Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет4/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
1.2.Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг 
вазифалари 
 
Қурилиш ташкилотлари ўз фаолиятини хўжалик ҳисоб-китоби асосида 
юритувчи, яъни ўзини-ўзи маблағ билан таъминловчи, олган даромадлари 
эвазига барча харажатларини қопловчи ва пировард натижада фойда олувчи 
корхоналар сифатида бухгалтерия ҳисобининг муҳим субъектлари бўлиб 
ҳисобланади. Қурилиш ташкилотлари хўжалик фаолиятининг турлари, 
уларни ташкил қилувчи жараён ва муомалалар, эришилган молиявий 
натижалар, шунингдек хўжалик фаолиятини олиб борилишини таъминловчи 
активлар, бу активларни ташкил топиш манбалари бухгалтерия ҳисоби 
объектларини ташкил этади. Бу объектларни кузатиш, улар тўғрисидаги 
ахборотларни назорат ва таҳлил қилиш ҳамда тегишли бошқарув 
қарорларини қабул қилиш мақсадида йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш 
ва фойдаланувчиларга етказиб бериш бухгалтерия ҳисобининг асосий 
функциялари бўлиб ҳисобланади. 
Қурилиш 
ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари 
бевосита улар томонидан бажариладиган қурилиш, қурилиш-монтаж, 
жиҳозларни ўрнатиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, ободонлаш-
тириш, капитал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўзига хос хусусиятларидан 
келиб чиқади. Ушбу ишларни лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ олиб 
борилганлиги ва бунда белгиланган меъёр ва тартибларга амал қилинган-
лигини назорат қилиш, қурилиш ишларига кетган сарф-харажатларни тўғри 
ва ўз вақтида ҳужжатлаштириш, улар асосида қурилиш жараёнлари синтетик 
ва аналитик ҳисобини юритиш, тугалланмаган қурилиш ишлари қийматини 
тўғри аниқлаш, тугалланган ишлар қийматини аниқ баҳолаш ва калькуляция 
қилиш, уларни ҳисобот даври даромадларига ҳисоблаш тамойилига асосан 
киритиш, ўзаро ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошишини таъминлаш
бухгалтерия ҳисоби олдида турган энг муҳим вазифалардир. 
Қурилиш ишларининг хусусиятлари қурилиш ташкилотларида уларнинг 
мулки ҳамда бу мулкни ташкил қилиш манбалари ҳисоби олдига ҳам муҳим 
вазифаларни қўяди. Чунончи, асосий воситалар ҳисоби ва ҳисобот тизими 
ушбу активлар таркибидаги қиммат турадиган махсус техника турли механик 
ва электр жиҳозлар, юк ташиш машиналари, махсус бино ва иншоатларнинг 
ҳолати ва ҳаракати, уларнинг иш фаолияти, амортизацияланиши ва бошқа 
жиҳатлари тўғрисида батафсил маълумотларни бериши лозим.
Қурилиш ишларининг белгиланган муддатларда бажарилиши тегишли 
қурилиш материалларининг қурилиш майдончаларига ўз вақтида келиб 
тушишига, улар бўйича тасдиқланган лимитнинг мавжудлиги, бутлиги ва 
сифатига бевосита боғлиқдир. Бундан ташқари келиб тушаётган материал-
лар қийматини (таннархини) тўғри баҳолаш, улар ҳисобини баҳолашнинг у 


15 
ёки бу усулда юритилиши қурилиш ишларининг таннархига, уларни 
бажаришдан олинадиган даромадлар ва тўланадиган солиқларга, қурилиш 
ташкилотининг соф фойдасига бевосита таъсир кўрсатади. Буларнинг 
барчаси қурилиш ташкилотларида материаллар ҳисоби олдига улар 
қийматини тўғри баҳолаш, материаллар ҳолати ва ҳаракати устидан усликсиз 
назоратни олиб бориш, улар кирими ва чиқимига доир ҳужжатларни тўғри ва 
ўз вақтида расмийлаштириш, ушбу бойликлар омбор ва бухгалтерия ҳисоби 
регистрларини белгиланган тартибда юритишдек муҳим вазифани қўяди. 
Қурилиш ишлари ҳажми ва қийматига кўра катта миқдорда маблағ талаб 
қиладиган фаолият ҳисобланади. Шу боис ҳам қурилиш ишларининг ўз 
вақтида ва сифатли бажарилиши уларни молиялаштирилиш манбаларининг 
мавжудлигига бевосита боғлиқдир. Қурилиш ишлари, одатда, буюртмачидан 
олинган олдиндан тўлов ва кейинги тўловлар, шунингдек пудратчи 
ташкилотнинг ўз маблағлари ёки улар томонидан олинган банк кредитлари 
эвазига амалга оширилади. Қурилиш ишларини молиялаштирилишининг 
ушбу хусусиятлари пудратчи ташкилотларда пул маблағларини махсус 
счётларда 
аккумуляция 
қилишни 
(тўплашни), 
улардан 
оқилона 
фойдаланишни, олдиндан тўлов ва кейинги тўлов суммаларини 
буюртмачилардан ўз вақтида келиб тушишини, банк кредитлари ва бошқа 
қарз маблағларни олиш ва қайтариш муомалаларини усликсиз назорат 
қилишни, уларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштиришни, пул маблағлари, 
дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳисобини белгиланган тартибларга риоя 
қилган ҳолда олиб боришни тақозо қилади. 
Қурилиш ишлари бошқа ишлардан фарқли ўлароқ коллектив меҳнатга 
таянади, яъни уларни олиб боришда меҳнатни ташкил қилишнинг бригада 
шакли кенг қўлланилади. Мос равишда бажарилган иш ва хизматларга ҳақ 
тўлашда ҳам меҳнатнинг бригада шакли асос қилиб олинади. Қурилиш 
ишларининг яхлит бригада аъзолари томонидан бажарилиши жами 
ҳисобланган иш ҳақини, унга қўшимчаларни бригада аъзолари ўртасида 
уларнинг меҳнатдаги ҳақиқий иштирокига мос тарзда тўғри тақсимлаб 
чиқиш ва ҳисобини юритиш вазифасини қўяди. 
Бозор иқтисодиёти шароитида қурилиш ташкилотлари, уларнинг 
таъсисчилари, инвесторлари ва бошқа иштирокчиларининг пировард мақсади
бўлиб фойда олиш ҳисобланади. Қурилиш ташкилотлари ҳисоб тизими 
фойда кўрсаткичларини миллий пул бирлигида реал аниқлаш имконини 
бериши ва акс эттириши лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет