202
хўжалик
раҳбари
томонидан
тасдиқланган
ҳисоб-китоб
асосида
тақсимланади.
Электр таъминоти хўжалиги харажатлари бош энергетик томонидан
тузилган ва хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб асосида
тармоқлар ва соҳалар, улар ўртасида эса маҳсулотлар бўйича тақсимланади.
Ишчи ҳайвонларни сақлаш харажатлари уларни қайси тармоқда
фойдаланилганлик
вақтига,
бажарган
ишлари
миқдорига
қараб
тақсимланади.
Умумишлаб
чиқариш
харажатлари – бу қишлоқ хўжалик тармоқлари
ва соҳаларига умумий ҳолда тегишли бўлган ҳамда у ёки бу маҳсулот
таннархига тўғридан-тўғри киритиб бўлмайдиган, балки уларнинг
таннархига билвосита, яъни тақсимлаш йўли
билан олиб бориладиган
харажатлар.
Меҳнат ҳимояси ва техника хавфсизлиги харажатлари - бу
деҳқончилик ва чорвачилик соҳасида меҳнат ҳимояси ва техника
хавфсизлигини
таъминлашга
қаратилган
тадбирларга
сарфланган
харажатлар.
Дала шийпонларини сақлаш ва ишчиларни овқатлантириш
харажатлари
- деҳқончилик тармоғига мўлжалланган далаларда жойлашган
шийпонлар, палаткалар, вақтинчалик нотитул иншоатларни сақлаш, улардаги
асосий воситаларга қилинган
амортизация ажратмалари, жорий ва капитал
таъмирлаш, ишчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш харажатлари.
Бошқа умумишлаб чиқариш харажатлари – умумхўжалик
мақсадидаги асосий воситаларни ижарага олиш, уларни суғурта қилиш,
ўсимликларни ва молларни карантин қилиш ва бошқа умумишлаб чиқаришга
доир тадбирларга сарфланган харажатлар.
ЎЗ
ЎЗИНИ
НАЗОРАТ
ҚИЛИШ
УЧУН
ТЕСТ
САВОЛ
– ЖАВОБЛАРИ
Достарыңызбен бөлісу: