Шавкат Мирзиёев айтганидек, “Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда!”. Президентимиз ушбу сўзларни Туркияга қилган ташрифи чоғида катта минбардан туриб баралла айтдилар. Бир қарашда бу сўзлар жуда оддий, аммо шу билан бирга, асрлик маънавиятимизни ўзида мужассам эта олган. Шу сабабли ҳам юртбошимиз буни чуқур маъносини англаган ҳолда ҳукуматнинг бир неча қарор ва фармойишларига имзо чекдилар. Булардан, “Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 16 мартдаги
Достарыңызбен бөлісу: |