Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет15/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

2.3-жадвал 
 
Қурилиш ташкилотларида асосий воситалар чиқимига доир 
операцияларни счётларда акс эттириш 
 
Операциянинг 
мазмуни 
Сумма 
Дебет 
счет 
Кредит 
счет 
Асос бўлувчи 
ҳужжат 
1.Асосий воситаларнинг сотилиши 

Асосий воситани сотиш 
қийматига (ҚҚСсиз) 
500000 
4010 
9210 
Шартнома, счёт-
фактура 

ҚҚС суммасига (агар корхона 
ҚҚС тўловчи ва солиқ солиш 
объекти мавжуд бўлса) 
100000 
4010 
6410 
Шартнома, счёт-
фактура 

Асосий воситанинг бошланғич 
қийматига 
600000 
9210 
0111-
0190 
Шартнома, счёт-
фактура 

Жамланган эскиришни 
ҳисобдан чиқариш 
500000 
0211-
0290 
9210 
Шартнома, счёт-
фактура 

Қайта баҳолаш бўйича 
резервни ҳисобдан 
чиқарилишига 
50000 
8510 
9210 
Ҳисоб-китоб 

Сотишдан олинган фойда 
550000 
9210 
9310 
Ҳисоб-китоб 

Сотишдан кўрилган зарар 
9430 
9210 
Ҳисоб-китоб 


31 
2.Асосий воситаларнинг тугатилиши 

Асосий воситанинг бошланғич 
қийматига 
6000000 
9210 
0111-
0190 
Тугатиш 
далолатномаси 

Жамланган эскиришни 
ҳисобдан чиқариш 
5000000 
0211-
0290 
9210 
Тугатиш 
далолатномаси 

Қайта баҳолаш бўйича 
резервни ҳисобдан 
чиқарилишига 
250000 
8510 
9210 
Ҳисоб-китоб 

Тугатиш харажатлари 
100000 
9210 
6710, 
6520, 
6990 
Тугатиш 
далолатномаси, 
қайдномалар

Тугатишдан олинган 
материаллар 
200000 
1090 
9210 
Тугатиш 
далолатномаси, 
кирим 
далолатномаси 

Тугатишдан олинган фойда 

9210 
9310 
Тугатиш 
далолатномаси 

Тугатишдан кўрилган зарар 
650000 
9430 
9210 
Тугатиш 
далолатномаси 
3.Асосий воситаларнинг бепул берилиши 

Асосий воситани бепул бериш 
қийматига
50000 
4010 
9210 
Шартнома, счёт-
фактура 

Асосий воситанинг бошланғич 
қийматига 
600000 
9210 
0111-
0190 
Шартнома, счёт-
фактура 

Жамланган эскиришни 
ҳисобдан чиқариш 
500000 
0211-
0290 
9210 
Шартнома, счёт-
фактура 

Қайта баҳолаш бўйича 
резервни ҳисобдан 
чиқарилишига 
50000 
8510 
9210 
Ҳисоб-китоб 

Бепул беришдан кўрилган
зарар суммасина 
50000 
9430 
4010 
Шартнома, счёт-
фактура 
4.Асосий воситаларнинг таъсис бадали сифатида киритилиши 

Асосий воситани таъсис бадали 
сифатида берилган қийматига
700000 
0610-
0690 
9210 
Шартнома, счёт-
фактура 

Асосий воситанинг бошлан-ғич 
қийматига 
600000 
9210 
0111-
0190 
Шартнома, счёт-
фактура 

Жамланган эскиришни 
ҳисобдан чиқариш 
500000 
0211-
0290 
9210 
Шартнома, счёт-
фактура 

Қайта баҳолаш бўйича 
резервни ҳисобдан 
чиқарилишига 
50000 
8510 
9210 
Ҳисоб-китоб 

Олинган фойда 
650000 
9210 
9310 
Ҳисоб-китоб, 
счёт-фактура 
Умумдавлат солиқларини тўловчи қурилиш ташкилотларида сотилган 
асосий воситаларнинг сотиш қиймати (Сқ) қолдиқ қиймат (Ққ)дан катта 
бўлса (Сқ 
>
Ққ), у ҳолда улар ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Агар сотиш 
қиймати (Сқ) қолдиқ қиймат (Ққ)дан кичик бўлса (Сқ 
<
Ққ) ёки улар ўзаро 
тенг бўлса ( Сқ = Ққ), у ҳолда қурилиш ташкилотлари ҚҚС тўловчи 
ҳисобланмайдилар. Асосий воситаларни таъсис бадали сифатида 
киритилиши ҳам Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСга тортилмайди. 


32 
Асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарарлар, агар бу асосий 
воситалар 3 йилдан кам ишлатилган бўлса, Солиқ кодексига мувофиқ (22–
модда) фойда солиғи бўйича солиқ базасига қайта қўшилади.
Асосий 
воситаларни 
тугатиш 
уларнинг 
тўлиқ 
амортизация 
қилинганлиги ёки қилинмаганлигидан қатъий назар эксплуатация қилиш 
ҳолати йўқотилган ҳолларда амалга оширилади. Бунинг учун қурилиш 
ташкилоти раҳбари буйруғи билан ликвидация комиссияси тузилади. 
Ликвидация комиссияси таркибига корхона ходимларидан ташқари 
қизиқувчи органлар (ҳокимият ва бошқалар) вакиллари ҳам киритилиши 
мумкин. Комиссия ликвидация натижаларини махсус ликвидация 
далолатномаси (ОС-4 шакл) билан расмийлаштиради. Ушбу далолатнома 
ликвидация натижаларини бухгалтерия ҳисоби счётларида юқорида 
келтирилган тартибда акс эттиришга асос бўлади. 
2.3.Қурилиш машиналари ва механизлари иш фаолиятининг
ҳисоби 
 
Қурилиш ташкилотларида махсус машина ва механизлар иш фаолиятини 
алоҳида ҳисобга олиб боришнинг объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. 
Уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
биринчидан, махсус қурилиш машина ва механизмларининг қиммат 
туриши улардан унумли ва самарали фойдаланиш талабини қўяди; 
иккинчидан, қурилиш машина ва механизмларидан қурилиш ишларини 
бажаришда фақат тегишли босқичларда ва мақсадларда ишлатилиши улар иш 
фаолиятини ҳар бир қурилиш объекти бўйича ҳисобини олиб боришни 
тақозо этади; 
учинчидан, уларнинг қурилиш майдончаларига етказиб келиниши, 
ўрнатилиши ва ишлатилиши маълум техника ва меҳнат хавфсизликлари 
шартларига қатъий амал қилишни, махсус тайёргарликни, касбий маҳоратни, 
шунингдек бу мақсадлар учун қўшимча сарф-харажатларни талаб қилади. 
Таъкидлаш жоизки, республикамизда қурилиш машиналари ва 
механизмлари иш фаолиятини ҳисобга олиш учун махсус меъёрий 
ҳужжатлар қабул қилинган эмас. Қурилиш ташкилотларида бугунги кунда 
қурилиш машиналари ва механизмлари иш фаолиятининг ҳисобига доир 
дастлабки ҳужжатлар, уларни тузиш, ишловдан ўтказиш собиқ СССР 
даврида тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосланилган ҳолда амалга 
оширилмоқда. 
Қурилиш машина ва механизмлари иш фаолиятини акс эттирувчи 
бошланғич ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 

кўтариш крани иши ҳақида билдирги (ЭСМ -1 шакл); 

қурилиш машинаси йўл варақаси (ЭСМ-2 шакл); 

қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги (ЭСМ-3 
шакл); 

қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд 
(ЭСМ-4 шакл); 


33 

қурилиш машинаси (механизми) иши ҳисоби картаси (ЭСМ-5 шакл); 

қурилиш машиналари (механизмлари) иши ҳисоби журнали (ЭСМ-6 
шакл); 

бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 
шакл).
ЭСМ-1 шакл, ЭСМ-2 шакл, ЭСМ-3 шаклдаги ҳужжатлар балансида 
махсус қурилиш машиналари ва механизларига эга бўлган ва улар ёрдамида 
бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган қурилиш 
ташкилотларида қўлланилади. 
Кўтариш крани иши ҳақида билдиргида (ЭСМ -1 шаклунинг қайси 
объектда ишлагани ва бажарган ишининг турлари, миқдори, сарфлаган вақти 
ва бошқа маълумотлар келтирилади. Ушбу билдирги асосида кўтариш крани 
томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. 
Маълумотнома бош пудратчи томонидан имзоланади ва унинг муҳри билан 
тасдиқланади. Ушбу ҳужжат бош пудратчи ва кўтариш кранида ишларни 
бажарган ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни 
амалга оширишга асос бўлади.
Қурилиш машинаси йўл варақаси (ЭСМ-2 шакл) машинистга 
объектга етказиш олдидан тўлдирилади. Унда машинанинг номи, техник 
маълумотлари, машинистнинг исми-шарифи, унга берилган топшириқлар, 
топшириқни бажаришга киришиш ва уни якунлаш муддатлари кўрсатилади.
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги (ЭСМ-3 
шакл)да худди (ЭСМ -1 шакл)дагидек бошқа қурилиш машиналари (бетон 
қориш, экскаватор, бульдозер, гредер ваш у кабилар) томонидан ҳар бир 
объектда бажарилган ишларнинг турлари, миқдори, сарфлаган вақти ва 
бошқа маълумотлар келтирилади. Ушбу билдирги қурилиш машиналари 
томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотномани тузишга 
асос бўлади. Бу маълумотнома ҳам бош пудратчи томонидан имзоланади, 
унинг муҳри билан тасдиқланади ҳамда бош пудратчи ва ихтисослашган 
қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос 
бўлади.
ЭСМ-4 шакл, ЭСМ-5 шакл ва ЭСМ-6 шаклдаги ҳужжатлар ўз 
балансида қурилиш машиналари ва механизмлари бўлган барча турдаги 
қурилиш ташкилотларида қўлланилади.
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет