Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет129/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

14.2. Қишлоқ ҳўжалиги корхоналарида умумишлаб чиқариш 
харажатларининг ҳисоби ва уларнинг тақсимланиши 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатлари 
деганда уларнинг ишлаб чиқариш тармоқлари ва соҳаларига умумий ҳолда 
тегишли бўлган ҳамда у ёки бу маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри киритиб 
бўлмайдиган, балки уларнинг таннархига билвосита, яъни тақсимлаш йўли 
билан олиб бориладиган харажатлар тушунилади. Одатда, қишлоқ хўжалик 
корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатлари деҳқончилик ва 


199
чорвачилик тармоқларини бошқариш, бир вақтнинг ўзида турли тармоқ ва 
соҳаларга хизмат кўрсатувчи бўлинмалар харажатларини ўз ичига олади.
Деҳқончилик ва чорвачилик тармоқлари ва уларнинг турли соҳаларига 
ихтисослашган қишлоқ хўжалик корхоналарида умумишлаб чиқариш 
харажатлари қуйидаги моддалари бўйича гуруҳланади: 
*асосий ва қўшимча иш ҳақи харажатлари – бу гуруҳга деҳқончилик 
ва чорвачилик соҳаси мутахассислари, ходимлари ва ишчиларига, чунончи,
аграномлар, зоотехниклар, ветврач, веттехниклар, лабаротория мудири ва 
ходимлари, бригадирлар, ферма мудирлари, ҳисобчилар, қоровуллар ва шу 
каби бошқа умумишлаб чиқариш мақсадидаги ходимларга ҳисобланган 
меҳнат ҳақлари киритилади; 
*ижтимоий суғуртага ажратмалар – бу гуруҳга деҳқончилик ва 
чорвачилик соҳаси мутахассислари, ходимлари ва ишчиларига, чунончи,
аграномлар, зоотехниклар, ветврач, веттехниклар, лаборатория мудири ва 
ходимлари, бригадирлар, ферма мудирлари, ҳисобчилар, қоровуллар ва шу 
каби бошқа умумишлаб чиқариш мақсадидаги ходимларга ҳисобланган 
меҳнат ҳақидан ижтимоий суғуртага қилинган ажратмалар киритилади; 
 *меҳнат ҳимояси ва техника хавфсизлиги харажатлари - бу гуруҳга 
деҳқончилик ва чорвачилик соҳасида меҳнат ҳимояси ва техника 
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларга сарфланадиган 
харажатлар киритилади; 
*хўжалик инвентарлари ва буюмларига доир харажатлар – бу 
гуруҳга деҳқончилик ва чорвачилик соҳаси ходимларига берилган махсус 
кийимлар, пойафзал, инвентарлар, ишлатилган ветприборлар, дори-
дармонлар ва бошқа хўжалик буюмлари қиймати киритилади; 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет