39
амортизация қилинишига олиб келади. Ўзбекистон Республикасининг солиқ
кодексига мувофиқ кумулятив усулни қўллаш
мол-мулк солиғини кам
тўлашга олиб келади, чунки ушбу солиқ базаси бўлиб асосий воситаларнинг
қолдиқ қиймати ҳисобланади. Бироқ, кумулятив усул бўйича ҳисобланган
амортизация суммаси, агар у бир маромда ҳисоблаш усулида ҳисобланган
эскириш суммасидан катта бўлса, у ҳолда ўртадаги
фарқ суммаси даромад
(фойда) солиғи базасига қайта қўшилади.
Эскиришни
қолдиқ
қийматдан
ҳисоблаш
усули
. Ушбу усулда асосий
воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб
бошланғич қиймат
ҳисобланади. Йиллик амортизация
суммаси белгиланган йиллик
амортизация меъёрининг икки баравари миқдорида топилади. Чунончи,
биринчи йилда у бошланғич қийматдан, кейинги йиллардан бошлаб эса йил
охирига қолган қолдиқ қийматдан ҳисобланади. Хизмат муддатининг охирги
йилида амортизация суммаси тугатиш қийматидан ташқари бўлган миқдорда
ҳисобланади.
Мисол
. Краз
юк
ташиш
машинасининг
бошланғич
қиймати
12000000
сўм
дейлик
. Тугатиш
қиймати
200000 сўм
. Хизмат
муддати
5 йил
, йиллик
амортизация
меъёри
20 %.
Юқоридаги маълумотлар асосида КРАЗ юк ташиш машинаси бўйича
амортизация ушбу усулда қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади (2.6-жадвал).
Достарыңызбен бөлісу: