37
2.5.Қурилиш
ташкилотларида
асосий
воситаларга
эскириш
ҳисоблаш
усулларини
қўллаш
хусусиятлари
Қурилиш ташкилотлари бошқа хўжалик
юритувчи субъектлар сингари
асосий воситалари бўйича уларнинг эскиришини 5-сон БҲМС «Асосий
воситалар»да назарда тутилган усуллар бўйича умумбелгиланган
амортизация меъёрлари асосида ҳисоб-китоб қилишлари лозим. Асосий
воситалар турлари ёки гуруҳлари бўйича эскириш ҳисоблашнинг танлаб
олинган
усуллари, шунингдек қўлланиладиган амортизация меъёрларининг
аниқ миқдорларини қурилиш ташкилотлари ўзларининг ҳисоб сиёсатида
белгилаб
олишлари
мумкин.
Қуйида
қурилиш
ташкилотлари
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларда эскириш ҳисоблаш усулларини
айрим асосий воситалар турлари бўйича қўллаш тартибига тўхталамиз.
Бир маромда эскириш ҳисоблаш усули
. Бу усулни қўллаш
чекланмаган. Лекин, уни қурилиш ишларини олиб борилишига фаол таъсир
ўтказмайдиган асосий воситалар бўйича қўллаш, одатда, мақсадга мувофиқ
бўлади. Чунончи, бу усулни бино ва иншоатлар, мебель ва офис жиҳозлари,
компьютерлар бўйича қўллаш мумкин.
Ушбу усулнинг моҳияти шундаки, унда асосий воситанинг
амортизацияланадиган қиймати бўлиб: (1) бошланғич қиймат ёки чамаланган
тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат
ҳисобланади; (2) йиллик амортизация суммаси амортизациялана-диган
қийматни белгиланган йиллик амортизация меъёрига кўпайтириш ва 100
фоизга бўлиш, ойлик амортизация суммаси
эса йиллик амортизация
суммасини 12 га бўлиш йўли билан топилади.
Мисол
. Бинонинг
бошланғич
қиймати
10000000 сўм
дейлик
. Тугатиш
қиймати
1-ҳолатда
10 фоиз
миқдорида
белгиланган
, 2-ҳолатда
эса
кўзда
тутилмаган
. Йиллик
амортизация
меъёри
– 5 фоиз
.
Демак, бинонинг амортизацияланадиган қиймати 1-ҳолатда 9000000
сўмни (10000000- 10000000*10%), 2-ҳолатда эса 10000000 сўмни ташкил
этади. Йиллик амортизация суммаси 1-ҳолатда 450 минг сўмни
(9000000*5%), 2-ҳолатда эса 500000 сўмни (10000000*5%) ташкил этади.
Ойлик амортизация суммаси 1-ҳолатда 37500 сўмни (450000/12), 2-ҳолатда
эса – 41667 сўмни (500000/12)ни ташкил қилади. Бу усулга кўра қурилиш
ташкилотида 20 йилдан сўнг 1-ҳолатда бинонинг 9000000 сўмлик бошланғич
қиймати тўлиқ тикланади, 1000000 сўмлик қиймати тикланмасдан қолади. 2-
ҳолатда эса бинонинг қиймати 20 йилдан сўнг тўлиқ тикланади.
Иш
ҳажмига
мутаносиб
ҳисоблаш
усули
. Бу усулни, одатда, қурилиш
ишларини олиб борилишига фаол таъсир ўтказадиган
асосий воситалар
бўйича қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, уни қурилиш
машиналари ва механизмлари, транспорт воситалари бўйича қўллаш
мумкин. Ушбу усулда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати
бўлиб ҳам бошланғич қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб
тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат ҳисобланади.
Йиллик
амортизация суммаси амортизацияланадиган қийматни 1 бирлик
38
бажариладиган ишга тўғри келадиган амортизация меъёрига кўпайтириш
йўли билан топилади.
Мисол
. Краннинг
бошланғич
қиймати
40000000 сўм
дейлик
. Тугатиш
қиймати
1-ҳолатда
5 фоиз
, яъни
2000000 сўм
белгиланган
, 2-ҳолатда
эса
кўзда
тутилмаган
. Краннинг
иш
фаолияти
унинг
фойдали
хизмат
муддатида
(айтайлик
,10 йил
ичида
) ишлаган
вақт
миқдори
билан
ўлчанади
.
Ушбу
вақт
миқдори
20000 соат
, краннинг
ҳақиқатда
ишлаган
вақти
билдирги
-наряд
бўйича
биринчи
йилда
3000 соат
, дейлик
.
Юқоридаги маълумотлар асосида кран бўйича амортизация қуйидагича
ҳисоб-китоб қилинади.
Биринчи ҳолатда. (1) 1 соатлик амортизация меъёри 1900 сўм
(38000000/20000); (2) биринчи йилда ҳисобланадиган
амортизация суммаси
5700000 сўм (1900*3000).
Иккинчи ҳолатда
. (1) 1 соатлик амортизация меъёри 2000 сўм
(40000000/20000); (2) биринчи йилда ҳисобланадиган амортизация суммаси
6000000 сўм (2000*3000).
Қурилиш машиналари ва механизмлари бўйича ҳисоб-китоб қилинган
эскириш суммаси қурилиш ташкилотларида уларнинг қайси объектларда
ишлаганлигига қараб ўша объектларнинг таннархига киритилади.
Эскиришни иш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усулини
транспорт воситалари бўйича қўллашда иш бирлиги бўлиб, улар томонидан
бажарилган юк айланмаси (т/км), босиб ўтилган йўл (км) ёки наряда бўлган
иш вақти (соат) ҳисобланади.
Эскиришни ҳисоблашнинг
кумулятив усули. Ушбу усулда асосий
воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб ҳам бошланғич қиймат ёки
чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич
қиймат ҳисобланади. Йиллик амортизация суммаси амортизацияланадиган
қийматни амортизация меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади.
Амортизация меъёри сифатида хизмат йиллари сонини хизмат йиллари
сонларининг йиғиндисига нисбати олинади.
Фақат ушбу нисбат бирлик
қўлланишда тескари ҳолда ишлатилади.
Мисол
. Краннинг
бошланғич
қиймати
40000000 сўм
дейлик
. Тугатиш
қиймати
1-ҳолатда
5 фоиз
, яъни
2000000 сўм
белгиланган
, 2-ҳолатда
эса
кўзда
тутилмаган
. Краннинг
хизмат
муддатида
10 йил
. Хизмат
йиллари
сонлари
йиғиндиси
Достарыңызбен бөлісу: