Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет94/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

10.4. Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларга эскириш
ҳисоблашнинг хусусиятлари ва ҳисоби
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар, бошқа тармоқ 
корхоналари сингари, амортизацияланадиган ва амортизацияланмайдиган 
асосий воситаларга бўлинади. 
Республикамизда қабул қилинган 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га 
мувофиқ қишлоқ хўжалик корхоналарида амортизация ҳисобланмайдиган 
асосий воситаларга қуйидагилар киритилади: 

мулк сифатида сотиб олинган ер участкалари; 

маҳсулдор ҳайвонлар; 

қийматидан қатъий назар ўстиришдаги ва боқувдаги моллар гуруҳига 
киритиладиган моллар (паррандалар, қуёнлар, асаларилар, қимматбаҳо 
мўйнали ҳайвонлар, қўриқчи итлар ва бошқа шу каби ҳайвонлар); 

тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар; 

белгиланган тартибларга кўра консервация қилинган асосий воситалар; 

кутубхона фонди; 

музей экспонатлари ва бошқалар. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг бошқа асосий воситалари 
умумбелгиланган тартибда, шунингдек ҳисоб сиёсатида кўрсатилган 
тартибларга кўра амортизацияланади. Чунончи, қишлоқ хўжалик 
корхоналарида йиллик амортизация бино ва иншоатлар бўйича йиллик 5 
фоиз, қишлоқ хўжалик техникаси ва асбоб-ускуналари, офис мебели ва 
жиҳозлари, юк ташиш машиналари, автобуслар бўйича 15 фоиз, компьютер 
техникаси, енгил автомобиллар ва йўлларда ишлатиладиган автотрактор 
техникаси бўйича 20 фоиз, сув чиқариш насослари, электрдвигателлар, 
генераторлар, трубопроводлар бўйича 8 фоиз миқдорида ҳисобланади. 
Демак, қишлоқ хўжалик корхоналарида ушбу асосий воситалари бўйича 
эскириш ҳисоблаш меъёрлари ва тартиби барча бошқа тармоқлар учун 
белгиланган тартибга тўлиқ ўхшайди. Бироқ, ишчи ҳайвонлар, кўп йиллик 
ўсимликлар каби асосий воситалар эскириш ҳисоблаш масаласида турли 
мунозалар туғдирадиган, шунингдек ўзига хос ёндашишларни талаб 
қиладиган асосий воситалар ҳисобланади. 
Республикамиз Солиқ кодексига мувофиқ ишчи ҳайвонлар ва кўп 
йиллик ўсимликлар йилига 10 фоиз меъёрида амортизация қилинадиган 
асосий воситалар гуруҳига киради. Лекин, ушбу асосий воситаларнинг 
фойдали хизмат муддатини айнан ўн йил қилиб белгилаш жуда ҳам 
нисбийдир. Одатда, ишчи ҳайвонлар ўн йил ҳам хизмат қилмасликлари ёки 
ундан бир неча бор кўп муддатда хизмат қилишлари мумкин. Кўп йиллик 
ўсимликларнинг қарийб ярим аср, ҳаттоки бир асргача ҳосил берадиган 
турларининг борлиги ҳам сир эмас. Шу боис ҳам ишчи ҳайвонлар ва кўп 
йиллик ўсимликлар бўйича амортизация ҳисоблаш бўйича белгиланган 
муддатларни энг кам хизмат муддати сифатида эътироф этилиши мақсадга 
мувофиқдир. 


152
Чорва молларини, одатда, бир вақтнинг ўзида ҳам ишчи ҳайвонлар ҳам
маҳсулдор ҳайвонлар бўлиб ҳисобланади. Масалан, от ёки туяни юк ташиш 
бўйича ишчи ҳайвон, насл ёки маҳсулот (гўшт, сут) беришига кўра 
маҳсулдор ҳайвон, деб аташ мумкин. Шу боис ҳам, қишлоқ хўжалик 
корхоналарида ишчи ҳайвонлар бўйича амортизация ҳисобини тўғри 
юритишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб ушбу гуруҳга кирувчи 
ҳайвонларнинг таркиби ва рўйхатини аниқ белгилаш ҳисобланади.
Кўп йиллик ўсимликлар ҳам экилганлигидан ҳосил бермайди. Улар 
одатда, 2-3 йилдан кейин ҳосилга киради. Шу боис ҳам, ушбу асосий 
воситалар бўйича амортизацияни уларни парваришлаш бошлангандан кейин 
қайси муддатдан бошлаб ҳисобланиш вақтини аниқ белгилаш муҳим 
масалалардан бири ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида, бошқа тармоқлардан фарқли ўлароқ, 
кўпчилик асосий воситалар, айниқса тракторлар, прицеплар, сув қувурлари 
ва насослари, генераторлар, юк ташиш машиналари, ишчи ҳайвонлар ҳисобот 
даври давомида ҳам чорвачилик, ҳам деҳқончилик соҳаларига хизмат 
кўрсатиши мумкин. Тракторлар, прицеплар ва юк ташиш транспортлари 
ишлаб чиқариш соҳаларидан ташқари этиштирилган маҳсулотларни 
харидорларга юклаб жўнатиш ва сотишга ҳам хизматларни кўрсатадилар. Бу 
хусусият бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар бўйича ҳисобланган 
эскириш суммаларини мос равишдаги соҳалар, бу соҳаларда этиштирилган 
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харажатлари ҳамда сотишга доир харажатлар 
ўртасида тақсимлаб чиқиш заруриятини туғдиради. 
Асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаларини тақсимлаш 
ва улар ҳисобини тегишли счётларга олиб бориш қуйидаги кетма-кетликда
амалга оширилади. 
Биринчидан, қишлоқ хўжалик корхонасининг у ёки бу соҳасига 
бевосита алоқадор асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммаси 
мос равишдаги «Деҳқончилик» ва «Чорвачилик» счётларига олиб борилади. 
Бунда ушбу соҳа харажатларига олиб борилган эскириш суммасини 
ифодаловчи суммага асосий воситаларнинг мос равишдаги гуруҳлари бўйича
эскириши ҳисоби учун мўлжалланган счётлар (0210-0290) кредитланади. 
Иккинчидан, қишлоқ хўжалик корхонасининг ҳар иккала ишлаб 
чиқариш соҳасига ҳамда сотиш жараёнига хизмат қилувчи асосий воситалар 
бўйича ҳисобланган эскириш суммаси дастлаб 2510 «Умумишлаб чиқариш 
харажатлари» счётида тўпланади. Шундан сўнг, ҳисоб сиёсатида кўрсатилган 
тартиб-қоидаларга, масалан асосий воситаларни алоҳида олинган соҳаларга 
кўрсатган хизматларига кетган вақтига кўра жами ҳисобланган эскириш 
суммаси мос равишда «Деҳқончилик», «Чорвачилик», «Давр харажатлари» 
счётларига олиб борилади.
Учинчидан, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳар бир соҳаси бўйича 
«Деҳқончилик» ва «Чорвачилик» счётларига олиб борилган амортизация 
суммалари уларда этиштирилган маҳсулотларнинг турлари ўртасида 
таннархни калькуляция қилишга асос қилиб олинган тартиб-қоидаларга кўра 
тақсимлаб чиқилади. Масалан, «Деҳқончилик» харажатларига олиб борилган 


153
амортизация харажатлари пахта, бошоқли дон, полиз экинлари ва бошқа шу 
каби маҳсулотлар ўртасида бўлиб чиқилади. Худди шундай тартибда 
чорвачилик соҳасига тўғри келувчи амортизация харажатлари бу соҳада 
этиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, масалан, гўшт, сут, тухум, 
жун ва шу кабилар ўртасида тақсимланади. 
Умумишлаб 
чиқариш 
харажатларига 
киритилган 
амортизация 
ажратмалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 
Кредит 0200 «Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар». 
Ҳисобланган ва умумхўжалик харажатларига киритилган амортизация 
харажатларининг мос равишда тегишли ишлаб чиқариш ва сотиш 
жараёнлари харажатларига тақсимот асосида киритилишига қуйидаги 
бухгалтерия ёзуви берилади: 
Дебет 2011 «Деҳқончилик», 
2012 «Чорвачилик»,
9410 «Сотиш харажатлари 
Кредит 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари». 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет