(1) - усул. Солиққа тортиладиган айланма ҚҚСсиз белгиланганда:
Сққс = Сай х С / 100 (1)
бунда: Сққс - буюртмачилардан ундириладиган солиқ суммаси;
Сай - солиққа тортиладиган айланма;
С - қўшилган қиймат солиғи ставкаси.
(2)-усул. Солиққа тортиладиган айланмада ҚҚС ҳам ҳисобга олинганда:
Сққс = Тқ х С / (С + 100) (2)
бунда: Тқ - қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган қурилиш
ишлари қиймати.
Мисол: Бажарилган ва буюртмачига топширилган қурилиш ишининг
қиймати бажарилган ишлар тўғрисида маълумотнома-счёт-фактура
бўйича ҚҚС билан биргаликда 240 млн. сўм, дейлик.
Ушбу мисол бўйича сотишдан олинган ҚҚС суммаси (2)-формулага
асосан топилади ва у 40 млн. сўмни (240 * 20 % / 120 %) ташкил этади. Бу
ҳолда бажарилган қурилиш ишининг ҚҚСсиз сотиш қиймати 200 млн.
сўмдан (240 -40) иборат бўлади.
105
ҚҚС суммаси қурилиш ишининг ҚҚСсиз сотиш қийматидан (1)-формула
бўйича ҳисобланганда ҳам 40 млн. сўмни (200 * 20% / 100 %) ташкил этади.
Пудратчи ташкилотларда бажарилган қурилиш ишларига тўғри
келадиган ҚҚС суммаси «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати
тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура»да алоҳида қаторда кўрсатилади.
ҚҚС суммаси буюртмачилардан олинадиган счётларнинг жами суммасига
киритилади. Ҳисобланган ҚҚС суммасига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 4010 «Олинадиган счётлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Пудратчи ташкилотларда бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси
бажарилган ишларга тўғри келувчи ҚҚС суммасидан таъминотчилар
(субпудратчилар)га товар-моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун
маълумотномалар ҳамда счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммасини
айириш йўли билан топилади.
21-сон БҲМСга мувофиқ таъминотчилар (субпудратчилар)га товар-
моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ва счёт-
фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммаси ҳисобот даври мобайнида 4410
«Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг
дебетида тўпланади. Бунда 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган
счётлар», 6100 «Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик
жамиятларига тўланадиган счётлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётлари
кредитланади.
Ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 15 санасигача пудратчи
ташкилотлар давлат солиқ органларига ҚҚС ҳисоб-китобини белгиланган
шаклда тақдим этишлари лозим. Ушбу ҳисоб-китоб асосида 4410 «Бюджетга
солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида
тўпланган сумма камайтиришга олиб борилади ҳамда унга қуйидаги
бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
Олдинги ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган ҚҚС
суммасининг ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган солиқ
суммасидан ортиқ бўлган суммаси вужудга келган ҳолларда кўрсатилган
ортиқча сумма ҳисобот давридан кейинги даврда камайтиришга олиб
борилади. Камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси ҳисобланган ҚҚС
суммасидан ортиқ бўлганида, унда бундай ортиқча сумма (манфий сальдо)
қурилиш ташкилотига унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаган
тақдирда қонунда белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда ушбу ортиқча
сумма қурилиш ташкилотининг шахсий счётида ортиқча тўлов сифатида
эмас, балки манфий сальдо сифатида ҳисобга олинади. Ортиқча тўланган
ҚҚС суммасининг қурилиш ташкилотига қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида
қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
106
Пудратчи ташкилотларни бюджетга ҚҚС бўйича қарзларининг
тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Даромад (фойда ) солиғи ҳисоб -китоби ва унинг ҳисоби . Солиқ
қонунчилиги ҳужжатларига кўра қурилиш ташкилотларида бошқа хўжалик
юритиш субъектларидаги каби даромад (фойда) солиғини ҳисоб-китоб қилиш
учун «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари
ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»да номлари
келтирилган фойда (зарар) кўрсаткичларидан ташқари солиққа тортиш
мақсадида яна иккита қуйидаги фойда кўрсаткичи ҳисоблаш йўли билан
топилади. Булар:
•
Солиққа тортиладиган даромад (Стд )
Стд = Фст (Зст ) + Стх + Сбх + Бом -Гр - Счх -Д - Ф
Бу ерда: Стх – солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар;
Сбх – ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган,
лекин келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар;
Счх – солиқ базасидан ҳисобот даврида чегириладиган
харажатлар;
Бом – беғараз олинган мулк;
Гр – олинган грант ва субсидиялар;
Д – олинган дивидендлар;
Ф – олинган фоизлар
•
Солиққа тортиладиган фойда (Стф ) – бу солиққа тортиладиган
даромаддан фойда (даромад) солиғини ҳисоблаш учун имтиёз сифатида
чегириб ташланадиган харажатларни айиргандан кейин қоладиган фойда
суммаси, яъни :
Стф = Стд –И
Бу ерда : И – имтиёз сифатида солиққа тортиладиган даромаддан
чегириладиган харажатлар.
Солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар деганда
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом»га мувофиқ
молиявий натижаларни шакллантиришда солиққача фойда суммасини
камайтиришга олиб борилган, ҳисоботда сотиш таннархи, давр харажатлари
ва молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибида акс эттирилган
харажатлар (масалан, меъёрдан ортиқ ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар,
меъёрдан ортиқ вакиллик харажатлари, моддий ёрдам ва компенсациялар,
уяли алоқа хизматлари харажатлари, қурилиш ташкилотининг асосий
воситалари ва бошқа активларини сотиш ва бошқа чиқимларидан кўрилган
зарарлар ва бошқалар) тушунилади. Бундай харажатларнинг тўлиқ рўйхати
Низомнинг 1-иловасида келтирилган. Солиқ қонунчилига асосан қурилиш
ташкилотлари солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатларни
Низомда келтирилган тартибга мувофиқ мустақил ҳисоблашлари, уларнинг
107
суммасини фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида
кўрсатишлари лозим.
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган , лекинда
келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9440 «Келгусида
солиқ базасидан чегириладиган хароажатлар» счётда акс эттирилган
харажатлар тушунилади. Ушбу харажатлар фойда (даромад) солиғи ҳисоб-
китобининг алоҳида сатрида кўрсатилади.
Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар деганда Низомга
келтирилган 2-иловага мувофиқ ўтган ҳисобот йилида солиқ базасидан
чегирилмаган, лекинда кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат
мобайнида солиқ базасидан чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади.
Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига асосан қурилиш ташкилотлари солиқ
базасидан чегириладиган харажатларни Низомда келтирилган тартибга
мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ёрдамида мустақил ҳисоблашлари ва
маълумотнома билан тасдиқлашлари, уларнинг суммасини фойда (даромад)
солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатишлари лозим.
Беғараз олинган мулк деганда бошқа юридик ва жисмоний шахслардан
ҳақи тўланмаслик шарти билан олинган мулк (асосий воситалар, номоддий
активлар, ўрнатишга мўлжалланган жиҳозлар, материаллар) тушунилади.
Грантлар деганда қурилиш ташкилотига давлат (хукумат) ҳамда
нодавлат, чет эл, ҳалқаро ташкилот ва фондлар томонидан маълум мақсадлар
учун берилган беғараз, гуманитар пул маблағлари ёки моддий техник ёрдам
суммаси тушунилади. Грант маблағлари қатъий белгиланган мақсадлар учун
ишлатилади.
Олинган дивидендлар ва фоизлар Солиқ қонунчилигига мувофиқ
алоҳида 10 фоизлик дивиденд солиғига тортилиши муносабати билан фойда
(даромад) солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади. Шунинг учун уларнинг
суммалари фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида
кўрсатилади. Ушбу даромадлардан дивиденд солиғини ундирилганлиги
тўғрисида
маълумотлар
уларни
берган
юридик
шахсларнинг
маълумотномалари билан тасдиқланиши лозим.
Фойда (даромад ) солиғи бўйича имтиёзлар сифатида солиққа
тортиладиган даромад суммасидан чегириб ташланадиган харажатларнинг
турлари, имтиёз меъёрлари Солиқ кодекси ва фойда (даромад) солиғини
ҳисоблаш ва тўлаш бўйича йўриқномада очиб берилган.
Фойда (даромад ) солиғи (Нф ) суммаси корхонанинг солиққа
тортиладиган фойдаси суммасини (Стф) солиқ меъёрига (См ) кўпайтириш
ва 100 фоизга бўлиш йўли билан топилади, яъни:
Нф = Стф *См : 100%
Ҳисоб-китоб асосида ҳисобланган даромад (фойда) суммаси бухгалтерия
ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 9810 «Даромад(фойда) солиғи бўйича харажатлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
108
Пудратчи ташкилотларни бюджетга даромад (фойда) солиғи бўйича
қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Ягона солиқ тўловининг ҳисоб -китоби ва ҳисоби . Микрофирма ва
кичик корхоналар мақомидаги қурилиш ташкилотлари учун ягона солиқ
тўлови ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика
йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига
мажбурий ажратмаларни тўлаш ўрнига жорий этилган. Ушбу солиқни
тўловчи қурилиш ташкилотларида материаллар (ишлар, хизматлар) харид
қилинганда таъминотчи ва субпудратчи ташкилотларга тўланган ҚҚС
суммаси материал бойликлар (ишлар, хизматлар) қийматига киритилади.
Ягона солиқ тўловини тўловчи қурилиш ташкилотлари ихтиёрий тарзда
рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига навбатдаги
чорак бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмай, янги барпо этилаётган
микро ва кичик корхона мақомидаги қурилиш ташкилотлари эса - фаолиятни
амалга оширишни бошлашга қадар топшириладиган ариза асосида қўшилган
қиймат солиғини тўлашлари мумкин. Ягона солиқ тўлови тўловчилари
томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бош тортиш навбатдаги йил
бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтган жойидаги
давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ариза асосида
навбатдаги йилнинг бошидангина амалга оширилади.
Ягона солиқ тўловини тўлаш объекти бўлиб қурилиш ташкилотларининг
барча фаолият турларидан олган ялпи тушуми ҳисобланади. Ягона солиқ
тўлови суммаси ялпи тушум суммасини ушбу солиқнинг белгиланган
меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Бунда, ихтиёрий тарзда
қўшилган қиймат солиғини тўловчилар учун ягона солиқ тўлови суммаси
бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ ягона
солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорига камаяди.
Ягона солиқ тўловига тортиладиган ялпи тушум таркибига қуйидагилар
киритилади:
1.Ўз кучлари билан бажарилган қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-
қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳалаш-қидирув ишларининг ҳажми.
2.Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар, яъни: а) ундирилган ёки
қарздор эътироф этган жарималар, пенялар, неустойкалар ҳамда хўжалик
шартномаларининг шартларини бузганлик учун бошқа жазо турлари; б)
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар даромадлари; в) рента даромади,
қурилиш ташкилоти ҳузуридаги ошхоналардан тушумлар, бошқа хизмат
кўрсатувчи хўжаликлардан тушумлар; г) асосий воситалар ва бошқа мол-
мулкни сотишдан даромадлар; д) кредиторлик ва депонентлик қарзини қонун
билан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар; е)
товар-моддий бойликларини қўшимча баҳолаш; ж) текин молиявий ёрдам,
шу жумладан, текинга олинган мол-мулк; з) қисқа муддатли ижарадан
даромадлар; и) илгари чиқариб ташланган харажатларни қоплаш тариқасида
олинган даромадлардан ташқари бошқа операцион даромадлар;
109
3.Молиявий фаолиятдан даромадлар, яъни: а) олинган роялти ва капитал
трансферти; б) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида бошқа
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улушли иштирок этишдан
олинган даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар ҳамда облигациялар ва
бошқа қимматли қоғозлар бўйича даромадлар; в) мол-мулкни узоқ муддатли
ижара (лизинг)га беришдан даромад (маржа); г) чет эл валютасидаги
операциялар бўйича курсдаги фарқдан даромадлар (мусбат ва манфий курс
фарқлари ўртасидаги сальдо), бунда манфий курс фарқи суммаси мусбат курс
фарқи суммасидан ошиб кетган ҳолда ошиб кетиш суммаси ягона солиқ
тўловини ҳисоблаб чиқаётганда солиқ солинадиган базани камайтирмайди; д)
қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ҳоказоларга қўйилган маблағларни
қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар; е) молиявий фаолиятдан бошқа
даромадлар;
4.Фавқулодда даромадлар.
Солиқ солинадиган ялпи тушум ҳисоблаб чиқилаётганда қуйидагилар
ялпи тушумдан чиқариб ташланади:
а) ихтёрий равишда ўз аризасига кўра қўшилган қиймат солиғи
тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи суммаси;
б) давлат субсидиялари суммаси;
в) давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича
даромадлар;
г) тўлов манбаида солиқ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар
(маълумотнома) мавжудлигида дивидендлар ва фоизлар.
Ягона солиқ тўлови ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-
китобни топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.
Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счётида юритилади. Белгиланган
тартибда ҳисоблаб чиқилган ягона солиқ тўлови бухгалтерия ҳисобида
қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Дебет 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича
харажатлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Пудратчи ташкилотларни бюджетга ягона солиқ тўлови бўйича
қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Достарыңызбен бөлісу: |