Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет139/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 
Умумбелгиланган солиқлар 
 
 Ягона ер солиғини ҳамда ягона солиқ тўловини тўловчилари мақомига 
мос келмайдиган қишлоқ хўжалик корхоналари қуйидаги умумбелгиланган 
солиқларни тўловчилари ҳисобланадилар: 
*ҚҚС; 
*фойда солиғи; 
*мол-мулк солиғи; 
*ер солиғи; 
*сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлов; 
*ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи. 
Қишлоқ хўжалиги корхоналари тўлайдиган ушбу умумбелгиланган
солиқ тўловлари солиқ қонунчилиги ҳужжатларида келтирилган тартибларда 
ҳисобланади ва бюджетга ўтказиб берилади. Қуйида уларнинг айримларига 
тўхталамиз.  
ҚҚС. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи қишлоқ хўжалик 
корхоналари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар, бажарилган иш, 
кўрсатилган хизматлар, мулкни ижарага бериш, уларни сотиш, бепул бериш 
ва бошқа сотиш операциялари бўйича ҚҚС тўловчи ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар, иш ва хизматларни сотишдан 
олинган ҚҚС суммаси белгиланган ставка (20 фоиз) бўйича иккита усулда 
қуйидаги формулалар асосида аниқланади: 
(1) - усулСолиққа тортиладиган айланма ҚҚСсиз белгиланганда: 
Сққс = Сай х С / 100 (1)  
бунда: Сққс - буюртмачилардан ундириладиган солиқ суммаси; 
Сай - солиққа тортиладиган айланма; 
С - қўшилган қиймат солиғи ставкаси. 
(2)-усулСолиққа тортиладиган айланмада ҚҚС ҳам ҳисобга олинганда: 
Сққс = Тқ х С / (С + 100) (2) 
бунда: Тқ - қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган айланма. 


218
Мисол: Харидорларга сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
қиймати ҚҚС билан биргаликда счёт-фактура бўйича 72 млн сўмдейлик.
Ушбу мисол бўйича сотишдан олинган ҚҚС суммаси (2)-формулага 
асосан топилади ва у 12 млн. сўмни (72 * 20 % / 120 %) ташкил этади. Бу 
ҳолда сотилган маҳсулотнинг ҚҚСсиз сотиш қиймати 60 млн сўмдан (72-12) 
иборат бўлади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида сотишдан олинган ҚҚС суммаси 
ҚҚСсиз сотиш қийматидан (1)-формула бўйича ҳисобланганда ҳам 12 млн. 
сўмни (60 * 20% / 100 %) ташкил этади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида нақдсиз пулга сотилган товар-моддий 
бойликлар, иш ва хизматларга тўғри келадиган ҚҚС суммаси харидорлар ва 
буюртмачиларга тақдим этилган счёт-фактураларда алоҳида устунчада 
кўрсатилади. ҚҚС суммаси харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган 
счётларнинг жами суммасига киритилади. Ҳисобланган ҚҚС суммасига счёт-
фактуралар асосида қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 4010 «Олинадиган счётлар» 
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Нақд пулга сотилган товар-моддий бойликлар, иш ва хизматларга тўғри 
келувчи ҚҚС суммаси буюртмачидан кассага кирим қилинган жами тушум 
таркибида ўз аксини топади ва унга қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари» 
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси 
сотишдан олинган ҚҚС суммасидан таъминотчиларга товар-моддий 
ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ҳамда счёт-
фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммасини айириш йўли билан топилади.
21-сон БҲМСга мувофиқ таъминотчиларга товар-моддий ресурслар ва 
кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ва счёт-фактуралар асосида 
тўланган ҚҚС суммаси ҳисобот даври мобайнида 4410 «Бюджетга солиқлар 
ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида тўпланади. Бунда 
6010 
«Таъминотчи 
ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6100 
«Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига 
тўланадиган счётлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётлари кредитланади. 
Ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25 санасигача қишлоқ 
хўжалик корхоналари давлат солиқ органларига ҚҚС ҳисоб-китобини 
белгиланган шаклда тақдим этишлари лозим. Шунингдек, улар солиқ 
идораларига ҚҚС ҳисоб-китобига илова тариқасида солиқ даври мобайнида 
олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича счёт- фактуралар реестрини 
тақдим этишлари лозим. 
ҚҚС ҳисоб-китоби, шунингдек унга илова қилинадиган реестр ва 
тақсимот асосида 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак 
тўловлари» счётининг дебетида тўпланган сумманинг камайтиришга олиб 
борилган қисмига бухгалтерияда қуйидаги ёзув қилинади: 
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак


219
тўловлари». 
Камайтиришга олиб борилмаган ва бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархига мутаносиб усул бўйича аниқланган ҳамда киритилган 
ҚҚС суммасига қуйидагича қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»,
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»,
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари». 
Олдинги ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган ҚҚС 
суммасининг ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган солиқ 
суммасидан ортиқ бўлган суммаси вужудга келган ҳолларда кўрсатилган 
ортиқча сумма ҳисобот давридан кейинги даврда камайтиришга олиб 
борилади. Камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси ҳисобланган ҚҚС 
суммасидан ортиқ бўлганида, унда бундай ортиқча сумма (манфий сальдо) 
қишлоқ хўжалиги корхонасига унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи 
бўлмаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда ушбу 
ортиқча сумма қишлоқ хўжалиги корхонасининг шахсий счётида ортиқча 
тўлов сифатида эмас, балки манфий сальдо сифатида ҳисобга олинади. 
Ортиқча тўланган ҚҚС суммасининг қишлоқ хўжалиги корхонасига 
қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» 
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бюджетга ҚҚС бўйича қарзларининг 
тўланишига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Фойда солиғи. Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига кўра қишлоқ 
хўжалиги корхоналарида бошқа хўжалик юритиш субъектларидаги каби 
фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш учун «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни 
ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни 
шакллантириш тўғрисида Низом»да номлари келтирилган фойда (зарар) 
кўрсаткичларидан ташқари яна қуйидаги иккита фойда кўрсаткичи ҳисоблаш 
йўли билан топилади. Булар: 

Солиққа тортиладиган даромад (Стд
Стд = Фст (Зст) + Стх + СбхБом -Гр - Счх -Д - Ф 
Бу ерда: Фст (Зст– солиқ тортилгунгача бўлган фойда ёки зарар 
Стх – солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар; 
Сбх – ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган,
лекин келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар;
Счх – солиқ базасидан ҳисобот даврида чегириладиган
харажатлар; 
Бом – беғараз олинган мулк; 
Гр – олинган грант ва субсидиялар; 
Д – олинган дивидендлар; 


220
Ф – олинган фоизлар 

Солиққа тортиладиган фойда (Стф) – бу солиққа тортиладиган 
даромаддан фойда солиғини ҳисоблаш учун имтиёз сифатида чегириб 
ташланадиган харажатларни айиргандан кейин қоладиган фойда суммаси, 
яъни :  
Стф = Стд –И 
Бу ерда : И – имтиёз сифатида солиққа тортиладиган даромаддан 
чегириладиган харажатлар ҳамда солиқдан озод этилган фойда суммаси. 
Солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар деганда
Солиқ кодекси ва «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида 
низом»га мувофиқ молиявий натижаларни шакллантиришда солиққача 
фойда суммасини камайтиришга олиб борилган, ҳисоботда сотиш таннархи, 
давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибида акс 
эттирилган харажатлар тушунилади. Бундай харажатлар таркибига, чунончи 
меъёрдан ортиқ ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, меъёрдан ортиқ вакиллик 
харажатлари, моддий ёрдам ва компенсациялар, қишлоқ хўжалиги 
корхонасининг асосий воситалари ва бошқа активларини сотиш ва бошқа 
чиқимларидан кўрилган зарарлар ва бошқа шу каби харажатлар киради. 
Уларнинг тўлиқ рўйхати Солиқ кодексида (147-модда) ва «Маҳсулот (иш, 
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий 
натижаларни 
шакллантириш 
тўғрисида 
низом»нинг 
1-иловасида
келтирилган. Солиқ қонунчилига асосан қишлоқ хўжалиги корхоналари 
солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатларни мустақил 
ҳисоблашлари, улар суммасини фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида 
сатрида кўрсатишлари лозим.
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекинда
келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9440 «Келгусида 
солиқ базасидан чегириладиган харажатлар» счётда акс эттирилган 
харажатлар тушунилади. Бундай харажатларнинг тўлиқ рўйхати Солиқ 
кодексида (146-модда) ва «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва 
сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида 
низом»нинг 2-иловасида келтирилган. Ушбу харажатлар ҳам фойда солиғи 
ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатилади. 
Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар деганда Низомга 
келтирилган 2-иловага мувофиқ ўтган ҳисобот йилида солиқ базасидан 
чегирилмаган, лекинда кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат 
мобайнида солиқ базасидан чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади.
Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига асосан қишлоқ хўжалиги корхоналари 
солиқ базасидан чегириладиган харажатларни Солиқ кодекси ва Низомда 
келтирилган тартибга мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ёрдамида мустақил 
ҳисоблашлари ва маълумотнома билан тасдиқлашлари, уларнинг суммасини 
фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатишлари лозим. 


221
Беғараз олинган мулк деганда бошқа юридик ва жисмоний шахслардан 
ҳақи тўланмаслик шарти билан олинган мулк (асосий воситалар, номоддий 
активлар, ўрнатишга мўлжалланган жиҳозлар, материаллар) тушунилади. 
Грантлар деганда қишлоқ хўжалиги корхонасига давлат (хукумат) 
ҳамда нодавлат, чет эл, ҳалқаро ташкилот ва фондлар томонидан маълум 
мақсадлар учун берилган беғараз, гуманитар пул маблағлари ёки моддий 
техник ёрдам суммаси тушунилади. Грант маблағлари қатъий белгиланган 
мақсадлар учун ишлатилади.
Олинган дивидендлар ва фоизлар Солиқ қонунчилигига мувофиқ
алоҳида 10 фоизлик дивиденд солиғига тортилиши муносабати билан фойда
солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади. Шунинг учун уларнинг суммалари 
фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатилади. Ушбу 
даромадлардан дивиденд солиғини ундирилганлиги тўғрисида маълумотлар 
уларни берган юридик шахсларнинг маълумотномалари билан тасдиқланиши 
лозим. 
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар сифатида солиққа тортиладиган 
даромад суммасидан чегириб ташланадиган харажатлар, солиқдан озод 
этилган фойданинг турлари ҳамда имтиёз меъёрлари Солиқ кодексида 
(158,159-моддалар) очиб берилган.
Фойда солиғи (Нф) суммаси қишлоқ хўжалиги корхонасининг солиққа 
тортиладиган фойдаси суммасини (Стф) солиқ меъёрига (См) кўпайтириш 
ва 100 фоизга бўлиш йўли билан топилади, яъни: 
Нф = Стф *См : 100% 
Ҳисоб-китоб асосида ҳисобланган фойда солиғи суммаси бухгалтерия 
ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 9810 «Даромад(фойда) солиғи бўйича харажатлар» 
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бюджетга даромад (фойда) солиғи 
бўйича қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет