Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет266/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

27.3. Савдо корхоналарида якуний молиявий натижаларнинг
ҳисоби
 
Савдо корхоналари фаолиятининг якуний молиявий натижаларини 
ифодаловчи 
фойда 
(зарар)лар 
кўрсаткичлари 
бошқа 
турдаги 
корхоналардагидек «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида 
Низом»га мувофиқ аниқланади. Фақат, ҳар бир фойда кўрсаткичини 
топишда бевосита савдо фаолиятига доир кўрсаткичлар асос қилиб олинади. 
Чунончи, савдо корхоналарида товарларни сотишдан олинган фойда (Фс) ёки 
зарар (Зс) соф тушумдан (Ст) сотилган товарлар таннархини (Тс) айириш 
орқали топилади, яъни:
Фс (Зсқ Ст –Тс, мос равишда
Фс қ агар СтТс , Зс қ агар СтТс 


424
Савдо корхоналарининг асосий ва умумхўжалик фаолияти турларидан 
олган фойдаси (зарари), шунингдек солиққача фойдаси (зарари) барча тармоқ 
корхоналаридаги сингари яхлит белгиланган тартибда аниқланади. Уларнинг 
соф фойдаси (Сф) ёки соф қопланмаган зарари (Сз) солиққача фойда (Фст) 
ёки зарар ( Зст) суммасидан ягона солиқ тўлови (Яст) суммасини айириш 
орқали топилади, яъни:
Сф (Сз) = Фст (Зст) –Яст 
21-сон БҲМС га мувофиқ савдо корхоналарида ҳисобот йилнинг солиқ 
тўлагунгача қадар фойдаси (зарари)ни топиш барча даромад ва 
харажатларни 9910 “Якуний молиявий натижа” счётида акс эттириш ва ушбу 
счётнинг дебет ва кредит оборотлари суммасини таққослаш йўли билан 
амалга оширилади. Жумладан, даромадларни акс эттирувчи барча счётлар 
(9010-9030, 9310-9390, 9510-9590, 9710) нинг кредитида тўпланган сумма йил 
охирида 9910 счётнинг кредитига, харажатларни акс эттирувчи барча 
счётлар (9110-9130, 9410-9430, 9610-9690, 9720)нинг дебетида тўпланган 
сумма йил охирида 9910 счётнинг кредитига ўтказилади, яъни: 
Дебет 9020, 9310-9390, 9510-9590 , 9710 Кредит 9910
Дебет 9910  Кредит 9120, 9410-9430, 9610-9690, 9720. 
Агар, 9910 “Якуний молиявий натижа” счётининг кредит айланмаси 
дебет айланмасидан катта бўлса, у ҳисобот йилида савдо корхонаси солиқ 
тўлагунгача қадар фойдага, дебет айланмаси кредит айланмасидан катта 
бўлса, у ҳолда савдо корхонаси солиқ тўлагунгача қадар зарарга эришган 
ҳисобланади. 
Фойдани ишлатилишининг ҳисоби. 21-сон БҲМС га асосан савдо 
корхоналарида ҳисобот йили фойдасининг ишлатилиши 9800 “Солиқлар ва 
йиғимларни тўлаш учун фойдани ишлатишни ҳисобга олувчи счётлар”да акс 
эттирилади. Ушбу счётнинг дебетида йил мобайнида ҳисобланган ягона 
солиқ тўлови акс эттирилади. Бунда ушбу солиқ бўйича бюджет олдидаги 
қарзларни ифодаловчи 6400 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар ҳисоби 
счётлари” кредитланади.
Йил охирида 9800 “Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойдани 
ишлатишни ҳисобга олувчи счётлар”нинг дебетида тўпланган ягона солиқ 
тўлови суммаси унинг кредитида ва 9910 “Якуний молиявий натижа” 
счётининг дебетида акс эттирилади ва шу асосда фойданинг ишлатилиши 
ҳисоби счёти ёпилади.
Ҳисобот йилининг соф фойдаси (зарарлари) тақсимланишининг
ҳисоби. 9910 “Якуний молиявий натижа” счётига фойдани ишлатилиши 
ҳисоби счётини, яъни 9800 счётни ёпилиши билан савдо корхонасининг 
ҳисобот йил якуни бўйича соф фойдаси (қопланмаган зарари)ни аниқлаш 
имкони бўлади. Бунинг учун 9910 “Якуний молиявий натижа” счётининг 
дебет ва кредит айланмалари таққосланади. Ушбу счётнинг кредит 
айланмасини дебет айланмасидан катта бўлиши савдо корхонасининг соф 
фойдасини, кредит айланмасидан дебет айланмасини катта бўлиши савдо 
корхонасининг қопланмаган соф зарарини билдиради.


425
Аниқланган соф фойда суммаси 9910 “Якуний молиявий натижа” 
счётининг дебетига ва 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси 
(қопланмаган зарари)» счётининг кредитига ўтказилади. Йил якуни бўйича 
зарар билан чиқилган бўлса, ушбу зарар суммаси 9910 “Якуний молиявий 
натижа” счётнинг кредитига ва 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган 
фойдаси (қопланмаган зарари)» счётининг дебетига ўтказилади. Ушбу ёзув 
билан 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти тўлиғича ёпилади. 
Ҳисобот йили охирида 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган 
фойдаси (қопланмаган зарари)» счётида акс эттирилган соф фойда 
(қопланмаган зарар) тақсимланиши ёки тақсимланмай қолиши мумкин. 
Бундай тақсимотни амалга ошириш савдо корхоналарининг мулкий ва 
ташкилий 
шаклига 
бевосита 
боғлиқ 
ҳисобланади. 
Ўртоқчилик 
жамиятларидаги савдо корхоналарида, масалан, масъулияти чекланган 
жамиятларда, қўшма корхоналарда, хусусий корхоналарда уларнинг устави 
ва таъсис шартномалари талабларидан келиб чиқган ҳолда ҳисобот йилнинг 
соф фойдаси (қопланмаган зарари) таъсисчилар йиғилишининг қарорига 
асосан тақсимланиши ёки тақсимланмасдан корхона ихтиёрида жамланган 
фойда (қопланмаган зарар) ҳисобига қолдирилиши мумкин. Бу турдаги савдо 
корхоналарида таъсисчилар йиғилиши қарорига асосан ҳисобот йилнинг соф 
фойдасини тақсимлаш қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: 

Таъсисчиларга дивиденд (фоизкўринишида тақсимланган соф фойда 
суммасига:
Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари) “ 
Кредит 6610 “Тўланадиган дивидендлар” 

Корхонанинг резерв капиталига ажратма суммасига
Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган 
зарари) “ 
Кредит 8520 “Резерв капитали” 

Ҳисобот йилнинг тақсимланмай қолинган соф фойдаси ўтган 
йилларнинг жамланган фойдасига қўшилса
Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган 
зарари) “ 
Кредит 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган зарар)”
Агар ўртоқчилик жамияти ҳисобот йили якуни бўйича зарар билан 
чиққан бўлса, ушбу зарар суммаси 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган 
зарар” счётининг дебетига ўтказилади, яъни: 
Дебет 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган зарар)” 
Кредит 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси 
(қопланмаган зарари) “ 
Шундай қилиб, ўртоқчилик жамиятларида ҳисобот йилнинг охирига 
8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)”
счёти тўлиқ ёпилади ва ушбу вақтинчалик (транзит) счёт қолдиқга эга 
бўлмайди. 


426
Акциядорлик жамиятлари мақомидаги савдо корхоналарида 8710
“Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ счётида 
тўпланган фойда ёки зарар суммасини акциядорлар йиғилиши қарорисиз 
тақсимлаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ
акциядорларнинг умумий йиғилишлари келгуси йилда ўтказилади. Шу 
сабабли савдо акциядорлик жамиятларида 8710 “Ҳисобот даврнинг 
тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ счётида тўпланган фойда 
ёки зарар суммаси келгуси йилга қолдиқ сифатида ўтказилади, у фақат 
ҳисобот йили фойдаси (зарари) тақсимлангач ёпилади.  


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет