41
Транспорт воситалари
- бу юк ва одам ташувчи автомашиналар,
вагонлар, автобуслар, тракторлар, прицеплар ва бошқа транспорт воситалари.
Капитал
инвестиция – бу қурилиш ташкилотларининг янги
объектларни қуришга, эски объектларни кенгайтириш, реконструкция ва
модернизация қилишга, шунингдек асосий воситаларни сотиб олишга
сарфлаган маблағлари мажмуаси.
Кўтариш
крани
иши
ҳақида
билдирги
- бу
кўтариш кранининг қайси
объектда ишлагани ва бажарган ишининг турлари, миқдори, сарфланган вақт
ва бошқа маълумотларни ўзида мужассамлаштирувчи,
шунингдек бош
пудратчи ва кўтариш кранида ишларни бажарган
ихтисослашган қурилиш
ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлувчи
бошланғич ҳужжат.
Қурилиш машинаси йўл варақаси
– бу машинистга қурилиш
машинасини қурилиш объектига етказиш олдидан тўлдириладиган,
шунингдек ўзида машинанинг номи,
техник маълумотлари, машинистнинг
исми-шарифи, унга берилган топшириқлар, топшириқни бажаришга
киришиш ва уни якунлаш муддатлари кўрсатиладиган бошланғич ҳужжат.
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги бетон
қориш,
экскаватор, бульдозер, гредер ва шу каби қурилиш машиналари
томонидан ҳар бир объектда бажарилган ишларнинг турлари, миқдори,
сарфлаган вақти ва бошқа маълумотларни ўзида мужассамлаштирувчи,
қурилиш машиналари томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида
маълумотномани тузишга ҳамда бош пудратчи ва ихтисослашган қурилиш
ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлувчи
бошланғич ҳужжат.
Қурилиш
машинаси
ва
механизми
иши
тўғрисида
билдирги
-наряд
–
бу натурал ўлчов бирликларида ўлчанадиган топшириқлар ва бажарилган
ишларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш учун қўлланиладиган,
топшириқлар ва ишлар ҳақиқатда бажарилгач, бажарилган ишларни ҳисобга
олишга, шунингдек машинистларга иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлувчи
бошланғич ҳужжат.
Бажарилган ишлар
(хизматлар
) тўғрисида маълумотнома
– бу
махсус қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган
ишларни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, у пудратчи ва буюртмачилар (бош
пудратчи ва субпудратчилар) ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга
ошириш учун асос бўлувчи счёт-фактураларга илова қилинади.
Қурилиш машиналарини
сақлаш ва эксплуатация қилиш
харажатлари – бу қурилиш машиналари ва механизмлари машинистлари ва
ҳайдовчиларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар,
материал харажатлари, амортизация ажратмалари, жорий ва капитал
таъмирлаш ҳамда турли хизматлар қийматининг йиғиндиси.
Қурилиш машиналари ва механизмларига ҳисобланган эскириш
Достарыңызбен бөлісу: