Microsoft Word Бошкатармокдарслик


-усул – шартли маҳсулот таннархи орқали ҳисоблаш усули.  2-



Pdf көрінісі
бет122/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

1-усул – шартли маҳсулот таннархи орқали ҳисоблаш усули. 
2-усул – ҳар бир маҳсулот таннархини индивидуал ҳисоблаш усули. 
1-усул собиқ совет даврида энг кенг тарқалган усул эди. Унга мувофиқ 
сут йўналишидаги қорамолчиликда сут асосий маҳсулот, насл (бузоқ) эса 
сутга тенглаштириладиган шартли маҳсулот, деб қаралар эди. Олинган насл 
(бузоқ) 1,5 коэффициентда шартли маҳсулотга, яъни сутга тенглаштирилар 
эди. 1 центнер сут ва 1 бош наслнинг таннархини аниқлаш учун ушбу усулда 
дастлаб сут йўналишидаги қорамолчиликка сарфланган жами ҳақиқий 
харажатлардан олинган ёрдамчи маҳсулотлар (гўнг ва бошқалар)нинг 
қиймати чегириб ташланади. Шундан сўнг, топилган ҳақиқий харажатлар 
сутга айлантирилиб олинган маҳсулотнинг шартли бирликдаги миқдорига 
бўлинади ва шу йўл билан 1 центнер сутнинг таннархи топилади. 1 центрнер 
сутнинг таннархига асосланган ҳолда кейин 1 бош наслнинг қиймати 
баҳоланади.
Сут йўналишидаги қорамолчиликда асосий маҳсулот бўлган сут ва насл 
(бузоқ) таннархининг 1-усулга мувофиқ ҳисоб-китоб қилиш тартибини
қуйидаги мисолда кўриб чиқайлик. Мисол. Фермер хўжалигининг сут 
йўналишидаги асосий подасини боқиш ва парваришлаш харажати 32505
минг сўм. Йил мобайнида олинган маҳсулотлар: сут 1200 ц, бузоқлар – 40 
бошгўнг 310 т ва қил – 0,3 цБир тонна гўнгнинг режа таннархи 4000 сўм
бир центнер қилнинг режа таннархи 50000 сўм
Юқоридаги шартли маълумотлар асосида қуйидаги ҳисоб-китобларни 
қиламиз. 


189
(1). Ёрдамчи маҳсулотнинг жами режа таннархи 1255 минг сўм 
(310*4000 + 0,3*50000). 
(2). Калькуляция қилинадиган шартли маҳсулот (сут)нинг миқдори 1260 
центнер (1200 + 40*1,5). 
(3).Бир центнер сутнинг таннархи 24,8 минг сўм [(32505- 1255) / 1260]. 
(4). Жами бузоқларнинг таннархи 1488 минг сўм (60*24,8). 
(5) Бир бош бузоқнинг таннархи 37,2 минг сўм (1488/40). 
Сут йўналишидаги қорамолчиликдан олинган сут ва бузоқнинг 
таннархини аниқлашнинг 2-усули ҳозирги пайтда республикамизда кенг 
қўлланилмоқда. Бу усулга мувофиқ олинган сут ва бузоқ таннархини 
аниқлашг учун дастлаб сут йўналишидаги қорамолчилкка сарфланган жами 
ҳақиқий харажатлар (ёрдамчи маҳсулотлар қиймати чегирилган ҳолда) 
аниқланади. Шундан сўнг жами ҳақиқий харажатларнинг 10 фоизи бузоқ 
таннархига, қолган 90 фоизи сут таннархига олиб борилади. Юқорида 
келтирилган мисолдаги маълумотлар асосида ушбу усулга кўра сут ва бузоқ 
таннархи қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади: 
(1)
жами ишлаб чиқариш харажатлари – 32505 минг сўм; 
(2)
таннархни ҳисоблашда чегириб ташланадиган ёрдамчи маҳсулотнинг 
қиймати 1255 минг сўм (310*4000+0,3*50000); 
(3)
таннархни ҳисоблашга асос қилиб олинадиган ҳақиқий ишлаб 
чиқариш харажатлари 31250 минг сўм (32505 – 1255); 
(4)
сутнинг жами таннархи 28125 минг сўм (31250* 90 %); 
(5)
бузоқларнинг жами таннархи 3125 минг сўм 31250 *10 %); 
(6)
1 ц сутнинг таннархи 23,4 минг сўм (28125/ 1200); 
(7)
1 бош бузоқнинг таннархи 78,1 минг сўм (3125/40). 
Йирик шохли қорамоллар болалари ҳамда боқувдаги молларни 
келгусида парвариш (ўстириш)га сарфланган харажатларни ҳисоб-китоб 
қилишда калькуляция объекти бўлиб уларнинг ўсган вазни ва тирик вазни 
ҳисобланади.
Ҳисобот йилида молларнинг ўсган вазнини (Ўв) уларнинг ҳар бир ҳисоб 
гуруҳи бўйича қуйидаги арифметик қурилма асосида топиш мумкин: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет