Международный научный журнал №7(100), часть «Научный Фокус» ноября, 2023 Международный современный научно-практический журнал Научный Фокус



Pdf көрінісі
бет77/121
Дата28.03.2024
өлшемі4.01 Mb.
#496783
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121
Журнал «Научный Фокус» №7 часть 2

Key words: fruit and vegetable clusters, vegetable production, productivity, export, 
enterprise, productivity, processing, storage, etc. 
КИРИШ 
“Сабзи даҳшатли саратон касаллигига қарши курашда замонамизнинг 
мўжизасидир” - машҳур америкалик шифокор Н. Уокер 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
190 
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович раислигида 2019-йил 9-
декабр куни мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш, 
мева-сабзавотлар етиштириш сифати ва экспорти ҳажмини ошириш масалалари 
муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мева-сабзавот 
экспортини тизимли ташкил қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи билан 
экспортёр ўртасида ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида мева-
сабзавотчилик ва узумчиликда ҳам кластер тизими жорий қилинмоқда. 
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 11 декабрдаги қарори билан бу борадаги 
барча ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиб берилди.Видеоселектор йиғилишида 
мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлари фаолиятини самарали ташкил 
қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Аввало, тизимдаги 
шартномавий муносабатларни тўғри шакллантириш, маҳсулот етиштирувчи, 
қайта ишловчи ва экспортчининг манфаати, мажбурияти ҳамда жавобгарлигини 
аниқ белгилаш муҳимлиги таъкидланган эди. Кластерлар таклифлари асосида 
экспортбоп экинларни жойлаштириб, зарур уруғлик, кўчат, минерал ўғит, 
ёқилғи масаласини ҳал қилиш ва уларнинг таъминотини тизимли йўлга қўйиш 
бўйича кўрсатмалар берилди. Жойларда кластерлар фаолиятини самарали 
ташкил этишга масъуллар беркитилди. Марказий банк ва тижорат банклари 
раҳбарларининг ўринбосарларидан бири мева-сабзавотчилик кластерларини 
айланма маблағлар билан таъминлаш ва улар томонидан ишлаб чиқилган 
лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришга масъул қилиб белгиланди. 
Бунинг учун эса янги бозорларни аниқлаш, чунки бозорлар бўлмаса, 
экспорт ҳам бўлмаслигини биламиз, чунки кластер тизими ҳам кутилган 
натижаларни бермайди. Кластерлар ишини яхши йўлга қўйиш учун хориж 
мамлакатларидаги талабни доимо ўрганиб, имкониятлардан самарали 
фойдаланиш, экспортда изчилликни таъминлаш кераклиги айтилди. 
Тадқиқот методологияси: 
Республикамиз худудларида истиқомат 
қилаётган 
аҳолини, 
жумладан, 
мева-сабзавотчиликка 
ихтисослашган 
кластерлар ташкил этиш,уларда меҳнат қилаётган фуқароларни озиқ-овқат 
хавфсизлигини таъминлашда, экологик тоза маҳсулотларни ўз вақтида уларга 
етказиб беришда, фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича олим ва 
мутахассислар тавсияларини ўрганишга тўғри келади. Банклар томонидан 
аҳолига субсидиялар берилмоқда, бу нима дегани: Субсидия — ипотека 
кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш,қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
етиштириш ва бошқа заруриятлар учун бошланғич бадал ва (ёки) кредит 
фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун 
банкда унинг номига очилган тегишли ҳисоб варағига ўтказилган 
маблағлардир. Биргина Самарқанд вилоятида жами 16 та мева-сабзавотчиликка 
ихтисослашган кластерлар фаолият кўрсатиб келмоқда. 3 февраль 2021 йил 
маълумотига кўра 2021— 2020 йил якунига кўра, вилоятда 13 та мева-
сабзавотчилик кластерлари ташкил этилган. Уларга 21,5 минг гектар майдон 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
191 
бириктирилган. Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар-қишлоқ 
хўжалигининг 
ажралмас 
таркибий 
қисмидир. 
Шунинг 
учун 
мева-
сабзавотлар,яъни мевали дарахтлар ва сабзавот екинларини ҳамма вақт ҳам 
бошқа мевали дарахтлар ҳамда сабзавот екинлардан ажратиб бўлмайди. Чунки, 
олма, анор, беҳи, нок, хурмо, гилос,карам, картошка, кўкатлар,сабзи кабиларни 
мевали дарахтлари ва сабзавот экинлари сифатида озиқ-овқатга, чорва моллари 
учун ем - хашак ва техник мақсадларда ишлатиш учун хом-ашё сифатида 
етиштириш мумкин. Биргина,сабзавотчилик ўсимликшуносликнинг бошқа 
тармоқларидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқланади: Биринчидан: 
Сабзавотчилик иккита: Очиқ майдонда (далада); Ёпиқ майдонда ишлаб чиқариш 
усулига ега.Иккинчидан: Сабзавотчилик хилма - хил экинлар, турли хил ва 
навлар тўпламини ўз ичига олади. Сабзавот екинлари 14 та ботаник оилага 
мансуб 80 га яқин турни ўз ичига олиб, шундан 40 га яқини Ўзбекистонда 
экилади. Учинчидан: Сабзавотчиликда ўзига хос ишлаб чиқариш усуллари 
(кўчат екин усули, консервалаш, қайта ишлаш,сублимация қилиш кабилар) 
қўлланилади. Тўртинчидан: Сабзавотчилик ўз навбатида бир неча тармоқларга 
бўлинади. Жумладан, соғлом ва сифатли сабзавот уруғларини етиштириш билан 
шуғулланади. Мамлакатимизда саратон ва қандли диабет билан касалланганлар 
сони ортиб бормоқда. Биргина мисол: Машҳур америкалик шифокор Н. Уокер 
сабзи ҳақида ко'плаб китоблар ёзган. Унинг сабзи ҳақидаги баҳоси қуйидагича 
эди: “Сабзи даҳшатли саратон касаллигига қарши курашда замонамизнинг 
мўжизасидир”[3] Мамлакатдаги муаммоларни ҳал қилиш кўп ҳолларда
адолатли раҳбар кадрларга боғлиқдир. Аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш 
борасида президент ўтказган видеоселекторда “Кластерлар фаолиятини йўлга 
қўйишдан асосий мақсад – экспорт ҳажмини ошириш. Бунинг учун эса янги 
бозорларни топиш керак. Бозор бўлмаса, экспорт ҳам бўлмайди, кластер тизими 
ҳам юрмайди. Шунинг учун чет эллардаги талабни мунтазам ўрганиб, 
имкониятлардан самарали фойдаланиш, экспортда изчилликни таъминлаш 
керак, – – деган эди Президент Ш.Мирзиёев. 
Методлар. монографик, статистик, таққослаш ва бошқа усуллар
ёрдамида таҳлил қилганмиз. 
Таҳлиллар ва асосий натижалар: 
Ёшлар бандлигини таъминлашда ва камбағалликни камайтиришда 
инфратузилма турларини ташкил этишнинг иқтисодий самарадорликни 
оширишдаги имкониятлари ҳақидаги ҳолатни яхшилашда иқтисодий таҳлил 
натижаларини келтирамиз. Чунки, дунёда ҳеч бир давлат йўқки, аҳоли муайян 
қисмининг камбағаллиги, жамиятда фаол эмаслиги билан боғлиқ муаммоларга 
дуч келмаган бўлса. Мамлакатимиздаги тарихий-ижтимоий шароитда 
камбағаллик муаммосига турли сабаблар таъсирини ўтказиб келган. Баъзи 
юртдошларимизга илм, ҳунар ва кўникма масалаларида озгина кўмак, мадад 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
192 
зарур бўлмоқда. Республикамиз қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
етиштириш, аҳолини эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш ва ортиқчасини хориж 
мамлакатларига экспорт қилиш имкониятларига эгадир. 
БМТ ва Ҳукумат ўртасида БМТнинг Ўзбекистондаги ҳамкорлигининг 
асосий дастурларини амалга ошириш бўйича қўшма мувофиқлаштирувчи
кенгаш йиғилиши 2022 - йилнинг 25-август куни 
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида бўлиб 
ўтди 
Учрашув бошида аҳолининг яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, 
имкониятларини кенгайтириш, инсон капиталини ривожлантириш ва барқарор 
ривожланиш борасидаги мавзулар кўриб чиқилди.Йиғилиш давомида 
иштирокчилар БМТ билан ҳамкорлик кундан-кунга ривожланиб бораётганини 
таъкидлаб, бу катта ва янги имкониятлар яратишга ёрдам бериши ҳақида 
алоҳида сўз юритилди. Шунингдек, БМТ билан биргаликда яшил иқтисодиётга 
ўтиш дастурлари ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида фикр алмашинди.Учрашув 
давомида гендер тенглиги масалалари ҳам кўриб чиқилди ҳамда халқаро 
йиғилишларда ҳам ушбу мавзу долзарблиги та'кидланди. Янги Ўзбекистонни 
барпо этиш йўлида аёлларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва 
хусусий секторни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Бугунги кунда 
мамлакатимизда аҳолимизнинг 51 фоизи аёллар ташкил этади. 5 йил иш 
стажига эга хотин қизлар давлат ОТМларига ўқишга қабул қилинди. Йилига 500 
та квота ажратилган. Бу ҳукуматнинг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорида 
тасдиқланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни 
тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги Фармонида 2022—2026 йилларда хотин-қизларнинг 
мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида 
фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур қабул қилинди 
Ўзбекистон Республикамизнинг Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги 
қадимдан узумчилик ва майизчиликка ихтисослашган Учқора қишлоғи ер 
шарининг 41-меридиани ва 41-параллелида қора тошли тоғ бағрида
жойлашган. Узум таркибидаги шакар миқдори 38% га етади. Собиқ Иттифоқ 
даврида Учқора майизини космонавтлар истеъмол қилиш учун Москвадан 
вакиллар келиб, қишлоқдаги деҳқонлардан узум ва майиз маҳсулотларидан 
махсус буюртма асосида олиб кетишган. Ўзбекистонда узумлардаги қандлик 
миқдори 26 фоизни ташкил қилади. Жаҳондаги узумлардаги қанд миқдори 17-
18 фоиз бо'лганда узум исте'мол учун ишлатилади. Бироқ мазкур туман 
тармоқларида “Буюртма столи” ва рақамли иқтисодиётни жорий этиш, 
замонавий хизмат кўрсатиш инфратузилмаси субъектлари ташкил этилмаган. 
2021-йилда Ўсимчиликда биргина Самарқанд вилоятида энг юқори иқтисодий 
кўрсаткичга эга, биринчи ўринда бўлган полизчилик тармоғининг рентабеллик 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
193 
даражаси 48,3 фоизни ташкил этди. Полиз маҳсулотларини 1 тоннасининг 
таннархи 1 106 минг сўм, сотилган 1 тонна товар пули 1 640 сўм, ундан олинган 
фойда эса 534 сўм бўлди. Иккинчи ўринда бўлган мевачилик тармоғини 
рентабеллик даражаси 46,5 фоизни, мева маҳсулотларини 1 тоннасининг 
таннархи 2 088 минг сўм, сотилган 1 тонна товар учун пул тушуми 3 059 сўм, 
ундан олинган фойда эса 971 сўм бўлди.Учинчи ўринда бўлган Шоличилик 
тармоғининг рентабеллик даражаси 39,6 фоизни ташкил этиб, шоли 
маҳсулотларини 1 тоннасининг таннархи 3 303 минг сўм, сотилган 1 тонна 
товар учун пул тушуми 4 610 минг сўм, 1 тонна шолидан олинган фойда эса 1 
307 сўм бўлди. Тўртинчи ўриндаги Сабзавотчилик тармоғида рентабеллик 
даражаси 39,5 фоизни ташкил этиб, сабзавот маҳсулотларини 1 тоннасининг 
таннархи 1 104 минг сўм, сотилган 1 тонна товар учун пул тушуми 1 540 минг
сўм, 1 тонна сабзавотлардан олинган фойда эса 436 сўм бўлди. Чорвачиликда 
энг юқори кўрсаткич асаларичиликда бўлиб, рентабеллик даражаси 35,7 фоиз,1 
тонна маҳсулот таннархи 40 528 минг сўмни, сотилган 1 тонна товар учун пул 
тушуми 55 000 миллион сўм, 1 тонна асалдан олинган фойда эса 14 472 сўм 
бўлди. Агар икки тармоқдаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган Полизчилик 
билан асаларичиликни солиштирсак, полизчиликнинг ренбаллик даражаси 
асаларичиликга нисбатан 12,6 пунктга юқори бўлди[2,4]. Самарқанд 
вилоятидаги ўсимчилик ва чорвачилик тармоқларининг 2021 йил якуни билан 
рентабеллик даражаси 25,8 фоизни ташкил қилди. Умумий ҳолатни иқтисодий 
таҳлил қилганимизда, ўсимчилик тармоғи чорвачилик тармоғига нисбатан 
рентабеллик даражаси юқори бўлди. 2022 йилни якуни билан эса, Самарқанд 
вилоятида энг юқори кўрсаткич дуккакли экинлар бўлиб,бу тармоқ 
рентабеллик даражаси 45,5 фоизни,чорвачиликда эса балиқчилик тармоғида 
30,0 
фоизни 
ташкил 
этди. 
Самарқанд 
давлат 
ветеринария 
медицинаси,чорвачилик ва биотехнологиялар университети (собиқ қишлоқ 
хўжалиги институти) Самарқанд вилояти Агросаноат мажмуасининг Ижтимоий 
ва 
иқтисодий 
ривожлантиришни 
режалаштириш 
бўйича 
бошқарув 
Кенгашининг 1987 йил 11 август № 5/13 Қарорига асосан Самарқанд шаҳрида 
1989,1990,1991 
йилларда 
«Мева-сабзавотларни 
истеъмолчиларгача 
етказишдаги иқтисодий ва социал муаммолар ечими» (рус тилида) мавзусидаги 
олимлар ва педагоглар томонидан ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиясига
биноан “Буюртма столи” ташкил қилиниб, товар айланмаси 1,2-1,5 мартага 
ошган эди. Бироқ, собиқ иттифоқ парчаланишидан кейин ушбу “Буюртма 
столи” ўз фаолиятини тўхтатди. Ҳозирги кунда овқатланиш масканлари, хусусий 
савдо тармоқларининг айримлари томонидан ташкил этилган. Лекин, 
марказлашган тарзда “Буюртма столи” фаолиятини қишлоқ хўжалигида 
қуйидаги тавсиялар асосида маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар томонидан 
амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўлур эди. Шу боис қишлоқ хўжалигига 
хизмат кўрсатиш бригадаларини, жумладан, “База-қурилиш объекти”, “Дала-


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
194 
магазин-уй”, “Дала-дастурхон”, “Ветаптека-чорвачилик мажмуаси”, “Дала-
чорвачилик мажмуаси”, “Кимё масъулияти чекланган жамияти - дала” ва бошқа 
шакллардаги инфратузилма хизмат турларини илмий-амалий тавсиялар 
асосида қайта ташкил этиш ва улар фаолиятини рақамлаштириш зарур. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шaвкaт Мирзиёев 2020 йил 24 январь 
куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидa тaъкидлaгaнидек, 
“Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот 
технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа 
йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга 
ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда. Рақамли технологиялар 
нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни 
камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва 
безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам улар 
самарали воситадир. Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор”[6]. Олим-
педагогларнинг илмий-амалий тавсиялари асосида ташкил этилиши керак 
бўлаётган “Буюртма столи” фаолиятида рақамли иқтисодиётни жорий этиш 
мақсадга мувофиқдир. 
Ушбу йўналишда хорижий тажрибаларидан мисол келтирамиз: Япония 
пайтахти Токиодаги аҳолидан тушган буюртмалар жойлашган жойидан қатʼи 
назар 12 дақиқагача, Канада пойтахти Оттавада эса мижознинг манзилига 10 
дақиқагача бўлган вақт давомида буюртмаси етказиб берилар экан[9]. 2020 йил 
26 март,ПҚ4653-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон 
республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 
ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш” тўғрисидаги 
Қарори қабул қилинди[7]. Ушбу қарорни ижросини амалга ошириш борасида 
жойларда амалий ишлар бажарилмоқда. Бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат 
билан таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатли равишда хизмат 
кўрсатиш субъектлари томонидан йил давомида нобудгарчиликга йўл 
қўймасдан истеъмолчиларга етказиб биришда рақамли иқтисодиётга ўтиш, уни 
ҳаётга жорий этиш кўп масалаларни ҳал қилишда ўз ўрнига эгадир. Бандликга 
эришиш, камбағалликни камайтириш, шаффофликни таъминлаш жараёнлари ва 
хориж инвесторларини иқтисодиётимизга жалб этиш, маҳаллий ва хориж 
тажрибаларидан фойдаланиш имкониятларини беради[4]. 
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини янада 
ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 
фармони 
билан 
Ўзбекистон 
Республикаси 
қишлоқ 
хўжалигини 
ривожлантиришнинг 2020-2030-йиллари учун мўлжалланган стратегияси қабул 
қилинди. Фармонда ишлаб чиқаришни диверсификатсия қилиш, қулай 
агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, соҳада 
илғор технологияларни қўллаш бўйича қатор муҳим чора-тадбирлар 
белгиланди. Статистик маʼлумотларга қараганда, мамлакатимизда йилига 21 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
195 
миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади. Бироқ, улардан атиги 
1,5 миллион тоннаси чет эл мамлакатларига экспорт қилинади. Йиғиштирилган 
ҳосилни саралаш, қадоқлаш, уларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича 31 
та агрологистика маркази ташкил этилган. Лекин айланма 
пул маблағлар етишмаслиги ва доимий маҳсулот ёʻқлиги оқибатида 
уларнинг аксарияти мавсумий ишлаб, мавжуд қувватлардан бор-ёʻғи 10-15 фоиз 
фойдаланмоқда, 
холос.Маркетинг 
ёʻқлиги, 
жаҳон 
бозоридаги 
ҳолат 
ўрганилмаслиги оқибатида экспорт талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар 
етарли миқдорда етиштирилмаяпти. Деҳқон, қайта ишловчи ва экспортчи 
корхоналар ўртасида тизимли ҳамкорлик ёʻлга қўйилмаган. Миришкор 
экинларни ўз билганича жойлаштириб, етиштирилган маҳсулотини сота 
олмаяпти, экспортёр эса мева-сабзавот қидириб юрибди. Бу хорижлик 
харидорлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга салбий таʼсир 
этади.Давлатимиз раҳбари шу боис мева-сабзавотчиликда ҳам кластер 
тизимини ёʻлга қўйиш зарурлигини таʼкидлади. Соҳада кўп йиллик тажрибага 
эга, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаси бор 
тадбиркорларни бунга жалб қилиш яхши самара бериши қайд этилди. 
Мутасаддиларга маҳсулот етиштирувчи билан кластер корхонаси ўртасидаги 
муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, икки томоннинг ҳам 
манфаатларини 
таʼминлаш 
бўйича 
топшириқлар 
берилди. 
Хорижий 
экспертларни жалб қилиб, кластер ташаббускорлари учун қисқа муддатли ўқув 
курслари ташкил қилиш, ўз навбатида, кластерлар томонидан фермерлар учун 
илғор технологияларни қўллаш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва 
ҳосилдорликни ошириш бўйича амалий семинарлар ўтказиш муҳимлиги 
таʼкидланди. Ҳар бир вилоятдаги олий таʼлим муассасаларида ихтисослашган 
кафедралар ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди. Президентимиз 
кластерлар ташкил қилишда уларни айланма маблағлар билан таʼминлаш 
масаласига алоҳида эʼтибор қаратди. Фаолиятини ёʻлга қўйиб олгунча уларга 
молиявий кўмаклашиш, хусусан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш 
давлат жамғармаси ҳисобидан зарур маблағлар ажратиш чоралари белгиланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик соҳасини 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация 
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги (2021-йил 15-
декабрдаги ПҚ-52) қарори қабул қилинди. 
Фармонга мувофиқ, 2022-йил 1 январдан: 
• фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот этиштирувчиларга — 
мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор 
ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни этиштириш учун 
ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк 
маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар 
ажратилади. 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
196 
• мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — 
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб 
этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 
фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик «револвер» кредит ажратилади. Бунда, 
ушбу кредит ҳисобидан кластер ва кооперацияларнинг тижорат банкларидан 
олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди. 
Кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Молия вазирлиги 
томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджетидан Жамғармага 1,7 трлн сўм 
бюджет ссудаси ажратилиши белгиланди. 
Белгилансинки, 2022-йил 1-мартдан бошлаб: 
• мева-сабзавотчилик 
кластерлари 
(кооперациялар) 
ва 
фермер 
хўжаликларига — экспорт шартномаси мавжуд бўлиб, мева-сабзавот ҳосилини 
хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта 
мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган 
қисми қоплаб берилади. Бунда, суғурта пули хавф-хатардан суғурта қилинаётган 
ҳосил қийматининг 70 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас; 
• мева-сабзавотчилик кластерларига (кооперацияларга) — хориждан 
малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш 
харажатларининг 50 фоизи, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун 1 минг 
АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 
туман бўлимлари орқали компенсатсия қилинади. Бунда, мева-сабзавотчилик 
кластерларига ўзига бириктирилган маҳсулот етиштирувчилар учун боғ ва 
токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли 
экинларни этиштириш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш тавсия этилади. 
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 
ҳар бир туманда етиштириладиган маҳсулотлар ҳажми, тури, сифати ва 
экспортбоплигини чуқур таҳлил этган ҳолда, экинларни диверсификатсия 
қилиш вазифаси қўйилди. 
Давлатимиз раҳбари бўш турган ерлар, самарасиз боғ ва токзорлар ўрнида 
ҳосилдор плантатсиялар ташкил этиш, мева-сабзавотларни экспортёрлар 
талаби асосида етиштириш ва экспортни кенгайтириш асосий вазифа бўлиши 
зарурлигини таʼкидлади. 
Жорий йилнинг 11-январ куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид 
Ходжайев бошчилигида мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада 
ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, кластер 
тизимини ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотларни етиштиришга 
қаратилган видеоконферентсия форматида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг “Мева-
сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада 
қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
197 
тўғрисида”ги 
қарори 
ижросини 
таъминлаш 
юзасидан 
белгиланган 
вазифаларнинг ижроси таҳлил қилинди. 
Қайд этилганидек, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларнинг 
барчасида кластерлар ташкил этиш орқали қайта ишлаш, экспорт ва қўшилган 
қиймат ҳажмини ошириш устувор масала эканлиги, жорий йилда 2 миллион 400 
минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп мева-сабзавот экспорт 
қилиниши билдирилди. Фойдаланишдан чиққан ҳамда самарасиз боғларнинг 
ўрнида юқори ҳосил берадиган экспортбоп экинларни жойлаштириш, қайта 
ишлаш, сақлаш инфратузилмасига эга бўлган салоҳиятли экспортёр ва қайта 
ишлаш корхоналари томонидан кластерларни ташкил этиш, ҳудудларда 
ҳақиқий экспортёр ва қайта ишлаш корхоналарига кооперация тамойиллари 
асосида маҳсулот етиштирувчиларни бириктириш орқали мевасабзавотчилик 
кластерларини ташкил этиб, қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш 
долзарблиги қайд этилди. Бунинг учун ҳақиқий бизнесни юрита оладиган, 
тажрибали, қайта ишлаш имкониятлари мавжуд ва бошқа давлатларга экспорт 
қилиб келган, шартномалари бор ташаббускорлар танлаб олиниши билдирилди. 
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 4, 
Бухоро вилоятида 2, Қашқадарё вилоятида 5, Навоий вилоятида 3, Наманган 
вилоятида 5, Самарқанд вилоятида 11, Сирдарё вилоятида 4, Тошкент 
вилоятида 8, Сурхондарё вилоятида 1, Жиззах вилоятида 1, Фарғона вилоятида 
2, Хоразм вилоятида 3 нафар ташаббускорлар қайта ишлаш ва экспорт қилиш 
бўйича катта салоҳиятга эга ҳисобланади. Бу борада мева-сабзавот соҳасида 
фаолият юритувчи тадбиркорларни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, мавжуд 
муаммоларни тегишли давлат идоралари, банкларни жалб қилган ҳолда 
комплекс ҳал этилиши муҳимлиги қайд этилди. 
Республикамизда айни дамда мева сабзавотчилик кластерларининг умумий 
сони 245 тани ташкил этиб улар учун бириктирилган жами ер майдони 179,2 
минг гектарни ташкил этади. Моддий-техника базаси жиҳатидан эса 62 та 
кластерларда қуввати 956,2 минг тонна бўлган қайта ишлаш заводлари, 32 та 
кластерларда қуввати 290,5 минг тонна бўлган маҳсулотни саралаш ва 
қадоқлаш, 23 та кластерларда қуввати 230,5 минг тонналик маҳсулотни 
қуритиш ҳамда 136 та кластерларда қуввати 360 минг тонналик оддий ва 
музлаткичли омборхоналар мавжуд. Инвестиция лойиҳалари: 2022-йилга 
кластерлар томонидан қиймати 478 млрд. сўмлик 71 та лойиҳа амалга 
оширилиши режалаштирилган бўлиб, 500 га яқин иш ўринлари яратилади. 
Ҳозирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экишдан тортиб, уни қайта 
ишлаган ҳолда қадоқлаш орқали истеʼмолчига етказиб беришгача бўлган 
жараённи қамраб олган корхоналар саноқли. Тошкент вилояти Бўка туманида 
жойлашган “ТНА АГРОИНВЕСТ” кластери бу борада ўзига хос тажрибага эга. 
Ушбу корхона Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида қуритилган 
сабзавот ва меваларни ишлаб чиқариш бўйича фаолият юритади. 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
198 
Ҳозирда “ТНА АГРОИНВЕСТ” ХК 500 гектар ерни ўзлаштирмоқда. Бу ерда 
мева-сабзавот етиштирилиб, йиғиб олинади ва қайта ишланади. 2016-йилда 
замонавий ускуналар билан жиҳозланган, халқаро стандартларга жавоб 
берадиган қайта ишлаш корхонаси барпо этилди. Завод бисотида етакчи ишлаб 
чиқарувчиларнинг бирламчи қайта ишлаш линиялари, кесиш машиналари, буғ 
қозонлари, қуритиш линиялари, оптик ва лазерли саралаш линиялари мавжуд. 
Заводнинг ўртача суткалик қайта ишлаш ҳажми 80 тоннани ташкил 
қилади. Корхона фаолиятини 80 дан зиёд юқори малакали ходимлар таъминлаб 
келмоқда. Ассортиментда 8 турдаги маҳсулотлар мавжуд. Ишлаб чиқариш учун 
хомашё Ўзбекистонда етиштириладиган сараланган сабзавот ва мевалар 
ҳисобланади. 
2020-йилда Голландия технологиясидан фойдаланган ҳолда шиша 
қопламали иссиқхона қурилди. У 3 гектар майдонни эгаллайди. Ушбу 
конструксиянинг эксклюзивлиги шундаки, у энергияни тежаш, ёруғлик 
ўтказувчанлиги ва шамоллатишнинг оптимал нисбати бўйича рақобатчилардан 
устундир, бу сабзавот, кўкатлар ҳосилини максимал даражада оширишга ёрдам 
беради. 
Ишлаб чиқарувчи маҳсулотни қуритиш учун ноёб технологияларга эга 
бўлиб, унда нафақат барча органолептик хусусиятлар, балки витаминлар ва 
минераллар ҳам сақлаб қолинади. Маҳсулотлар таркибида консервантлар ва 
бўёқлар мавжуд эмас ва қадоқлаш уларни узоқ масофаларга ташиш имконини 
беради. 
Хулосаларимиз: 1) 2021-йилда Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалигида энг 
паст рентабеллик даражаси пиллачиликда 9,2 фоизни; ёг'ли о'симликларда-12,5 
фоизни ташкил этди; 2)Самарқанд шаҳрида марказлашган “Буюртма столи” 
мавжуд эди, қайтадан такомиллашган ҳолатда тиклаш ва уни фаолиятини 
иқтисодий рақамлаштириш зарур; 3)Айрим туманларда маҳаллий ва хорижий 
инвесторларни қишлоқ хўжалиги тармоқларига жалб этиш, қўшма дастурлар ва 
қўшма корхоналар фаолиятини ташкил қилиш жуда суст; 4)Камбағалчиликни 
камайтириш жараёни кутган даражада айрим қишлоқ худудларида паст 
даражада қолмоқда; 4)Юртимиз мева-сабзавотчилик тармоғи бўйича катта 
салоҳиятга эга. Бироқ бундан тўлақонли фойдаланилмаяпти. Маркетинг тўғри 
йўлга қўйилмаганлиги, статистик маълумотларнинг сайёзлиги, кластерларда 
саралаш, қадоқлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва шу каби жараёнларда 
оқсаётганлиги экспорт жараёнига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. 
Таклифларимиз: 1)Мамлакат худудларида тармоқларни, жумладан, 
қишлоқ аҳолисига уй-жой, асосан қишлоқларда инфратузилма қурилишларида
рақамли иқтисодиётнинг жорий этилиши устидан доимий равишда мониторинг 
назоратини ўрнатиш; 2)Олим ва педагоглар иштирокида уларнинг илмий-
амалий тавсиялари асосида марказлашган “Буюртма стол”лари ишини қайтадан 
мукаммаллашган ҳолда тиклаш,айниқса қишлоқларда; 3)Буюртма столлари 


Международный научный журнал № 7(100), часть 2 
«Научный Фокус» ноября, 2023 
199 
фаолиятига рақамли иқтисодиётни жорий этишда ривожланган давлатлар 
билан қўшма дастурлар ва қўшма корхоналар ташкил этиш мақсадга мувофиқ; 
4)Камбағалликни камайтириш ва ишсизликга барҳам бериш учун жойларда, 
айниқса узоқ қишлоқларда мулкчиликнинг турли шаклларини ҳаётга жорий 
этиш; 5)Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги Учқора қишлоғи узумлари ва 
майизлари республикада ҳар йили ўтказиладиган “Узум сайили” танлов 
кўргазмасида иштирок этишини таъминлаш; 6)Ёшлар бандлигини 
таъминлашда ва камбағалликни камайтиришда инфратузилма турларини 
ташкил этишнинг иқтисодий самарадорликни оширишдаги имкониятларидан 
хориж мамлакатлари билан қўшма лойиҳалар ва қўшма корхоналарни 
кўпайтириш керак; 7)Мамлакатнинг барча йўналишларида шаффофликни 
(коррупцияга йўл қўймасликни) амалга ошириш мақсадида тараққиётга 
эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини 
эгаллаш дастурини қайтадан тайёрлаш ва жорий этишлни тезлаштириш зарур 
ҳамда шартдир; 8)Бирлашган Араб Амирлиги (БАА),яъни Саудия Арабистони 
билан тузилган 14 миллиард долларга ҳамда Хитой Халқ Республикаси билан 
имзоланган 15 миллиард доллик ва бошқа хориж ҳамда маҳаллий инвестерлар 
томонидан 
Ўзбекистон 
Республикаси 
иқтисодиётига 
киритилган 
ва 
киритилаётган сармоялардан (инвестициялардан) самарали фойдаланиш учун,
сармоя киритган сармоячилар, банкларнинг масъуллари томонидан 
маблағлардан мақсадли, ўз муддатида шаффоф фойданишликни доимий 
назоратга олишни ташкил этиш. Чунки, айрим нопок менежерлар 
(бошқарувчилар) ва ходимлар томонидан ўз манфаатлари йўлида ушбу 
маблағлардан фойдаланишлари мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет