417
27-боб
. САВДО
КОРХОНАЛАРИДА
ДАРОМАДЛАР
, ХАРАЖАТЛАР
ВА
ЯКУНИЙ
МОЛИЯВИЙ
НАТИЖАЛАР
ҲИСОБИНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ
27.1.Савдо
корхоналарида
даромадлар
ҳисоби
Сотишдан олинган даромадларнинг ҳисоби.
Савдо ва умумий
овқатланиш корхоналарининг товарларни сотишдан
олинган даромадлари
21-сон БҲМСга мувофиқ 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар”
счётининг кредит айланмасидан 9040 “Сотилган товарларнинг
қайтарилиши” ва 9050 “Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”
счётларининг дебет айланмалари суммаларини айириш йўли билан топилади.
Сотилган товарларнинг қайтарилиши ва
харидорларга берилган
чегирмалар улар юз берган ҳисобот даврида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 9040 “Сотилган товарларнинг қайтарилиши”,
9050 “Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”
Кредит
4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар».
Сотилган товарларнинг қайтарилиши ва харидорларга берилган
чегирмаларни ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши ҳисобот даври охирида
қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромад»
Кредит
9040 “Сотилган товарларнинг қайтарилиши”,
9050 “Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”.
Ҳисобот даври охирида сотишдан олинган соф тушумнинг якуний
молиявий натижалар счётига ёпилишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромад»
Кредит
9910 “Якуний молиявий натижа”.
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларнинг ҳисоби
. Савдо
ва умумий овқатланиш корхоналарининг асосий фаолиятдан
олинган бошқа
даромадлари 21-сон БҲМСга мувофиқ қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:
Достарыңызбен бөлісу: