Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет3/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
I-БЎЛИМ
 
ҚУРИЛИШ
 ТАШКИЛОТЛАРИДА 
БУХГАЛТЕРИЯ
 ҲИСОБИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ
 
 
1-бобҚурилиш ташкилотларида бухгалтерия
ҳисобини ташкил қилиш асослари
2-бобҚурилиш ташкилотларида асосий воситалар
ҳисобининг хусусиятлари
3-бобҚурилиш ташкилотларида материаллар
ҳисобининг хусусиятлари 
4-бобҚурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш
бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобининг
хусусиятлари 
5-бобҚурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш
харажатлари ҳисоби ва қурилиш ишлари
таннархини калькуляция қилишнинг
хусусиятлари 
6-бобҚурилиш ишларини бажаришдан олинган
даромадлар ва буюртмачилар билан ҳисоб
китобларнинг ҳисоби 
7-бобҚурилиш ташкилотларида молиявий
натижаларсолиқлар ва мажбурий
тўловларнинг ҳисоби 
8-бобҚурилиш ташкилотларида ҳисобот
 
 


7
1-БОБҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ
ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ 
 
1.1. Қурилиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби субъекти 
сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий
асослари 
 
Малакатимиз иқтисодиётини ривожланишида қурилиш тармоғи муҳим 
ўрини тутади. Айнан ушбу тармоққа кирувчи қурилиш ташкилотлари орқали 
иқтисодиётнинг барча соҳасига реал инвестициялар киритилади. Қурилиш 
тармоғи мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳасида янги қувватларни 
қуриш, 
ишга 
тушириш, 
мавжуд 
қувватларни 
модернизациялаш, 
реконструкция қилиш, кенгайтириш, таъмирлаш ва бошқа шу каби ишларни 
амалга оширишнинг бош ижрочиси ҳисобланади.
Мамлакатимизда қурилишга қилинаётган инвестициялар йилдан йилга 
ошиб бормоқда. Чунончи, 2009 йилда асосий капиталга киритилган 
инвестицияларнинг умумий ҳажми 12531,9 млрд.сўмни ёки 2008 йилда 
қилинган инвестиция ҳажмига нисбатан 124,8 фоизни ташкил қилди. 
Киритилган инвестицияларнинг 75,7 фоизи ишлаб чиқариш соҳасига, қолган 
24,3 фоизи эса ноишлаб чиқариш соҳасига тўғри келди
2
.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Иқтисодиёт 
вазирлиги 
томонидан 
белгиланган халқ хўжалиги тармоқлари классификаторига мувофиқ қурилиш 
ташкилотларининг алоҳида турларига қуйидаги тармоқ кодлари ажратилган: 

60000 -Қурилиш; 

61000 -Пудрат ва хўжалик усулида қурилиш, монтаж ва бошқа
ишларни олиб борувчи умумқурилиш ва ихтисослашган
ташкилотлар; 

62000 -Ишлаб чиқариш мақсадидаги бино ва иншоатларни капитал
таъмирлашни бажарувчи ташкилотлар; 

63000 - Ноишлаб чиқариш мақсадидаги бино ва иншоатларни
таъмирлаш, аҳоли буюртмасига кўра яшаш жойларини
таъмирлаш ва қуриш ишларини бажарувчи ташкилотлар; 

65000 - Бурғулаш ишларини бажарувчи ташкилотлар; 

66000 - Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ва қидирув ташкилотлари; 

69000 - Қурилиш хўжалик бошқармалари 
Қурилиш ташкилотларини хўжалик юритувчи субъектлар сифатида
турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин.
Мулкий шакли ва юридик мақомига кўра қурилиш ташкилотлари очиқ 
акциядорлик жамиятлари (ОАЖ), маcъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ), 
хусусий корхоналар (фирмалар) ва давлат унитар корхоналари бўлиши 
мумкин. Ушбу мақомдаги қурилиш ташкилотларини тузиш ва улар 
фаолиятини юритиш республикамизда бу турдаги хўжалик юритувчи 
2
Статистическое обозрение Узбекистана за 2009 год.- Ташкент, 2010 . 


8
субъектлар тўғрисидаги қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари, шунингдек
ушбу ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилади. 
Номланишига кўра ҳам қурилиш ташкилотлари турличадир. Чунончи, 
уларнинг 
энг 
кенг 
тарқалган 
номи 
бўлиб 
ҳаракатланувчи
механизациялашган 
колонна 
(ХМК–ПМК) 
ҳисобланади. 
Қурилиш 
ташкилотларига бундайин номни берилиши негизида уларнинг қурилиш, 
қурилиш монтаж ва бошқа ишларга доир ўз фаолиятини бевосита буюртма 
берилган жойларда махсус харакатланувчи техник воситалар, машина ва 
механизлар ёрдамида амалга оширишлари ётади. Бундан ташқари қурилиш 
тармоғида хусусий қурилиш фирмаси, шўъба қурилиш корхонаси, қурилиш 
компанияси, қурилиш трести каби номлардаги хўжалик юритувчи субъектлар 
ҳам мавжуд. 
Фаолият юритиш доирасига кўра қурилиш ташкилотлари тармоқ ва 
тармоқлараро қурилиш ташкилотларига бўлинади. Тармоқ қурилиш 
ташкилотлари халқ хўжалигининг алоҳида олинган тармоқларида ўз 
фаолиятини юритадилар.
Ихтисослашганлигига кўра қурилиш ташкилотлари махсус ва универсал 
ташкилотлар бўлиб ҳисобланади. Масалан, қурилиш ташкилотларининг 
метро қурилиши, уй қурилиши, йўл қурилиши, кўприк қурилиши ва бошқа 
шу каби махсус ихтисослашган турлари мавжуд. Айрим қурилиш 
компаниялари (трестлари) кўп тармоқли, яъни универсал ташкилотлар бўлиб 
ҳисобланади. 
Ходимларининг сонига кўра қурилиш ташкилотлари микрофирмалар, 
кичик 
корхоналар, 
ўрта 
ва 
йирик 
корхоналарга 
бўлинади. 
Республикамизнинг қонун ҳужжатларига кўра қурилиш тармоғида 
микрофирмалар бўлиб ходимларининг сони 20 тагача, кичик корхоналар 
бўлиб ходимларининг сони 50 тагача бўлган корхоналар ҳисобланади. 
Таъсисчиларининг таркибига кўра қурилиш ташкилотларини маҳаллий 
ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бўлиш мумкин. 
Хорижий инвестициялар иштирокидаги қурилиш ташкилотлари устав 
капиталининг миқдори энг камида 150000 АҚШ доллари миқдорида бўлиши 
лозим. Ушбу устав капитали миқдори маҳаллий ва хорижий таъсисчилар 
маблағларидан ташкил топади. 
Қурилиш ишларини бажаришдаги ўрнига кўра қурилиш ташкилотлари 
бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотларга бўлинади. 
Бош пудратчи ташкилот – бу буюртмачи билан қурилиш, қурилиш-
монтаж ва бошқа ишларни олиб бориш бўйича асосий шартномани тузган 
ҳамда унинг бажарилишини тўлиқ ўз зиммасига олган қурилиш ташкилоти.
Субпудратчи ташкилот – бу бош пудратчининг буюртмачига бажариб 
бериши лозим бўлган қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларнинг бир 
қисмини бош пудратчи билан тузилган шартномага асосан бажариб берувчи
ташкилот. 
Танлаган солиқ режимига кўра қурилиш ташкилотлари умумбелгиланган 
ва ихчамлаштирилган солиқ режимларида ишловчи корхоналарга бўлинади. 
Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ микрофирма 


9
ва кичик корхоналар ҳисобланган қурилиш ташкилотлари ихчамлаштирилган 
солиқ тўловлари режимида ишлари мумкин. Йирик ва ўрта қурилиш 
ташкилотлари, одатда, умумбелгиланган солиқларни тўловчилари бўлиб 
ҳисобланадилар. 
Қурилиш ташкилотлари фаолияти республикамизнинг амалдаги 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ асосий ва асосий бўлмаган фаолият 
турларига бўлинади. Асосий фаолиятга буюртмачилар учун бажарилган 
қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари, жиҳозларни ўрнатиш, реконструкция, 
кенгайтириш, модернизация қилиш, ободонлаштириш, капитал ва жорий 
таъмирлаш ишлари, шунингдек ўз мақсадларида фойдаланиш ва сотиш учун 
мўлжалланган қурилиш материаллари ва мосламаларини ишлаб чиқиш ва шу 
каби бошқа ишлар киради. Асосий бўлмаган фаолиятга қурилиш 
ташкилотларининг молиявий, инвестиция ва бошқа фаолият турлари киради.
Қурилиш ташкилотлари асосий фаолиятига кирувчи ишларнинг ҳар бири
ўзига хос хусусиятларга эга.
Қурилиш ишлари деганда янги бино ва иншоатларни яратилиши 
билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси тушунилади. Янги бино ва иншоатларни 
яратилиши ўз ичига лойиҳалаштириш, қуришга тайёргарлик, таъминот
қуриш, фойдаланишга топшириш каби жараёнларни олади. Ҳар бир жараён 
қурилишга доир маълум ишлардан ташкил топади ва ўзининг пировард 
натижасига эга бўлади.
Қурилишнинг лойиҳалаштириш жараёнида янги бино ва иншоатларни 
қуришнинг техник, технологик, геодезик, топографик ва барча бошқа 
жиҳатлари ўрганилади, уларнинг аниқ параметрлари ва ўлчамлари 
белгиланади. Қурилиш лойиҳаси, одатда, махсус лойиҳалаштириш 
муассасалари (институтлар) томонидан буюртмачи билан тузилган 
шартномага асосан ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган лойиҳа қуриладиган 
объект жойлашган худуднинг шаҳарсозлик бош лойиҳаси талабларига зид 
бўлмаслиги лозим. Шу боис ҳам янги объектларни қуришдан олдин уларнинг 
лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг 
жойлардаги бошқармалари ва бўлимлари томонидан кўриб чиқилади ва 
маъқулланади. Лойиҳалаштириш жараёнининг натижаси бўлиб янги 
қуриладиган 
объектнинг 
барча 
техник-иқтисодий 
параметрларини 
ифодаловчи лойиҳаси ва қуриш сметаси ҳисобланади. Қуриш сметасида 
объектни қуриш билан боғлиқ барча ишларнинг ҳажми, уларнинг 
белгиланган меъёр ва тартибларга мувофиқ ҳисобланган қиймати 
кўрсатилади. Лойиҳа қиймати пудратчи ва буюртмачи ўртасида тузиладиган 
шартнома қийматини белгилашга асос бўлади. 
Қуришга тайёргарлик ва унинг таъминот жараёни буюртмачи ва 
пудратчи томонидан амалга ошириладиган маълум ишлардан ташкил 
топади. Бу ишларни бажариш бўйича томонларнинг мажбуриятлари тузилган 
шартномада ўз аксини топади. Масалан, буюртмачи бу жараёнда ўз 
зиммасига қуриш учун керакли бўлган материалларни пудратчига етказиб 
бериш, олдиндан тўлов суммасининг келишилган қийматини (лойиҳа 
қийматининг 15 фоиздан кам бўлмаган қисмини) қурувчи ташкилотнинг 


10 
ҳисоб рақамига ўтказиб бериш кабиларни олади. Пудратчи ташкилот қуриш 
учун керакли техника ва жиҳозларни қурилиш майдончасига етказиш, уларни 
қуриш ишлари учун тайёрлаш ва шу каби мажбуриятларни ўз зиммасига 
олади. 
Объектни қуриш жараёни қурилишнинг титул рўйхатида кўрсатилган 
ишларни босқичма-босқич лойиҳани бажариш жадвалига (графигига) 
мувофиқ амалга оширишдан иборат бўлади. Қурилиш объектларининг 
битказилган, лекин буюртмачига ҳали топширилмаган қисми тугалланмаган 
ишлаб чиқариш (қурилиш ишлари) ҳисобланади.
Қурилган объектни фойдаланишга топшириш қурилишнинг якуний 
жараёнидир. Бу жараён қурилишга доир лойиҳадаги барча ишлар тугатилгач,
тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади ва мос равишда 
«Бажарилган 
ишлар 
(қилинган 
харажатлар) 
қиймати 
тўғрисида 
маълумотнома – счёт-фактура» билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат 
имзоланган ва тасдиқлангандан сўнг қурилган объект пудратчи учун 
бажарилган (сотилган) иш, деб ҳисобланади. 
Қурилиш ишлари ўз ичига монтаж ишларини ҳам олади. Шу боис
ушбу ишлар қурилиш-монтаж ишлари ҳам деб аталади. 
Жиҳозларни ўрнатиш ишлари деганда жиҳозлар, ускуналар ва бошқа 
конструкцияларни йиғиш, ўрнатиш ва фойдаланишга тушириш билан боғлиқ 
ишлар мажмуаси тушунилади. Чунончи, бино ва иншоатларни қуришда 
бажариладиган жиҳозларни ўрнатиш ишлари таркибига кўтариш-тушириш 
қурилмалари (лифт, эскалатор ва бошқалар)ни, иситиш, совутиш, ёритиш, 
сув 
бериш, 
ҳавони 
алмаштириш, 
санитария-гигиена 
техникаси
қурилмаларини ўрнатиш, йиғиш, ўтказиш, изолация қилиш ва шу каби бошқа 
ишлар киритилади. 
Кенгайтириш деганда пудрат шартномасига кўра буюртмачиларнинг 
харакатдаги бино ва иншоатларига қўшимча ишлаб чиқариш объектларини 
қуриш, асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи цехларнинг майдончаларини 
ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида кенгайтириш билан боғлиқ 
ишлар тушунилади. Кенгайтириш ишларига шунингдек буюртмачилар узоқ 
муддатли активлари таркибига киритиладиган ва алоҳида балансга 
ажратилмайдиган филиаллари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини қуриш ҳам 
киритилади. Кенгайтириш ишлари худди янги қурилиш сингари
лойиҳадаги барча ишлар тугатилгач, пудратчи томонидан буюртмачига 
«Бажарилган 
ишлар 
(қилинган 
харажатлар) 
қиймати 
тўғрисида 
маълумотнома – счёт-фактура» асосида топширилади. Ушбу ҳужжат 
имзоланган ва тасдиқлангандан сўнг кенгайтиришга доир ишлар пудратчи 
ташкилот учун бажарилган (сотилган) деб ҳисобланади.
Реконструкция деганда пудрат шартномасига кўра буюртмачиларнинг 
харакатдаги асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи объектларини дастлабки 
холатини кенгайтирмасдан қайта ўзгартириб чиқиш тушунилади. 
Реконструкциядан асосий мақсад бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 

ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий 
даражасини илмий-техника прогресси ютуқлари асосида кўтариш; 


11 

ҳаракатдаги ишлаб чиқариш объектлари қувватини ошириш; 

ишчи ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг меҳнат 
унумдорлигини ошириш; 

техник бўғинлардаги диспропорцияларни йўқотиш. 
Реконструкция ишлари лойиҳадаги барча ишлар тугатилгач, пудратчи 
томонидан буюртмачига «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати 
тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» асосида топширилади. Ушбу 
ҳужжат имзоланган ва тасдиқлангандан сўнг реконструкция ишлари
пудратчи ташкилот учун бажарилган (сотилган) иш деб ҳисобланади. 
Модернизация қилиш деганда пудрат шартномасига кўра 
буюртмачиларнинг харакатдаги асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи 
объектларини, техника ва технологик линияларини энг замонавий илмий ва 
техник ютуқлар асосида янгилаш ҳамда алмаштириш тушунилади. 
Модернизация қилишнинг асосий мақсади бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 

ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш, унинг техник-иқтисодий 
даражасини илмий-техника прогресси ютуқлари асосида юксалтириш; 

ҳаракатдаги эски ишлаб чиқариш объектларини янгилаш ва шу асосда 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш; 

ишлаб чиқариш қувватлари унумдорлигини ошириш, техник ва 
технологик линияларда ишловчи ходимлар меҳнат унумдорлигини кескин 
ошириш; 
Модернизация қилиш ишлари лойиҳадаги барча ишлар тугатилгач,
пудратчи томонидан буюртмачига «Бажарилган ишлар (қилинган 
харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» асосида 
топширилади. Ушбу ҳужжат имзоланган ва тасдиқлангандан сўнг 
модернизация қилиш ишлари пудратчи ташкилот учун бажарилган 
(сотилган) иш деб ҳисобланади 
Ободонлаштириш деганда пудрат шартномасига кўра буюртмачиларга 
уларда фойдаланишда бўлган ер майдончаларининг кўринишини яхшилаш, 
ер ости ўтказмаларини қуриш, транспорт воситаларини тўхтаб туриш 
жойларини ташкил қилиш, ер майдончаларини темир панжаралар билан 
ўраш, юриш йўлкаларини қуриш каби ишлар тушунилади. Ободонлаштириш 
ишлари бошқа ишлар сингари лойиҳадаги барча ишлар тугатилгач, пудратчи 
томонидан буюртмачига «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати 
тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» асосида топширилади. Ушбу 
ҳужжат имзоланган ва тасдиқлангандан сўнг ободонлаштириш ишлари
пудратчи ташкилот учун бажарилган (сотилган) деб ҳисобланади.
Таъмирлаш 
ишлари 
деганда 
пудрат 
шартномасига 
кўра 
буюртмачиларга асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган
объектларни техник-ишлаб чиқариш ҳолатини ишчи ҳолатда ушлаб туриш, 
уларнинг техник-иқтисодий даражасини сақлаш мақсадларида бажарилган 
ишлар тушинилади. Бу ишлар, одатда, буюртмачилар бино ва 
иншоатларининг миқдорий ҳажмини кенгайтирмайди. Бироқ, таъмирлаш 
ишлари буюртмачиларда меҳнат шароитларини, атроф муҳит муҳофазани


12 
яхшилашга имкон беради. Таъмирлаш ишлари бошқа ишлар сингари 
шартнома назарда тутилган барча ишлар тугатилгач, пудратчи томонидан 
буюртмачига «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида 
маълумотнома – счёт-фактура» асосида топширилади. Ушбу ҳужжат 
имзоланган ва тасдиқлангандан сўнг таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот 
учун бажарилган (сотилган) деб ҳисобланади. 
Шундай қилиб, қурилиш ташкилотлари томонидан халқ хўжалигининг 
барча тармоқлари учун бажариладиган қурилиш ишлари таркиби жуда ҳам 
турли-тумандир. Уларнинг асосийларига
3
қуйидагилар киради: 

қурилиш титул рўйхатига киритилган бино ва иншоотларни қуришга 
доир барча ишлар, улар билан боғлиқ бўлган темир-бетон металллар, ёғоч ва
бошқа қурилиш конструкцияларини ўрнатиш ва монтаж ишлари, минорали 
ва бошқа кранлар учун кран ости йўллари қуриш ва бузиш ишлари; 

газ, сув, электр энергияси, иссиқлик, канализация, ҳавони тозалаш 
таъминотига доир ишлар; 

нефть ва газ қувурларини ётқизиш, электр қуввати ва алоқа линиялари 
кабелларини ётқизиш ва ўтказиш ишлари;

кўприк, йўл, сув ости-техник тоннелларини қуриш ва ўтқазиш ишлари; 

санитария-гигиена техникаси ва жиҳозларини ўрнатиш ишлари; 

бино, иншоат ва ускуналарга асос (фундамент) ва таянч 
конструкцияларини ўрнатиш, қозон печ ва бошқа агрегатлар атрофига 
қопламалар ясаш ишлари;

қуриш учун ер майдонларини тайёрлаш, тозалаш, эски бута ва 
дарахтларни кесиш ва олиб ташлаш, ковлаш, ерни қуритиш ва лойиҳада 
белгиланган кўринишга етказиш ишлари; 

шаҳар ва қишлоқ жойлари худудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда 
ободонлаштиришга доир қурилиш ишлари; 

сув чиқариш, уларни оқиш қувурларини ўрнатиш ишлари; 

эрозия, сел кўчмаларига қарши ва бошқа табиатни муҳофаза қилиш 
иншоотларини қуриш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва ботқоқларни қуритиш 
ишлари;

қурилишига алоқадор пармалаш, шурфлаш, сувни тортиб олиш ва шу 
каби бошқа геологик ва гидрогеологик ишлар. 
Қурилиш ташкилотларининг асосий фаолиятига кирувчи ушбу ишлар 
уларнинг хусусиятларига кўра лицензиялаштириладиган ва лицензиялаш-
тирилмайдиган турларга бўлинади. Масалан, мудофаа объектларини, кўприк 
ва тоннелларни, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть 
маҳсулотлари қувурларини, баландликларда жойлашган объектларни 
лойиҳалаштириш, қуриш ва таъмирлаш ишлари лицензиялаштириладиган 
фаолият ҳисобланади. Бундай қурилиш ишлари билан шуғулланиш учун 
лицензия фақат махсус ихтисослашган қурилиш ташкилотларига Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилади. Махсус 
3
Изоҳ: қурилиш ишларининг тўлиқ рўйхати қурилиш нормалари ва тартибига оид ҳужжатлар, 
шунингдек қурилишга оид махсус адабиётларда келтирилган.


13 
лойиҳалаштиришни талаб қилмайдиган ва лицензия олиш лозим бўлмаган 
қурилиш, қурилиш-монтаж, ободонлаштириш, кенгайтириш, реконструкция 
ва модернизация қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари билан барча 
турдаги қурилиш ташкилотлари шуғулланишлари мумкин. 
Қурилиш ташкилотлари ва буюртмачилар ўртасида қурилиш ишларига 
доир пудрат шартномаларини тузишда ҳозирги пайтда тендер (танлов) усули 
кенг тарқалган. Чунончи, давлат бюджетидан марказлаштирилган тарзда 
молиялаштириладиган 
қурилиш 
объектлари 
(мактаблар, 
лицейлар, 
коллежлар, ҳарбий қисмлар, шифохоналар ва бошқалар) бўйича пудрат 
шартномаларини тузиш махсус «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг 
компаниялари орқали танлов савдолари асосида амалга оширилмоқда. Ушбу 
танлов савдоларида барча мулкий ва ташкилий-ҳуқуқий турдаги қурилиш 
ташкилотлари қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунинг учун улар инжиниринг 
компанияларига 
танлов 
савдосида 
қатнашиш 
бўйича 
оферталар 
(таклифлар)ни киритишлари ҳамда тегишли танлов ҳужжатларини тақдим 
этишлари лозим. Танлов савдосида қатнашиш учун қурилиш ташкилотлари 
«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан 
қўйилаётган қуйидаги талабларга мос келишлари лозим: 

ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва 
мутахассисларга эга бўлишлари; 

танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоатларда ишлаш тажрибаси ва 
кўникмаларига эга бўлишлари; 

шартнома тузиш юзасидан фуқоралик-муомала, ҳуқуқий лаёқат ва 
ваколатларга, ўзаро ишончга эга бўлишлари; 

танловга қўйилган объект қурилишини олиб бориш учун 
марказлаштириладиган маблағлардан ташқари ўз маблағларига эга 
бўлишлари; 

бюджет олдида боқиманда қарзларга эга бўлмаслиги; 

жорий мажмуриятлар бўйича тўлов қобилиятига эга бўлишлиги ва 
бошқалар. 
«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари орқали танлов 
савдолари асосида амалга ошириладиган қурилиш ишларига доир пудрат 
шартномалари қурилиш ишлари режаларига киритилган ҳамда улар учун 
белгиланган тартибда тасдиқланган титул рўйхатларига мувофиқ ҳолда 
тузилади. 
Бош пудратчи қурилиш ишларининг ҳажми ва хусусиятларига кўра 
инжиниринг компаниялари розилиги билан алоҳида ишларни амалга 
оширишлари учун ўзларининг субпудратчиларини белгилашлари ҳам 
мумкин. Ушбу ҳолда бош пудратчи ва субпудратчилар ўртасидаги 
муносабатлар тузилган субпудрат шартномалари асосида белгиланади. 
Қуриладиган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари (титул рўйхати, 
ускуна, материал ва буюмларни етказиб бериш жадвали, молиялаштириш 
графиги ва бошқалар) тузилган пудрат шартномасининг таркибий 
элементлари бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳужжатларга амал қилиш ва уларда 


14 
кўрсатилган 
шартларни 
бекаму-кўст 
бажарилишини 
таъминлаш 
буюртмачилар ҳамда қурилиш ташкилотларининг бевосита мажбуриятлари 
ҳисобланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет