27
0120 «Бинолар
, иншоатлар ва узатиш қурилмалари
» счётида
қуйидаги таркибдаги асосий воситалар ҳисоби юритилади:
•
бинолар
– бу ишлаб чиқариш, маъмурий бошқарув ва бошқа
ижтимоий-маиший мақсадларда фойдаланиладиган бинолар (цехлар,
омборлар, ювиниш хоналари,
лаборатория, идора, гараж, ўт ўчириш депоси
ва шу каби меҳнат шароитини яратиб берувчи, товар-моддий бойликлар
бутлигини таъминловчи объектлар). Бинолар таркибига уларни нормал
эксплуатация қилиш учун зарур бўлган
барча коммуникациялар, яъни
иситиш, вентиляция, сув ва газ таъминоти, лифт, ёнғинга қарши ва
сигнализация қурилмалари, телефон алоқаси симлари тизимлари ҳам
киритилади.
•
иншоатлар
–
очиқ айвонлар, деворлар,
сув миноралари, темир йўл
шаҳобчалари, насос станциялари, цемент ва сув ҳавзалари ва сиғимлари,
асфальтланган йўллар ва йўлкалар.
•
узатиш
қурилмалари
– электр линиялар, газ, сув, буғ ўтқазувчи
қувурлар ва бошқалар.
0130 «Машина ва ускуналар
» счётида ерга мустаҳкам ўрнатиладиган
ва рельсда юритувчи кранлар ва электрокранлар, экскаваторлар,
бульдозерлар, бетон қориш машиналари, транспортерлар, кўтариш-тушириш
қурилмалари, гредерлар, бурғулаш, арралаш, рандалаш,
темир-терсакларни
кесиш, улаш, бўёқ, оҳак ва сув пуркаш аппаратлари ҳамда станоклари,
иссиқлик печлари, компрессорлар, ўлчов тарозилари ва бошқа махсус
машина ҳамда ускуналарнинг ҳисоби олиб борилади.
Достарыңызбен бөлісу: