Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет128/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

*машина-трактор парки хизматлари деҳқончилик ва чорвачилик 
тармоқлари харажатлари счётларига бевосита кўрсатилган хизматларни 


198
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида олиб борилади, мисол учун ерни 
шудгорлаш, экиш, ягоналаш, ҳосилни ўриб бериш, йиғиш ва ташиш каби 
хизмат ҳақлари бевосита деҳқончилик харажатларига олиб борилади; 
деҳқончилик харажатларига олиб борилган ёрдамчи ишлаб чиқариш 
харажатлари олинган маҳсулотлар (пахта, буғдой, сабзавотлар ва бошқалар) 
ўртасида ушбу маҳсулотларга ажратилган ер майдонлари ҳажмига, 
кўрсатилган хизматлар сонига қараб тақсимланади. 
*таъмирлаш устахоналари харажатлари уларнинг қайси тармоққа ва 
соҳага тегишлилигига қараб тақсимланади. 
*кўрсатилган агротехник хизматлар харажатлари ҳам худди 
юқоридаги тартибга ўхшаш тарзда тармоқлар ва соҳалар ўртасида 
тақсимланади. 
*сув таъминоти хўжалиги харажатлари жами сарфланган сув 
харажатларини экин турлари ўртасида улар эгаллаган майдонга, суғориш 
сонига ва сув сарфи меъёрларига кўра бош мироб томонидан тузилган ва 
хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб асосида тақсимлаб 
чиқилади. 
*электр таъминоти хўжалиги харажатлари бош энергетик томонидан 
тузилган ва хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб асосида 
тармоқлар ва соҳалар, улар ўртасида эса маҳсулотлар бўйича тақсимланади.
 *ишчи ҳайвонларни сақлаш харажатлари уларни қайси тармоқда 
фойдаланилганлик 
вақтига, 
бажарган 
ишлари 
миқдорига 
қараб 
тақсимланади. 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли харажатлар 
счётларига олиб борилишига қуйидагича ёзувлар қилинади: 
аасосий ишлаб чиқариш счётларига олиб борилганда
Дебет 2010 (тегишли счётлар) Кредит 2310 (тегишли счётлар); 
б)капитал қурилиш счётларига олиб борилганда
Дебет 0810,0890 Кредит 2310 (тегишли счётлар); 
в)давр харажатлари счётларига олиб борилганда
Дебет 9410,9420 Кредит 2310 (тегишли счётлар). 
Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шаклида ёрдамчи ишлаб 
чиқариш харажатларининг ҳисоби махсус «Ёрдамчи ишлаб чиқариш 
харажатлари ва хизматларини ҳисобга олиш қайдномаси»да юритилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет