдирилади ва хар бир кирим ҳамда чиуим операциялари ёзилганидан кейин материал қолдиғи аниқланади. Материалларнинг омбордаги хақикий қолдиғи меъёрдаги қолдиқ билан солиштирилади ва ўртадаги фарқдан таъминот бўлими ходимлари хабардор уилинади.
Кирим ва чиуим операциялари бўйича кундалик расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлар белгиланган муддатда корхона бухгалтериясига топширилади.
Материалларнинг омбордаги ҳисоби оператив бухгалтерия ёки бошқа усуллар ёрдамида ҳисобга олинади. Ушбу усулларнинг мохияти шундан иборатки, бунда материалларнинг омбордага ҳисоби сон шаклида, бухгалтерияда эса пул ва сон шаклида юритилади. Бухгалтерияда юритиладиган ҳисоб материалларнинг харакати бўйича омборда расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлардаги маълумотларга асосланади. Омборларда расмийлаштирилаётган бошланғич ҳужжатларнинг тўғри ёки нотўғрилигини бухгалтерия ходимлари белгиланган муддатларда текшириб боради ва ёзувлар тўғрилиги омбор варауаларининг «назорат» бўлимида имзо билан тасдиуланади. Ҳисобот ойининг охирида омбордаги ҳисоб бухгалтерияда юритиладиган синтетик ҳисоб маълумотлари билан таууосланади. Бунинг учун эса хар бир омбор бўйича қолдиқ ведомости юритилади. Ведомостда омбор варауалари асосида материал қолдиғи ёзилади ва у пул кўрсаткичига айлантирилади. қолдиқ ведомостидаги материал қолдиғининг умумий суммаси бухгалтерияда материаллар харакати бўйича юритиладиган 10-ведомост маълумотлари билан солиштирилади. Сонларнинг тўғри келиши ҳисобот ойи давомида омборда ва бухгалтерияда юритилган ҳисобнинг тўғрилигидан далолат беради.
Оператив-бухгалтерия усулининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  1. Бухгалтерияда материалларнинг номи ва навлари бўйича ҳисоби олиб борилмайди, бу нарса ҳисоб ишларини бирмунча камайтиради.

  2. Кирим ва чиуим ҳисоби бўйича ишлар ҳисобот ойи охирига тупланиб уолмайди.

  3. Омборларда юритиладиган ҳисобнинг мунтазам текшириб турилиши у ерда тўғри ҳисоб олиб борилишини таъминлайди.

  4. Бухгалтерияда материалларнинг аналитик ҳисобини юритиш ихчамлашади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет