50
Қурилиш ташкилотларида келиб тушган материалларнинг омбор ҳисоби
партион, навли ёки қолдиқ усуллар бўйича олиб борилади. Бунинг учун мос
равишдаги партион карталар, карточкалар ёки китоблар очилади. Ушбу
омбор ҳисоби регистрларига кирим қилинган материалларнинг миқдори,
нархи, суммаси ва бошқа белгилари тўғрисидаги маълумотлар счёт-
фактуралар ва кирим далолатномалари асосида ёзилади.
Омборлардан материаллар қурилиш майдончаларига талабномалар, ички
наклоднойлар, лимит-забор қайдномалари асосида берилади. Бу ҳужжатлар
икки нусхада тузилади ҳамда масъул ходимлар (бош инженер, ҳисобчи),
шунингдек материалларни берган ва олган
моддий жавобгар шахслар
томонидан имзоланади.
Қурилиш майдончаларида омборлардан олинган материаллар учун
моддий жавобгар шахслар бўлиб мастерлар, прораблар ёки бригадирлар
ҳисобланади. Ушбу моддий жавобгар шахслар бўйнидаги материалларнинг
қурилиш ишларига сарфланиши махсус ҳисобот (М-29 шакл)
билан
расмийлаштирилади. Ишлатилмаган материаллар қурилиш майдончаларидан
омборларга ички накладнойлар билан қайтарилади.
Материалларнинг четга чиқиб кетиши (сотилиши, бепул берилиши,
таъсис бадали сифатида киритилиши), шунингдек яроқсиз ҳолатга
келганлиги учун ҳисобдан чиқарилиши фақат қурилиш ташкилоти
раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади. Ушбу ҳолларда
материалларнинг омбордан чиқиб кетиши счёт-фактуралар
билан икки
нусхада расмийлаштирилади.
Яроқсиз ҳолатга келган материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши
далолатномалар билан расмийлаштирилади.
Материлларнинг омборлардан берилиши ва бошқа барча чиқимлари
тўғрисидаги маълумотлар гувоҳлик берувчи ҳужжатлар
асосида партион
карталар, карточкалар ёки омбор китобига қайд этилади.
Қурилиш ташкилотларида омбор мудирлари материалларнинг ҳолати ва
ҳаракати бўйича ҳисоб сиёсатида белгиланган муддатларда материал
ҳисоботларини тузадилар.
Таъкидлаш жоизки, республикамизда қурилиш ташкилотлари учун
материал ҳисоботининг яхлит шакли тасдиқланган эмас.
Қурилиш
ташкилотларида ҳозирги кунда ҳам собиқ совет тизими даврида ушбу
мақсадлар учун тасдиқланган махсус ҳисобот шаклидан (М-19 шакл)
фойдаланиб келинмоқда. Бироқ, қурилиш ташкилотлари амалиётида бу
ҳисоботни айнан тасдиқланган шаклда тузилмаётганлигини, аксинча уни
турли ўзгартирилган кўринишларда тузиш ҳолатларини учратиш мумкин.
Чунончи, айрим қурилиш ташкилотларида материаллар ҳисоботи
фақат
соний кўринишда, бошқаларда эса соний-суммовий кўринишда тузилмоқда.
Материаллар ҳисоботини (М-19 шакл) соний-суммовий кўринишда
қуйидагича юритиш тавсия этилган (3.2-жадвал).
Достарыңызбен бөлісу: