20 %
Тўлов
суммаси
1 Гилам 1,4*1,8
Дона
100
7500
750000
150000
900000
2 Гилам 1,8*2,6
Дона
200
9000
1800000
360000
2160000
3 Гилам 2*3
Дона
300
12500
3750000
750000
4500000
Жами
6300000
1260000
7560000
358
Қўшимча ахборотлар : 1. Ташиб келтириш харажатлари - 93000 сўм ,
сертификация харажатлари -126000 сўм , брокерлик хизмати –63000 сўм .
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида бир бирлик гилам
маҳсулотларининг сотиб олиш қиймати уларнинг турлари бўйича қуйидагича
ҳисоб- китоб қилинади ( 24.1-жадвал).
24.1-жадвал
Бир бирлик гилам маҳсулотларини сотиб олиш қиймати
(таннархи )нинг ҳисоб -китоби
№
Товарнинг
номи
Шартнома
баҳоси
ҚҚС ,
20%
Хизмат
харажатлари
Сотиб олиш
қиймати (таннарх )
%
Сумма
1
2
3
4*
5**
6***
7****
1
Гилам 1,4*1,8
7500
1500
4,48
336
9336
2
Гилам 1,8*2,6
9000
1800
4,48
403
11203
3
Гилам 2*3
12500
2500
4,48
560
15560
Ҳисоб -китобларга изоҳлар :
* 4-устунча бўйича ҳар бир товарга тўғри келадиган ҚҚС суммаси 3-
устунчада кўрсатилган шартнома баҳосини 20 фоизга кўпайтириш ва 100
фоизга бўлиш йўли билан топилади .
**5 –устунчада 1 сўмлик товарга тўғри келадиган сотиш билан боғлиқ
жами харажатларнинг ўртача фоизи товарларни сотиб олишга кетган
жами сотиб олиш харажатларини уларнинг жами шартнома баҳоларидаги
қийматига бўлиш ва 100 фоизга кўпайтириш орқали топилади . Бизнинг
мисолимизда ушбу фоиз -4,48% ( 93000+63000+126000) / 6300000 *100% ).
***6-устунча 3-устунчадаги суммаларни 5-устунчада фоиз миқдорига
кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш орқали топилади .
**** 7-устунча суммаси ҳар бир товар бўйича 3, 4,6 –устунчалар
суммаларини қўшиш орқали топилади .
Битта ҳужжат билан кўп сонли товарлар сотиб олинганда товарларни
сотиб олиш доир бошқа харажатларни ҳар бир товарнинг сотиб олиш
қиймати (таннархи)га киритишда алоҳида товарларнинг сотиб олиш
(шартнома) баҳолардаги қийматининг барча товарларнинг сотиб олиш
(шартнома) баҳолардаги жами қийматидаги ҳиссалари топилади. Шундан
сўнг ушбу ҳиссаларга қараб барча товарларни сотиб олишга кетган жами
қўшимча харажатлар товарлар ўртасида бўлиб чиқилади. Ҳар бир товарга
тегишли сотиб олишга доир жами қўшимча харажатларни ушбу
товарларнинг сонига бўлиш орқали бир бирлик товарга тўғри келадиган ва
унинг сотиб олиш қиймати (таннархи)га киритиладиган суммаси топилади.
Юқоридаги мисолимиз бўйича ушбу ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга
оширилади ( 24.2-жадвал).
359
24.2-жадвал
Сотиб олишга доир қўшимча харажатларни товарлар
ўртасида тақсимлаш ва уларнинг сотиб олиш қиймати (таннархи )га
киритишнинг ҳисоб -китоби
№
Товарнинг
номи
Сони Шартнома
баҳолари -
даги
қиймати
Хизмат
харажатлари
Бир бирлик товар
таннархига
киритиладиган
қўшимча сотиб олиш
харажатлари
%
Сумма
1
2
3
4
5*
6**
7***
1
Гилам 1,4*1,8
100
750000
11,9
33600
336
2
Гилам 1,8*2,6
200
1800000
28,6
80600
403
3
Гилам 2*3
300
3750000
59,5
168000
560
Жами
6300000
100
282000
Х
Ҳисоб -китобларга изоҳлар :
* 5-устунча бўйича ҳар бир товарга тўғри келадиган қўшимча сотиб
олиш харажатларининг барча товарларни сотиб олишга кетган жами
қўшимча харажатлардаги ҳиссаси 4-устунчанинг ҳар бир сатридаги
суммани ушбу устунчанинг жами суммасига бўлиш ва 100 фоизга бўлиш йўли
билан топилади .
**6 –устунчада ҳар бир товар гуруҳига тўғри келадиган жами сотиб
олишга доир қўшимча харажатлар 5-устунчанинг ҳар бир сатрида
келтирилган ҳиссани 6-устунчада келтирилган жами сотиб олишга доир
қўшимча харажатларнинг жами суммасига кўпайтириш ва 100 фоизга
бўлиш йўли билан топилади .
***7-устунчада бир бирлик товарнинг таннархига киритиладиган
сотиб олишга доир қўшимча харажатларни топиш учун 6-устунчадаги ҳар
бир сатр суммаси 3-устунчада келтирилган ушбу товарларнинг жами
сонига бўлинади .
Товарлар чет эл мамлакатларидан импорт қилинган тақдирда уларнинг
сотиб олиш қийматига (таннархига), юқорида айтиб ўтганимиздек, божхона
тўловлари ҳам киритилади.
2-мисол . Айтайлик, 1-чи мисолда келтирилган гиламлар Туркия
давлатидан сотиб олинган, дейлик. БЮД га мувофиқ товарларнинг божхона
қиймати қуйидагича: а) гилам 1,4* 1,8 – 2,65 АҚШ доллари; б) гилам 1,8*
2,6- 3,20 АҚШ доллари; в) гилам 2*3 –5 АҚШ доллари. Сотиб олишга доир
харажатлар худди 1-мисолдагидек. Товарларни сотиб олиш қиймати
(таннархи) га божхона тўловлари ҳам киритилади, жумладан гилам
маҳсулотлари учун тўловлар қуйидагича белгиланган дейлик: а) акциз солиғи
–90 %, ҚҚС –20 %; божхона божи – йўқ, божхона йиғими – божхона
қийматидан 25%. Сотиб олиш санасига курс –980 сўм.
Ушбу мисолга асосан бир бирлик импорт гилам маҳсулотларининг
сотиб олиш қиймати уларнинг турлари бўйича қуйидагича ҳисоб-китоб
қилинади ( 24.3-жадвал).
360
24.3-жадвал
Импорт товарлар таннархининг ҳисоб-китоби
№
Сотиб олиш қиймати
(таннархи) элементлари
Товар гуруҳлари бўйича сумма
1,4*1,8
1,8*2,6
2*3
1
Товар қиймати,
А)АҚШ долларида
Б) Сўмда
2,65
2600
3,20
3140
5,0
4900
2
Божхона тўловлари, жами
4810
5809
9065
Шу жумладан
2а
Акциз солиғи (90%)*
2340
2826
4410
2б
ҚҚС (20%)**
988
1193
1862
2в
Божхона божи ***
-
-
-
2г
Божхона йиғими (божхона қийматидан
25%)****
1482
1790
2793
3
Бир бирлик товарни сотиб олишга
сарфланган қўшимча харажатлар:
3а
Фоизларда *****
12,0
12,0
12,0
3б
Сўмда ( 3а х 1б/100)
312
376
588
4
Бир бирлик товарни жами сотиб олиш
қиймати (таннархи), сўмда (1+2+3б)
7722
9325
14553
Ҳ исоб-китобларга изоҳ лар:
*Акциз солиғи суммаси товар қийматидан белгиланган фоизлар бўйича
ҳисобланади, яъни 2а-сатр суммаси= 1 б сатр х 90 /100;
**ҚҚС суммаси товар қиймати ва акциз солиғи биргаликда олинган
суммадан белгиланган фоизлар бўйича ҳисобланади, яъни (1б + 2а) х20 /100;
*** Божхона божи гилам бўйича мавжуд эмас, чунки Туркия
Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида божхона божи
ўндирилмаслиги бўйича ҳ алқаро шартнома мавжуд;
****Божхона йиғими суммаси товарларнинг божхона қийматидан
(товар қиймати Қ акциз солиғи Қ ҚҚС) белгиланган фоизларда ҳисобланади,
яъни (1б+2а+2б) х 25/100;
***** 1 сўмлик товарга тўғри келадиган сотиш билан боғлиқ
харажатларнинг ўртача фоизи товарларни сотиб олишга кетган жами
сотиб олиш харажатларини уларнинг жами шартнома баҳоларидаги
қийматига бўлиш ва 100 фоизга кўпайтириш орқали топилади. Бизнинг
мисолимизда ушбу фоиз -10,7 % ни ташкил қилади.
( 93000+63000+126000) / (100х 2600+ 200 х3140 + 300 х 4900) х100%.
Юқоридаги ҳисоб-китобларга мувофиқ топилган сотиб олиш қиймати
(таннархи) асосида товарлар омборларга кирим қилиниши лозим.
Улгуржи савдо корхоналарида товарлар харидорларга сотиш баҳоларида
сотилади. Товарларни сотиш баҳоси (Сб) ўз ичига, асосан, қуйидаги иккита
элементни олади:
1.Товарларни сотиб олиш қиймати, яъни таннархи (Т) – ушбу элемент,
юқорида айтиб ўтганимиздек, ўз ичига товарларни шартномавий баҳолардаги
361
сотиб олиш қиймати ҳамда уларни сотиб олишга доир қўшимча
харажатларни олади.
2.Савдо устамаси (Су).
Демак, товарларни сотиш баҳосини математик қурилма сифатида
қуйидагича ифодалаш мумкин:
Сб = Т + Су
Савдо устамалари улгуржи савдо корхоналарининг асосий даромад
манбаи ҳисобланади. Савдо устамалари кўринишида олинган даромад (Д)
улгуржи савдо корхоналарида товарларнинг сотиш баҳоларидаги
қиймати(Сқ) ва сотиш таннархи (Ст) ўртасидаги фарқдан иборат бўлади,
яъни
Д = Сқ - Ст
Улгуржи савдо корхоналарида товарларнинг сотиш баҳоларини
белгилашда қуйидаги тартибларга амал қилиниши лозим.
1.Савдо устамаларининг чегаралари давлат томонидан белгиланмаган
товарлар бўйича сотиш баҳолари келишув шартномаларига мувофиқ
белгиланади. Бундай товарлар бўйича уларнинг сотиш баҳолари
шартномаларда қатъий суммада ёки база деб олинган сотиб олиш қиймати
(таннарх) устига келишилган савдо устамалари фоизини кўрсатиш йўли
билан белгиланади.
2.Савдо устамалари меъёрларининг чегаралари давлат томонидан
белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг
алоҳида турлари (бундай характердаги истеъмол товарлари сифатида
республикамизда ун, ўсимлик ёғи ва шакар ҳисобланади) бўйича сотиш
баҳолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 –
октябрдаги “Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан
савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора тадбирлар
тўғрисида»ги 433- сон қарори ва ушбу қарорга асосан Ўзбекистон
Республикаси Молия Вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш Давлат Қўмитаси ва Давлат Солиқ Қўмитасининг қўшма
қарори билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия
Вазирлиги томонидан 2001 йил 13 ноябрда 1083- сон билан рўйхатдан
ўтқазилган «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг
алоҳида турлари (ун, ўсимлик ёғи ва шакар)га савдо ташкилотлари
томонидан чекланган савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом»
га асосан база деб олинган сотиб олиш қийматидан улгуржи ва чакана савдо
иштирокчиларининг сонидан қатъий назар 25 фоиздан кўп бўлмаган
миқдорни эътиборга олган келишув шартномаларига мувофиқ белгиланади.
Ушбу Низомда белгиланган тартибга кўра ижтимоий аҳамиятга эга бўлган
истеъмол товарларининг алоҳида турлари (ун, ўсимлик ёғи ва шакар) бўйича
савдо устамаларининг белгиланган энг кўп миқдори улгуржи-чакана савдо
бўғинлари ўртасида уларнинг сонидан қатъий назар бўлиниши, шунингдек
сотиш жараёнида қатнашаётган ҳар бир иштирокчи (бўғин) ўзининг счёт-
фактурасини тўлдиришда белгиланган тартибга амал қилиши шарт.
362
3.Савдо устамалари меъёрларининг чегаралари давлат томонидан
белгиланган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича сотиш
баҳолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14
январдаги “Дори – дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни
тартибга солиш тўғрисида” ги 1- сон қарори, 2000 йил йил 5 августдаги
“Ички бозорни дори –дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан
таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 307- сон қарори
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2000 йил 29
сентябрда 974- сон рақам билан рўйхатга олинган “Дори –дармон воситалари
ва тиббиёт буюмларини сотишда савдо устамаларини қўллаш тартиби
тўғрисида Низом”га мувофиқ уларнинг келтириш манбаларига кўра база деб
олинган
сотиб
олиш
қийматидан
улгуржи
ва
чакана
савдо
иштирокчиларининг сонидан қатъий назар келишув шартномаларида
қуйидагича белгиланади:
•
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга
бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан импорт бўйича сотиб
олинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича – 20 фоиздан
кўп бўлмаган миқдорни эътиборга олган ҳолда;
•
Қолган дори – дармонлар бўйича эса 50 фоиздан кўп бўлмаган
миқдорни эътиборга олган ҳолда.
Савдо устамаларини савдо бўғинлари ўртасида тўғри тақсимланиши
жуда катта аҳамият касб этади. Ушбу тақсимот шундай бўлиши керакки, у
товарларни, айниқса ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларини,
дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини, истеъмолчиларга етказувчи
барча савдо бўғинларини даромад олишига ва бунинг эвазига ўзларининг
харажатларини қоплаши ва маълум миқдордаги фойдани олинишига имкон
яратиши керак. Савдо устамаларини биринчи бўғинларда катта меъёрда
қўйилиши ва белгиланган чегеравий меъёрни тўлиқ ишлатилиб қўйилиши
охирги савдо бўғинида товаларни савдо устамаси билан сотиш ҳуқуқини
йўқолишига, бунинг эвазига уларни сотишдан даромад эмас, балким зарар
кўришга олиб келиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |